Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1101-2301/7105 Дата решения 15.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди Судья Зайниева Соҳиба Садриддиновна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ашуров Исмоил Ихтиёрович Ответчик / Подсудимый Абдурахмонова Нодира Сайпутдин қизи
Source ID 666bf4b5922a655d3668ed62 Claim ID 4866411 PDF Hash eecde011091d9bae... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 6 128 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг “15” куни фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, судья С.Зайниеванинг раислигида, cудья ёрдамчиси О.Рахматовнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Хххххххнинг жавобгар Хххххххга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги 2-1101-2301/7105-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ххххххх жавобгар Хххххххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, суддан жавобгар билан ўзининг ўртасидаги Тошкент тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 2020 йил 27 июлда 1206-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳларидан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Ххххххх даъво аризасини қувватлаб, ўз тушунтиришида жавобгар Ххххххх билан 2020 йил 27 июлда қонуний никоҳни расмийлаштиришганлигини, турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар натижасида 2021 йил май ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлигини, никоҳларининг дастлабки даврида яхши яшаганлигини, лекин кейинчалик жавобгарнинг оилага муносабати ўзгарганлигини, жавобгар билан дунёқарашлари тўғри келмаганлигини, маҳалла яраштирув комиссиясида олиб борилган суҳбатлар ҳам самарасиз бўлганлигини, шаърий никоҳ асосида бошқа аёлга уйланганлигини билдириб, суддан даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Ххххххх даъво аризани тан олиб, оиласи барбод бўлганлигини, Ххххххх исмли фарзанди ўзининг қарамоғида эканлигини баён этиб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келди. Суд ҳужжатларига кўра, даъвогар Ххххххх билан жавобгар Ххххххх 2020 йил 27 июлда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қуришган. Уларнинг никоҳи Тошкент тумани ФҲДЁ бўлими томонидан қайд этилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар: 2021 йил 10 июлда туғилган Ххххххх исмли фарзандлари бор. Юзага келган оилавий келишмовчиликлар муносабати билан тарафлар 2021 йил май ойидан буён алоҳида яшаб келишади ва шу вақтдан эътиборан улар ўртасидаги эр-хотинлик муносабатлари тугатилган. Тарафларнинг никоҳдан ажратиш масаласи илгари ҳам суд муҳокамасининг предмети бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2023 йил 07 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Хххххххнинг жавобгар Хххххххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад этилган. Шундан кейин ҳам тарафларнинг оилавий муносабатлари тикламаганлиги сабабли, даъвогар мазкур даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2023 йил 03 ноябрдаги ажрими билан тарафларга ярашиб олишлари учун 6 (олти) ойлик муҳлат тайинланган, лекин оила тикланмаган, тарафлар ярашмаган. Шу билан бирга, тарафлар, жумладан жавобгарнинг ўзи ҳам ярашиш учун ҳеч қандай чора кўрмаганлиги туфайли берилган муҳлат бирон бир ижобий натижа бермаган ва оилани сақлаб қолиш ҳаракатлари амалга оширилмаган. Аниқланишича, даъвогар Ххххххх Хххххххга шаърий никоҳ асосида уйланган. Бу турмушидан 2022 йил 27 сентябрда Ххххххх исмли фарзандлари туғилган. Мазкур ҳолатлар Тошкент тумани “Қорабурик” м.ф.й.нинг далолатномаси билан ҳам тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарори 16-бандининг 1-хатбошисига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур Пленум қарори 29-бандининг 1-хатбошисига асосан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим. Суд аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, мазкур ҳолатда тарафларнинг бундан кейин биргаликда эр-хотин бўлиб яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ ҳамда оила бутунлай барбод бўлган деган хулосага келиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Шунингдек, суд тарафларнинг вояга етмаган фарзандларини жавобгарнинг қарамоғида қолдиришни, жавобгарга ўзининг талабига асосан никоҳгача бўлган фамилиясини қайтаришни, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш чоғида ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловини базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида белгилаб, белгиланган давлат божини даъвогардан давлат фойдасига ундиришни, жавобгардан давлат божи ундирмасликни лозим топди. Юқоридагилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Хххххххнинг жавобгар Хххххххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Ххххххх ва жавобгар Ххххххх ўртасида Тошкент тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 2020 йил 27 июлда 2-1109-20-00568-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳларидан ажратилсин. Тарафларнинг 2021 йил 10 июлда туғилган Ххххххх исмли фарзандлари жавобгар Хххххххнинг қарамоғида қолдирилсин. Жавобгар ххххх фамилиясига қайтарилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида даъвогар Хххххххдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида ёки апелляция тартибида кўрилмаган ва қарор қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят берилиши ёхуд протест келтирилиши мумкин. Иш апелляция ёки кассация тартибида кўрилгандан сўнг бир йил ичида Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши мумкин. Раислик этувчи, судья: Нусхаси аслига тўғри:_________ (имзо) С.Зайниева