Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2302/26061 Дата решения 15.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Бўриев Дилмурод Боходирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Муминов Абдумажид Абдурашидович Ответчик / Подсудимый Муминова Иродахон Толибжон кизи
Source ID 66976df80f5d3825e2d8745a Claim ID 4824378 PDF Hash a0020b35710cfa49... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
ОКнинг 1-моддаси ОКнинг 1 law
Текст решения 7 003 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 15 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида раислик этувчи судья Д.Б.Бўриев, судья ёрдамчиси Х.Адхамжоновнинг котиблигида, даъвогар Мўминов Абдумажид Абдурашидовичнинг жавобгар Мўминова Иродахон Толибжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган №2-1701-2302/26061-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Мўминов Абдумажид Абдурашидович жавобгар Мўминова Иродахон Толибжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, судда жавобгар билан 02.12.2013 йилда Андижон шахар ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, никоҳлари №3609-сонли далаолатнома ёзуви билан расмийлаштирилганлигини, турмушлари давомида икки нафар 16.09.2014 йилда туғилган Абдурашидов Абдулборий Абдумажид ўғли ҳамда 04.03.2017 йилда туғилган Абдурашидова Мавлудахон Абдумажид қизи исмли фарзандлари борлиги, жавобгар билан ажрашишининг асл сабаби ўзаро келиша олмаганлиги, оилавий можаролар бўлганлиги,бир-бирига тўғри келмаганлиги,оилада соғлом муҳит булмаганлиги, 2021 йил апрель ойидан буён ажрашиб яшаб келаётганлиги, аслида жавобгар билан турмуш қуриб яхши ниятда бирга яшаб кетишларини, ҳаётларини умрбод хурмат иззатда кечиришга ният қилганлигини, охирги яшаш вақтида ўзаро келиша олмаганлигини, бирбирларига характери тўғри келмаганлигини, гаплари бир жойдан чиқмаганлигини, вақт ўтиши билан ўз йўлига тушиб кетишини, фарзанд кўрганидан кейин жавобгар ҳаётга бошқа кўз билан қарашини кутганлигини, жавобгар ўз билганидан қолмаганлигини, ота-онасига гап қайтарганлигини, унинг йўлига юрмасдан ўз йўлига юргазиб яшамоқчи бўлганлигини, жавобгар уйдагиларга индамасдан аразлаб кетиб қолиб бир неча ҳафта йўқ бўлиб кетганлиги, уйдан кетиши тез-тез булиб қолганлиги сабабли ажрашиб кетганлтгини, бирга яшашга йўл қолмаганлигини, ўртадаги ришталар узилганлигини билдириб, суддан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришларини сўради. Жавобгар Мўминова Иродахон Толибжон қизи суд мажлисида қатнашиб, даъвони тан олишини, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 02.12.2013 йилда қонуний никоҳдан ўтганлиги, биргаликдаги турмушидан икки нафар фарзандлари борлиги, оиладаги келишмовчиликлар, характери бир-бирига тўғри келмаганлигини, 2021 йил апрель ойидан фактик ажрашиб кетганлиги, шу вақтдан буён бирга яшамаганлиги, даъвогар билан ўрталаридаги никоҳни бекор қилинишига қаршилиги йўқлигини билдириб, никоҳдан ажратиш туғрисидаги даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд даъвогар ва жавобгарнинг кўрсатмаларини тинглаб, фуқаролик иши материалларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 02.12.2013 йилда қонуний никоҳдан ўтганлар. Бу ҳақида Андижон шахар ФҲДЁ бўлими томонидан №3609-сонли далолатнома ёзуви қайд қилинган. Тарафларнинг эр-хотинлик муносабатлари узил-кесил 2021 йил апрель ойидан буён фактик ажрашиб келган. Ушбу даврдан тарафлар оилани тиклаш чораларини кўрмаган ҳамда ушбу даврдан бошлаб тарафлар умумий рўзғор юритмайди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг 16-бандига асосан, ОКнинг 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Суд томонидан даъвогар ва жавобгарга оилани тиклаб, ўзаро ярашиб олишлари учун 2023 йил 15 ноябрь куни олти ойлик муддат берилиб, тўпланган ҳужжатлар Андижон шахар “Деҳқонобод” МФЙ раисига юборилган. Суд тарафларга ярашишлари учун уч ойлик муҳлат тайинланган, аммо тарафлар шу муддат давомида оилани тиклаш чораларини кўрмаганлар, даъвогар томонида оилани тиклашга қарши эканлиги билдирилган, бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга хаёт кечиришларининг имкони қолмаган деган хулосага келади. Суд иш материалларида, даъвогарга ярашиб олиш учун тайинланган муҳлат бирор бир натижа бермаганлигини, улар ярашишга ҳаракат қилмаганликларини, ўзи ҳам жавобгар билан яшашни хохламаслигини инобатга олади. Судга тақдим этилган МФЙларниниг хулосасига кўра, тарафларни оиласини сақлаб қолиш учун қилинган чора-тадбирлар ижобий натижа бермаган. Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, тарафлар эрхотин сифатида яшамаслиги ва умумий рўзғор юритмаслиги, оилани тиклаш ва яраштириш учун муҳлат тайинланган бўлишига қарамасдан, томонлар оилавий муҳитни соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш чораларини кўрмаганликларини, бу борада маҳалла томонидан олиб борилган амалий ишлар ҳам натижа бермаганлигини, шунингдек тарафлар бир йилдан ортиқ узоқ муддат давомида ўзаро алоҳида яшаган холда оилани тиклаб, бирга яшашни хохламаганларини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги никоҳ барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келади. Бу эса даъвони қаноатлантириш учун асос бўлади. Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар дастлаб ариза тақдим қилганда давлат божи тўлаганлигини инобатга олади ва никоҳдан ажратишни қайд этишда тўланадиган давлат божини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 45-моддалари, ФПКнинг 249-253 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Мўминов Абдумажид Абдурашидовичнинг жавобгар Мўминова Иродахон Толибжон қизига нисбатан никохдан ажратиш ҳақидаги даъвоси - қаноатлантирилсин. Мўминов Абдумажид Абдурашидович ва Мўминова Иродахон Толибжон қизи ўрталарида Андижон шахар ФҲДЁ бўлимида 2013 йил 02 декабрь куни тузилган ва 3609-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан – ажратилсинлар. Даъвогар Мўминов Абдумажид Абдурашидовичдан никоҳни ажратишни расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Мўминова Иродахон Толибжон қизига никоҳдан ажратишни кайд этиш вақтида қизлик фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қарори устидан қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор протест келтирилиши мумкин. Раислик этувчи: Д.Б.Бўриев