Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2303/26693 Дата решения 15.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Жўрабоев Сардор Тахирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хошимов Бобур Яхёхонович Ответчик / Подсудимый Хошимова Дурдона Асатулло кизи
Source ID 6696b3280f5d3825e2d8743e Claim ID 4841914 PDF Hash 0df25ac8fa4a5f51... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 4 862 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2023 йил февраль ойининг 8 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи: судья С.Жўрабоев И.Соибовнинг котиблигида, адвокат Қ.Ғойназаровнинг иштирокида даъвогар Хошимов Фарухжон Азизбек ўғлининг жавобгар Хошимова Дилшодахон Бахтиёржон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 21701-2203/22461-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни Даъвогар Хошимов Фарухжон Азизбек ўғли жавобгар Хошимова Дилшодахон Бахтиёржон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Хошимов Фарухжон Азизбек ўғли даъво аризасини қувватлаб, жавобгар билан 08.11.2017 йилда қонуний никоҳдан ўтганлигини, биргаликдаги турмушларидан 1 нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан муросалари келишмай 2019 йилдан бери яшамаслигини, шу вақтдан бошлаб эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлигини, жавобгар билан оиласини тиклашни имкони бўлмаганлигини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Хошимова Дилшодахон Бахтиёржон қизининг вакили Қ.Ғойназаров суд мажлисида даъвони тан олиб, жавобгар никоҳдан ажратишга рози эканлигини, ҳозирда бошқа шахсга турмушга чиққанлигини маълум қилди. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келади. Аниқланишича, тарафлар Хошимов Фарухжон Азизбек ўғли ва Хошимова Дилшодахон Бахтиёржон қизилар 08.11.2017 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар. Никоҳлари Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 3047-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинган. Биргаликдаги турмушларидан 1 нафар фарзандли бўлганлар. Ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2019 йил сентябрдан буён бирга яшамайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ўша вақтдан тугатилган, шу вақтдан бошлаб бирга рўзғор юритмайдилар. Муқаддам фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 01.12.2021 йилдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг шу мазмундаги даъво аризаси рад қилинган. Шундай бўлса-да, суднинг ажрими билан тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида уларга 3 ой ярашиш учун муҳлат белгилаган. Андижон туман Ўрикзор МФЙдаги “Оилавий қадриятлар мустаҳкамлаш” комиссиясининг хулосасига кўра, тарафларни оиласини тиклаш ва сақлаб қолиш учун имконият қолмаган. Суд, аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериб, тарафлар ўртасидаги никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади. Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг ўртасида ўзаро ишонч, меҳр-оқибат қолмаганлиги, ўрталаридаги эр-хотинлик ва умумий рўзғор юритиш асосларини тугатилганлигини, шу вақтга қадар уларнинг оиласини тиклаш учун кўрилган чоралар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олади. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 16-банди 1-қисмида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси)” деб тушунча берилган. Суд, кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан келиб чиқиб, оилани сақлаб қолиш учун имкониятлар қолмаганлигини, суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам оилани сақлаб қолиш учун даъвогар ва жавобгар томонидан бирор-бир ижобий ҳаракат ва натижа бўлмаганлигини, бундан келиб чиқиб оилани тамомила барбод бўлганлигини эътиборга олиб, тарафларни биргаликдаги никоҳларидан ажратишни ҳамда давлат божи тўлашни даъвогар зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддалари талабларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогар Хошимов Фарухжон Азизбек ўғлининг жавобгар Хошимова Дилшодахон Бахтиёржон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Тарафлар Хошимов Фарухжон Азизбек ўғли ва жавобгар Хошимова Дилшодахон Бахтиёржон қизи ўртасида 08.11.2017 йилда тузилиб Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 3047-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Даъвогар Хошимов Фарухжон Азизбек ўғлидан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Хошимова Дилшодахон Бахтиёржон қизидан давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида ушбу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришлари мумкин. (имзо)