← Назад
Решение #1278406 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
7 587 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил май ойининг 14 куни фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман
суди биносида бўлиб,
раислик қилувчи Алишер Илхомович Пулатов,
судья ёрдамчиси А.Баратовнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида,
даъвогар Лапасов Сардор Шарофиддин ўғли нинг жавобгар Ўрмонова Собира
Холмон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан юритилган 2-1303-2302/4669-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагилар
А Н И Қ Л А Н Д И:
Даъвогар С.Лапасов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда
жавобгар С.Ўрмонова билан ўрталарида Зарбдор туман ФҲДЁ бўлими
томонидан далолатнома ёзувига 2020 йил 9 июлда 2-1301-20-00226-сон билан
қайд қилинган никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар С.Лапасов даъво талабини қўллабқувватлаб, ўзининг тушунтиришида, жавобгар билан 2020 йил 9 июлда қонуний
никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар 2022
йил 14 июнда туғилган Шарофиддинова Нафиса Сардор қизи исмли фарзандлари
борлигини, жавобгар билан турмушлари бошида яхши яшаганлигини,
кейинчалик жавобгар ўзгариб қолганлигини, жавобгар тез-тез сабабсиз уйига
кетиб қолишини, фарзанд туғилганидан сўнг 20 кундан кейин сабабсиз
сўрамасдан кетиб қолганлигини, шу бўйича қайтиб келмаганлигини, жавобгар
билан оилавий жанжаллар сабабли 2022 йил июл ойидан буён бирга
яшамаслигини, оиласи тикланмаслигини, 2022 йил декабрь ойида Н.Алишева
исмли аёл билан бошқа оила қурганлигини, жавобгар билан бир оила бўлиб яшай
олмаслигини, жавобгар янги оила қурганлигини, жавобгар билан ярашиш учун
берилган муддатда ярашмаганлигини баён қилиб, жавобгар билан никоҳдан
ажратишни, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар С.Ўрмонова даъво аризасини тан олиб,
ўз тушунтиришида,
2020 йил 9 июлда қонуний никоҳдан ўтиб оила
қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар 2022 йил 14 июнда
туғилган Шарофиддинова Нафиса Сардор қизи исмли фарзанди борлигини,
турмушлари бошидан яхши яшамаганлигини, фарзанд туғилганидан кейин отаонасининг уйига кетиб қолишга мажбур бўлганлигини, оилани тиклашнинг
имкони йўқлигини, даъвогар бошқа оила қурганлигини, ўзи ҳам бошқа оила
қуриб янги оиладан бир нафар фарзанди борлигини, ярашиш учун берилган
муддатда ярашмаганлигини баён қилиб, даъвогар билан никоҳдан ажратишни,
даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд даъвогарнинг тушунтиришини, гувоҳнинг кўгазмасини эшитиб, иш
ҳужжатларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, С.Лапасов ва С.Ўрмоновалар 2020 йил 9 июлда қонуний
никоҳдан ўтиб оила қурган, бу ҳақда Зарбдор туман ФҲДЁ бўлими томонидан 21301-20-00226-сонли далолатнома ёзувида қайд этилган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар 2022 йил 14 июнда
туғилган Шарофиддинова Нафиса Сардор қизи исмли фарзандлари бор.
Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2022 йил июль ойидан буён
алоҳида-алоҳида яшаб келмоқдалар. Шу вақтдан умумий рўзғор юритмайдилар.
Суднинг 2023 йил 9 ноябрдаги ажрими билан тарафларга 6 ой ярашиш
муҳлати берилган. Тарафлар берилган муҳлат давомида ярашиш чораларини
кўрмаган.
Зомин тумани, Оқбулоқ МФЙ “Оилавий қадриятларни мустахкамлаш
комиссияси”нинг 2024 йил 14 майдаги хулосасига кўра, оилани сақлашнинг
имкони бўлмаганлиги маълум қилинган.
Зомин тумани, Тоза уруғ МФЙ “Оилавий қадриятларни мустахкамлаш
комиссияси”нинг 2024 йил 26 апрелдаги баёнига кўра, оилани сақлашнинг
имкони бўлмаган.
Зарбдор тумани Оила ва хоти-қизлар бўлимининг 2024 йил
14 майдаги 05-424-сонли Хулосасига кўра, тарафлар оилавий келишмовчиликлар
сабаб 2022 йил июль ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафлар бошқа оила
қурганлигини, ярашиш учун берилган муҳлатда ярашмаганлигини, тарафлар
ўзаро муросага келмаслиги аниқланганлиги сабабли, оилани тиклашнинг имкони
йўқ деган хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига биноан агар
суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг
имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан
ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни
қўллаш
амалиёти
тўғрисида”ги
қарорининг
16-бандид тушунтирилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эрхотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим.
Даъвогар оиласи барбод бўлганлиги, муқаддам суд қарори билан даъво рад
қилинганлигини, кейинги даъво аризасида суд томонидан берилган ярашиш
муддатида ярашмаганлигини, маҳалла ҳам яраштира олмаганлигини, оилани
тиклашнинг имконияти йўқлигини, бошқа оила қурганлигини билдириб,
никоҳдан ажратишни сўрамоқда. Жавобгар ҳам никоҳдан ажратишга эътирози
йўқлигини, бошқа оила қурганлигини таъкидлаб, никоҳдан ажратишни
сўрамоқда.
Бундай ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги никоҳ ва оилавий
муносабатларни тиклашнинг ва эр-хотин келгусида бирга яшашининг
имконияти мавжуд эмас деган хулосага келади.
Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида
бир-бирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, тарафларнинг эрхотинлик муносабатлари тугаганлиги, ўтган вақт мобайнида тарафлар оилавий
муносабатларни тиклаш чораларини кўришмаганлиги, суд томонидан берилган
муҳлатда ярашмаганлиги, тарафларнинг оиласини тиклаш учун қилинган
ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлигини, тарафларнинг оилани тиклашга
қаршилигини, тарафлар узоқ муддатдан бери бирга яшамаётганлигини, туман
оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда маҳалла яраштириш комиссиясининг
хулосаларини инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб қолишнинг имконияти
йўқ деган хулосага келади ва даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни
никоҳдан ажратишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 5-қисм “б” бандига кўра, никоҳ суд
қарорига асосан бекор қилинганда, агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса,
базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 дан 3 бараваригача (эр-хотиннинг биридан
ёки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундирилади.
Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, оиланинг
барбод бўлишида тарафларнинг айбини, тарафларнинг никоҳдан ажратишни
талаб қилаётганлигини инобатга олиб, уларни никоҳдан ажратишда даъвогар
С.Лапасовдан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридан давлат
божи ундиришни лозим деб топади.
Юқорида баён қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар Лапасов Сардор Шарофиддин ўғли нинг жавобгар Ўрмонова
Собира Холмон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Лапасов Сардор Шарофиддин ўғли ва Ўрмонова Собира Холмон қизилар
ўртасидаги Зарбдор туман ФҲДЁ бўлими томонидан далолатнома ёзувига 2020
йил 9 июлда 2-1301-20-00226-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беришда Лапасов Сардор
Шарофиддин ўғли дан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч
баравари миқдоридан давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция шикояти, суднинг ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
кассация шикояти, прокурор қонунда назарда тутилган тартибда протест
келтиришга ҳақлидир.
Раислик қилувчи:
А.И.Пулатов