Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1107-2303/13667 Дата решения 15.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди Судья Панжиев Сулаймон Абдуназарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Орипов Зафаржон Розиқ ўғли Ответчик / Подсудимый Санақулова Азиза Отабек қизи
Source ID 66725fbeb6bf6f28996e5aac Claim ID 4858872 PDF Hash c64eb39c6924fec2... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 7 407 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг “15” куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья _______________нинг раислигида, судья ёрдамчиси _______________нинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар _______________нинг жавобгар _______________га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 21107-2303/13367-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар _______________ жавобгар _______________га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2021 йил 28 сентабрда қонуний никоҳдан ўтганлигини, уларнинг никоҳи Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 652-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар 2019 йил 02 июлда туғилган _______________на исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил 06 апрел кунидан буён бирга яшамаслигини, ўзаро характерлари тўғри келмаганликларини, оилани тиклаш имкони йўқлигини, ўрталарида мол-мулк низоси йўқлигини баён қилиб, суддан ўзи билан жавобгар ўртасида қайд қилинган никоҳдан ажратишни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2023 йил 23 ноябрдаги ажрими билан тарафларга ярашиш ва оилани сақлаб қолиш учун 5 (беш) ой муддат берилиб, Ангрен шахри “Гўзал» ва «Тараққиёт» м.ф.й.нинг яраштириш комиссияларига юборилган. Суд мажлисида сўралган даъвогар _______________ даъво аризасини қувватлаб, ўз тушунтиришида жавобгар билан ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йилдан бўён бирга яшамаётганлигини, бундан кейин оиласи тикланмаслигини, ҳозирда бошқа турмуш қуриб яшаб келишини баён қилиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар _______________ даъво аризани қисман тан олиб, ўз кўрсатмасида даъвогар билан ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йилдан бирга яшамаслигини, ўзаро турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, фарзанди у билан яшашини, даъвогар билан ажрашишга унга моддий жихатдан ёрдам қилса никоҳдан ажрашишга рози бўлишини, алиментни кам беришини, мол-мулк низоси йўқлигини билдириб, суддан қонуний қарори қабул қилишни сўради. Суд тарафларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарори 16-бандининг 1-хатбошисига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур Пленум қарори 29-бандининг 1-хатбошисига асосан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим. Суд ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар _______________ билан жавобгар _______________ 2021 йил 28 сентабрда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қурган. Уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 652-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар 2019 йил 02 июлда туғилган _______________на исмли фарзандлари бор. Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2022 йилдан буён бирга яшамайди. Даъвогар никоҳдан ажратиш масаласида судга 2023 йиллда даъво ариза билан мурожаат қилган, ФИБ Оҳангарон туманлараро судининг 2023 йил 11 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Ўтган давр мобайнида тарафларнинг оиласини сақлаш юзасидан қилинган ҳаракатлар ўз натижасини бермаган. Шу сабабли даъвогар никоҳдан ажратиш масаласида судга даъвогар такроран даъво ариза билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди томонидан берилган муддат давомида ҳам тарафлар оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар. Тошкент вилоят Ангрен шахри “Гўзал” м.ф.й.нинг 2028 йил 28 ноябрдаги мажлис баёнисида тарафларни яраштириш чоралари кўрилганлигини, бироқ яраштириш имкони бўлмаганлиги, шунингдек, маҳалла томонидан тасдиқланган маълумотга кўра, даъвогар бошқа оила қуриб яшаб келиши қайд қилинган. Ишни судда кўриш жараёнида даъво талаби жавобгар томонидан шарти равишда тан қисман олинган. Суд даъвогарнинг даъво талабини муҳокама қилиб, мазкур ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар бутунлай тугатилганлигини, оилани сақлаб қолиш учун қилинган хатти-ҳаракатлар ўз самарасини бермаганлигини, тарафлар 2022 йилдан алоҳида яшаб келишаётганлигини, тарафларнинг оиласи барбод бўлганлигини, суд томонидан берилган ярашиш муддатида ҳам тарафлар оилани тиклашга ва ярашишга ҳаракат қилмаганликларини, жавобгарнинг ҳам никоҳдан ажрашишга шартли рози эканлигини, бундай ҳолатда тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлган деб ҳисобланишини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, тарафларнинг бир нафар фарзандини жавобгарнинг қарамоғида қолдиришни. тарафларни никоҳдан ажратишни, тарафларнинг оиланинг барбод бўлишидаги айби даражасини инобатга олган ҳолда никоҳдан ажратишни расмийлаштириш чоғида ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида белгилаб, уни даъвогардан давлат даромадига ундиришни, жавобгардан давлат божи ундирмасликни лозим топди. Баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари талаблари, Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253, 383, 385, 3851, 403, 405 ва 4051-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар _______________нинг жавобгар _______________га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. Даъвогар _______________ билан жавобгар _______________ ўртасида Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 2021 йил 28 сентабрда 652-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳидан ажратилсин. Тарафларнинг вояга етмаган бир нафар 2019 йил 02 июлда туғилган _______________на исмли фарзанди жавобгар _______________ тарбиясида қолдирилсин. Даъвогар _______________дан ФҲДЁ органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд қилиш вақтида давлат даромадига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар _______________дан ФҲДЁ органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд қилиш вақтида давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қароридан норози томон қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Иш апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган тақдирда тафтиш тартибида шикоят (протест) келтирилмайди. Раислик этувчи, судья: Нусхаси аслига тўғри.________ /имзо/ _______________