Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2303/27912 Дата решения 15.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Жўрабоев Сардор Тахирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Назарова Мавлудахон Ахмаджановна Ответчик / Подсудимый Назаров Акмалжон Абдулхакимович
Source ID 6696b3470f5d3825e2d8743f Claim ID 4877665 PDF Hash 3b8ed09fae4240c3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодекси 164-моддаси аролик процессуал кодекси 164 code_article
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 4 768 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН мажлисида, Раислик қилувчи: судья С.Жўрабоев А.Хурсановнинг котиблигида, даъвогар Назарова Мавлудахон Ахмаджановнанинг жавобгар Назаров Акмалжон Абдулхакимовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1701-2303/27912-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Назарова Мавлудахон Ахмаджановна жавобгар Назаров Акмалжон Абдулхакимовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, даъвогар фарзанди эканлигини, даъвогар жавобгар билан 20.06.2009 йилда қонуний никоҳдан ўтганлигини, биргаликдаги турмушларидан 1 нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан муросалари келишмай 2013 йилдан бери яшамаслигини, шу вақтдан бошлаб эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлигини, жавобгар билан оиласини тиклашни имкони қолмаганлигини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Назаров Акмалжон Абдулхакимович доимий рўйхатда турган Андижон шаҳар Шимолий кичик дахаси фуқаролар йиғини томонидан у мазкур МФЙда рўйхатда турганлиги, ҳозирда айнан аниқ қайси манзилдалиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмаслигини эътиборга олиб, суд фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 164-моддаси тартибида жавобгарни маълум бўлган охирги яшаш жойи бўйича кўришни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келади. Аниқланишича, тарафлар Назарова Мавлудахон Ахмаджановна ва Назаров Акмалжон Абдулхакимовичлар 20.06.2009 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар. Никоҳлари Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 1328-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинган. Биргаликдаги турмушларидан 1 нафар фарзандли бўлганлар. Ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2013 йилдан буён бирга яшамайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ўша вақтдан тугатилган, шу вақтдан бошлаб бирга рўзғор юритмайдилар. Шундай бўлса-да, суднинг ажрими билан тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида уларга 6 ой ярашиш учун муҳлат белгилаган. Андижон туман Полосон МФЙдаги “Оилавий қадриятлар мустаҳкамлаш” комиссиясининг хулосасига кўра, тарафларни оиласини тиклаш ва сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмас. Суд, аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериб, тарафлар ўртасидаги никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила мавжуд бўлмаган деган хулосага келади. Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг ўртасида ўзаро ишонч, меҳр-оқибат қолмаганлиги, эр-хотинлик ва умумий рўзғор юритиш асослари вужудга келмаганлиги, шу вақтга қадар оила қуриш чоралари ижобий натижа бермаганлигини инобатга олади. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 16-банди 1-қисмида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси)” деб тушунча берилган. Суд, кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан келиб чиқиб, оилани сақлаб қолиш учун имкониятлар қолмаганлигини, суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам даъвогар ва жавобгар томонидан бирор-бир ижобий ҳаракат ва натижа бўлмаганлигини эътиборга олиб, тарафларни биргаликдаги никоҳларидан ажратишни ҳамда давлат божи тўлашни жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддалари талабларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогар Назарова Мавлудахон Ахмаджановнанинг жавобгар Назаров Акмалжон Абдулхакимовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Тарафлар Назарова Мавлудахон Ахмаджановна ва жавобгар Назаров Акмалжон Абдулхакимович ўртасида 20.06.2009 йилда тузилиб Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 1328-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Жавобгар Назаров Акмалжон Абдулхакимовичдан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъвогар Назарова Мавлудахон Ахмаджановнадан давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида ушбу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришлари мумкин. Раислик қилувчи С.Жўрабоев (имзо) Ҳал қилув қарори 17.06.2024 йилда қонуний кучга кирган, судья