← Назад
Решение #1278382 Гражданские
Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 636 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 15 куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
судья А.О.Одашевнинг раислигида, М.Сайдуллаеванинг котиблигида,
даъвогар Ворисов Ботиржон Мухаммадбобир ўғлини жавобгар Ворисова
Мафтунабону Махаммадсоли қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1701-2304/25412-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагилар,
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Ворисов Ботиржон Мухаммадбобир ўғли жавобгар
Ворисова Мафтунабону Махаммадсоли қизига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Ворисов Ботиржон Мухаммадбобир ўғли
даъвони қувватлаб, жавобгари Ворисова Мафтунабону Махаммадсоли
қизи билан 25.06.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтган холда турмуш
қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар
фарзандли бўлганлигини, бир бирларини яхши тушунмаганликлари
ҳамда ҳарактерлари тўғри келмаганлиги сабабли 2023 йил февраль
ойидан
бошлаб
ўзаро
ажрашиб
кетишганлигини,
оила
тикланмаслигини, оилани тиклашни умуман имкони йўқлигини, суд
томонидан оилани яраштириш учун берилган муддат ичида ҳам
тарафлар ярашмаганлигини, оилани тиклашнинг имкони мавжуд
эмаслигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўраб,
тушунтириш берди.
Дастлабки суд мажлисида жавобгар Ворисова Мафтунабону
Махаммадсоли қизи даъвони қувватлаб, даъвогар Ворисов Ботиржон
Мухаммадбобир ўғли билан 25.06.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтган
холда турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида бир
нафар
фарзандли
бўлганлигини,
бир
бирларини
яхши
тушунмаганликлари ҳамда ҳарактерлари тўғри келмаганлиги сабабли
2023 йил февраль ойидан бошлаб ўзаро ажрашиб кетишганлигини, оила
тикланмаслигини, оилани тиклашни умуман имкони йўқлигини, оилани
тиклашнинг имкони мавжуд эмаслигини баён қилиб, даъвони
қаноатлантиришни ва ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраб,
тушунтириш берган.
Суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан
фуқаролик ишини жавобгар Ворисова Мафтунабону Махаммадсоли
қизини иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд иш бўйича даъвогарнинг баёнотини тинглаб, тўпланган
ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 25.06.2020 йилда қонуний
никоҳ асосида турмуш қурган.
Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар
фарзандли бўлган.
Тарафлар 2023 йил февраль ойидан буён бирга яшамайди.
Тарафларга суднинг 23.10.2023 йилдаги ажрими билан ярашиб
олишлари учун олти ой муҳлат берилган.
Андижон шаҳар, Ишчилар МФЙ ва Олтинкўл туман, Жалабек МФЙ
яраштириш комиссиясининг хулосасида тарафлар Ворисов Ботиржон
Мухаммадбобир ўғли, Ворисова Мафтунабону Махаммадсоли қизи билан
25.06.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтган холда турмуш қурганлиги,
биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли
бўлишганлиги, бир бирларини яхши тушунмаганликлари сабабли 2023
йил февраль ойидан бошлаб ўзаро ажрашиб кетганлиги, МФЙ
томонидан оилани яраштириш чоралари қўрилганлигини бироқ
ижобий натижа бўлмаганлиги сабабли оилани тиклашнинг имкони
бўлмаганлигини маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида Оила
жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат
муҳофазасидадир.
Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига
асосланади.
Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий,
иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини
16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод
бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни
қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган.
Тарафлар 2023 йил февраль ойидан буён бир оила бўлиб
яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани
батамом барбод бўлганлиги кўринади.
Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Ворисов Ботиржон
Мухаммадбобир
ўғлини
жавобгар
Ворисова
Мафтунабону
Махаммадсоли қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини
қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни
расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч)
баравари миқдорида давлат божини даъвогардан ундиришни лозим
топди.
Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 220, 249-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар Ворисов Ботиржон Мухаммадбобир ўғлини жавобгар
Ворисова Мафтунабону Махаммадсоли қизига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ворисов Ботиржон Мухаммадбобир ўғли ва жавобгар
Ворисова Мафтунабону Махаммадсоли қизи Андижон шаҳар ФҲДЁ
бўлимида 25.06.2020 йилда №2-1715-20-00830-сон билан қайд қилинган
никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар Ворисов Ботиржон Мухаммадбобир ўғлидан никоҳдан
ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг
3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Жавобгар Ворисова Мафтунабону Махаммадсоли қизига никоҳгача
бўлган қизлик фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган
кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят бериши мумкин.
Раислик этувчи:-
А.О.Одашев