Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2303/27818 Дата решения 15.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Даъво аризаси; Гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Жўрабоев Сардор Тахирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Исматиллаева Зулхумор Махаммаджон қизи Ответчик / Подсудимый Қосимов Рустамжон Солохидинович
Source ID 6696b3670f5d3825e2d87440 Claim ID 4870159 PDF Hash 09cb55f5607447c4... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 4 730 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН мажлисида, Раислик этувчи: судья С.Жўрабоев А.Хурсановнинг котиблигида, даъвогар Исматиллаева Зулхумор Махаммаджон қизининг жавобгар Қосимов Рустамжон Солохидиновичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1701-2303/27818-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Исматиллаева Зулхумор Махаммаджон қизи жавобгар Қосимов Рустамжон Солохидиновичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар даъво аризани қувватлаб, жавобгар билан 24.11.2014 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, жавобгар билан биргаликдаги турмушларидан 1 нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан 2015 йилда ажрашиб кетишганлигини, оиласи батамом барбод бўлганлигини, келгусида бирга яшаш нияти умуман йўқлигини баён қилиб, қайд этилган қонуний никоҳидан ажратишни сўради. Жавобгар Қосимов Рустамжон Солохидинович судга ариза тақдим қилиб, унда даъво аризани тан олиб, жавобгар билан никоҳдан ажратишга рози эканлигини билдириб, ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Шу боис суд ишни Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келади. Аниқланишича, тарафлар Исматиллаева Зулхумор Махаммаджон қизи ва Қосимов Рустамжон Солохидиновичлар 24.11.2014 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар. Никоҳлари Андижон туман ФҲДЁ бўлимида 2001-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинган. Биргаликдаги турмушларидан 1 нафар фарзандли бўлганлар. Ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2015 йилдан буён бирга яшамайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ўша вақтдан тугатилган, шу вақтдан бошлаб бирга рўзғор юритмайдилар. Шундай бўлсада, суд тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида уларга 6 ой ярашиш учун муҳлат белгилаган. Бироқ, белгиланган муддат давомида тарафлар оилавий муносабатларини тиклашга умуман ҳаракат қилмаганлар. оиласини тиклаш ва сақлаб қолиш учун имконият қолмаган. Суд аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериб, тарафлар ўртасидаги никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади. Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг ўртасида ўзаро ишонч, меҳр-оқибат қолмаганлиги, ўрталаридаги эр-хотинлик ва умумий рўзғор юритиш асосларини тугатилганлигини, шу вақтга қадар уларнинг оиласини тиклаш учун кўрилган чоралар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олади. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 16-банди 1-қисмида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси)” деб тушунча берилган. Суд, кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан келиб чиқиб, оилани сақлаб қолиш учун имкониятлар қолмаганлигини, суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам оилани сақлаб қолиш учун даъвогар ва жавобгар томонидан бирор-бир ижобий ҳаракат ва натижа бўлмаганлигини, бундан келиб чиқиб оилани тамомила барбод бўлганлигини эътиборга олиб, тарафларни биргаликдаги никоҳларидан ажратишни ҳамда давлат божи тўлашни жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддалари талабларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогар Исматиллаева Зулхумор Махаммаджон қизининг жавобгар Қосимов Рустамжон Солохидиновичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Тарафлар Исматиллаева Зулхумор Махаммаджон қизи ва жавобгар Қосимов Рустамжон Солохидинович ўртасида 24.11.2014 йилда тузилиб Андижон туман ФҲДЁ бўлимида 2001-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Жавобгар Қосимов Рустамжон Солохидиновичдан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъвогар Исматиллаева Зулхумор Махаммаджон қизидан давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида ушбу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришлари мумкин. Раислик этувчи С.Жўрабоев (имзо) Ҳал қилув қарори 17.06.2024 йилда қонуний кучга кирган, судья