← Назад
Решение #1278375 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
6 825 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ Қ АРОРИ
2024 йил май ойининг 15 куни фуқаролик ишлари бўйича Жиззах
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, суд таркибида
Раислик этувчи судья Ж.Е.Халимова,
судья ѐрдамчиси С.Суяровнинг котиблигида, тарафлар ва адвокат
Ж.Пўлатованинг иштирокида даъвогар Жавлонбек Ботир ўғли Ҳамрақуловнинг
жавобгар Гузал Шодибой қизи Ҳамрақуловага нисбатан никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги 2-1301-2303/14995-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ж.Ҳамрақулов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда
жавобгар Г.Ҳамрақулова билан ўрталаридаги Зафаробод туман ФҲДЁ бўлими
томонидан 2021 йил 17 мартда 2-1305-21-00298-сонли далолатнома ѐзуви
асосида қайд қилинган никоҳдан ажратишни сўраган
Суд мажлисида сўралган даъвогар Ж.Ҳамрақуловнинг, келтирилган даъво
талабини қувватлаб, жавобгар Г.Ҳамрақулова билан 2021 йил 17 мартда
қонуний никоҳдан ўтганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар
фарзанди борлигини, жавобгар билан турмушларининг дастлабки 2 ой яхши
яшаганлиги, кейинчалик жавобгар билан доимий жанжаллашиб келганлигини,
бир неча маротаба ярашганлигини, бироқ фойдаси бўлмаганлигини, жанжаллар
сабабли 2022 йил март ойидан буѐн бирга яшамаслигини, дастлабки никохдан
ажратиш даъвоси рад қилинганлигини, 2023 йил 22 майдан бўѐн
М.Абдухакимова билан оила қурганлигини ундан бир нафар фарзанди
борлигини, шу сабабли жавобгар билан қонуний никохдан ажрашмоқчилигини,
келгусида жавобгар билан эр-хотин бўлиб, бир оилада яшашни имкони йўқ деб
ҳисоблашлигини, мулкий низо, фарзанд тарбиясида муаммо йўқлигини,
берилган мухлат даъвомида ярашишнинг имкони бўлмаганлигини, махалла
яраштириш комиссияси томонидан ўтказилган йиғилишда хам жанжал
қилганлигини, биргаликда яшаб бўлмаслигини баѐн этиб, даъвони
қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлиси жавобгар Г.Ҳамрақулова даъво талабини тан
олмаслигини, даъвогар билан қонуний никоҳдан ўтганлигинини,
биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди борлигини, ажрашиш
нияти йўқлигини, боласи етим бўлиб вояга етишини истамаслигини, бир неча
маротаба ярашиш учун харакат қилсада даъвогар ярашмаслигини маълум
қилганлигини, берилган мухлат даъвомида даъвогар билан ярашишга
имконият бўлмаганлигини, даъвогар билан никоҳдан ажрашмаслигини баѐн
қилиб, даъвони рад қилишни сўради.
Суд мажлисида гувоҳ сифатида сўралган М.Абдухакимова ўз
тушунтиришида, даъвогар билан 2023 йил 22 майдан буѐн бирга
яшаѐтганлигини, даъвогар тўй қилиб тушурганлигини, бугунги кунда ундан
хомиладорлигини баѐн қилди.
Суд, тарфларнинг тушунтиришини, адвокатнинг музокара сўзини ва
гувоҳнинг кўргазмасини эшитиб, иш ҳужжатларини тўлиқ ва холисона ўрганиб
чиқиб, қуйидаги хулосага келди.
Мазкур фуқаролик иши ҳолатлари ва даъвогарнинг тушунтиришидан
кўринишича, даъвогар Ж.Ҳамрақулов ва жавобгар Г.Ҳамрақулова 2021 йил
17 мартда Шароф Рашидов тумани ФХДЁ бўлимида 2-1305-21-00298-сонли
далолатнома ѐзуви билан қайд қилинган никоҳ асосида турмуш қуришган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан 2021 йил 31 декабрда
туғилган Оғабекжон исмли бир нафар фарзанлари бор.
Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил март ойидан бўѐн
бирга яшамайдилар ва умумий рўзғор юритмайдилар.
Ишга тақдим этилган Шароф Рашидов тумани “Маданият” МФЙ
“Оилавий
қадриятларни
мустаҳкамлаш”комиссиясининг
йиғилиш
баѐнномасига кўра, тарафларнинг оиласини тиклаш чоралари кўрилган,
жавобгар бошқа оила қурганлиги сабабли уларни яраштириш ва оиласини
тиклаш имконияти бўлмаган.
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2023 йил
10 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Ж.Ҳамрақуловнинг
жавобгар Г.Ҳамрақуловага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби
рад қилинган, бироқ тарафларнинг оиласи тикланмаган.
Даъвогар Ж.Ҳамрақулов 2023 йил май ойидан бўѐн М.Абдухакимова
билан бирга шаърий никоҳ асосида бирга яшаб келмоқда, уларнинг бир нафар
фарзанди бор.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 76-моддасига асосан, никоҳ
Ўзбекистон
халқининг
анъанавий
оилавий
қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиѐрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига биноан агар
суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг
имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан
ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
"Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш
амалиѐти
тўғрисида"ги
6-сонли
қарорининг
16-бандида
тушунтирилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин
бундан буѐн бирга ҳаѐт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим.
Суд даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабини муҳокама қилиб,
тарафларнинг оиласини тиклаш учун қилинган барча ҳаракатлар бесамар
бўлганлигини, тарафлар берилган муҳлат ичида ярашиши чораларини
кўрмаганлигини, тарафларни бир неча маротаба яраштириш чоралари кўрилган
бўлсада, тарафларни яраштириш имкони бўлмаганлигини, даъвогарнинг
дастлабки никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси рад қилинганлигини, даъвогар
М.Абдухакимова билан шаърий никоҳ асосида бошқа оила қурганлигини,
уларнинг бир нафар фарзанди борлигини, тарафларнинг бундан буѐн бирга ҳаѐт
кечиришларининг имконияти йўқ ва оила батамом бузилган деб ҳисоблаб,
никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Суд давлат божи масаласини муҳокама килиб, даъвогар даъво ариза
тақдим қилишда белгиланган миқдорда 660.000 сўм давлат божи
тўланганлигини инобатга олишни ҳамда ФҲДЁ органида никоҳдан
ажратилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беришда ЖҲамрақуловдан давлат
фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқорида баѐн қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249-253-моддаларига қўлланиб, суд
Қ А Р О Р
Қ И Л Д И:
Даъвогар Жавлонбек Ботир ўғли Ҳамрақуловнинг жавобгар Гузал
Шодибой қизи Ҳамрақуловага нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
даъвоси қаноатлантирилсин.
Жавлонбек Ботир ўғли Ҳамрақулов ва Гузал Шодибой қизи
Ҳамрақуловалар Шароф Рашидов тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 2021 йил
17 мартда 2-1305-21-00298-сонли далолатнома ѐзуви билан қайд қилинган
никоҳдан ажратилсин.
ФҲДЁ органи томонидан никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги гувоҳнома
берилаѐтганда даъвогар Жавлонбек Ботир ўғли Ҳамрақуловдан базавий
ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар қарор қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция шикояти, суднинг
ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат
ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига кассация шикояти, прокурор қонунда назарда тутилган
тартибда протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик этувчи
Ж.Е.Халимова