Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1703-2301/8345 Дата решения 14.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди Судья Исомиддинов Хуршидбек Қобилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хасанов Жамшидбек Козимжонович Ответчик / Подсудимый Эргашева Мадина Баходир қизи
Source ID 664367c0181fc82badd2699e Claim ID 4854887 PDF Hash ea3e220aa88a6eea... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 45 code_article
Текст решения 6 148 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 14 кунида фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз идора биносида бўлиб, суд раиси Х.Қ.Исомиддиновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Р.Ғофурованинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Хасанов Жамшидбек Козимжоновичнинг жавобгар Эргашева Мадина Баходир қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1703-2301/8345-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни суд, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Хасанов Жамшидбек Козимжонович судга жавобгар Эргашева Мадина Баходир қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогар Хасанов Жамшидбек Козимжонович суд мажлисида даъвосини қувватлаб берган тушунтиришида, жавобгар Эргашева Мадина Баходир қизи билан дастлаб 2015 йилда қонуний никоҳдан ўтмасдан турмуш қурганлигини, қонуний никоҳи 11.12.2020 йилда Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида қайд қилинганини, турмушлари давомида 16.12.2015 йилда туғилган Аюбхон, 21.02.2019 йилда туғилган Довудхон ва 18.08.2021 йилда туғилган Умар исмли уч нафар фарзандли бўлганлигини, жавобгар билан оилавий низолар сабабли 2023 йил сентябрь ойидан буён бирга яшамаётганини, келгусида жавобгар билан бир оила бўлиб яшаш имкони йўқлигини, шу сабабли никоҳдан ажратиш ҳақида ушбу даъво аризани киритганини, ўрталарида мулкий, болалар тарбияси ва таъминоти билан боғлиқ низолар мавжуд эмаслигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар Эргашева Мадина Баходир қизи суд мажлисида даъвони тан олиб берган тушунтиришида, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганини, турмуши давомида уч нафар фарзандли бўлганлигини, оилавий низолар сабабли даъвогар билан 2023 йил сентябрь ойида ажрашиб кетганлигини, келгусида оиласи тикланмаслигини, никоҳдан ажратишга рози эканлигини, берилган муҳлат давомида оиласи тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд, суд мажлисида иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди. Аниқланишича, даъвогар Хасанов Жамшидбек Козимжонович жавобгар Эргашева Мадина Баходир қизи билан дастлаб 2015 йилда қонуний никоҳдан ўтмасдан турмуш қурган. Уларнинг никоҳи тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 11.12.2020 йилда 2-1707-20-02566-сон билан қайд қилиниб, тарафларга никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувохнома берилган. Тарафлар турмушлари давомида 16.12.2015 йилда туғилган Аюбхон, 21.02.2019 йилда туғилган Довудхон ва 18.08.2021 йилда туғилган Умар исмли уч нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар 2023 йил сентябрь ойидан буён бирга яшамайдилар. Уларни бирга яшамасликларига турмушлари давомида келиб чиққан оилавий низолар сабаб бўлган. Мазкур фуқаролик иши бўйича тарафларга оилани тиклаш чораларини кўриш учун суднинг ажрими билан олти ой мухлат берилган. Ўтган вақт давомида, шунингдек берилган муҳлат давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган махалла фуқаролар йиғини яраштириш комиссияси томонидан кўрилган, бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган. Бунга тарафлар ўртасида келиб чиққан оилавий низолардан ташқари, уларда никоҳ муносабатларини давом эттириш истаклари йўқлиги сабаб бўлган. Юқоридаги холатлар Шаҳрихон тумани “Шаҳрихон” номли махалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан тузилган хулосалар билан ўз тасдиғини топган. Суд, ўтган вақт давомида тарафларни оиласини тиклашни имкони бўлмаганлигини, тарафларнинг ўртасида мулкий, болалар тарбияси ва таъминоти билан боғлиқ низолар мавжуд эмаслигини, тарафларда никоҳ муносабатларини давом эттириш истаклари йўқлигини эътиборга олиб, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган. Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддасига асосан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Хасанов Жамшидбек Козимжоновичдан базавий хисоблаш миқдорининг 1.5 (бир ярим) баробари миқдорида давлат божи ундиришни мувофиқ деб хисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб суд, ҚАРОР ҚИЛАДИ Даъвогар Хасанов Жамшидбек Козимжоновичнинг жавобгар Эргашева Мадина Баходир қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Хасанов Жамшидбек Козимжонович ва жавобгар Эргашева Мадина Баходир қизи Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 11.12.2020 йилда 2-1707-20-02566-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Хасанов Жамшидбек Козимжоновичдан базавий хисоблаш миқдорининг 1.5 (бир ярим) баробари миқдорида бож ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят, иш апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Х.Қ.Исомиддинов