Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1601-2304/27021 Дата решения 14.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди Судья Нурматов Зубайдулло Маликович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ғайбуллаева Наимахон Рахмон қизи Ответчик / Подсудимый Халилов Акмалхон Абдумажит ўғли
Source ID 66827026b6bf6f28996e5e47 Claim ID 4896643 PDF Hash 209beb70e9194427... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 6 059 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 13 куни Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўзининг биносида бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси З.М.Нурматов раислигида, судья ёрдамчиси Ў.Тошпулатовнинг котиблигида, даъвогар Ғайбуллаева Наимахон Рахмон қизини жавобгари Халилов Акмалхон Абдумажит ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги № 2-1601-2304/1601-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар Даъвогар Ғайбуллаева Наимахон Рахмон қизи ўзининг 2023 йил октябрь ойининг 18 куни ФИБ Наманган туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгари Халилов Акмалхон Абдумажит ўғли билан ўрталарида тузилган никоҳни ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Ғайбуллаева Наимахон Рахмон қизи даъво талабларини қувватлаб, ўзининг баёнотида жавобгар Халилов Акмалхон Абдумажит ўғли билан 2016 йил 22 январда қонуний никохдан ўтган холда турмуш қурганлигини, турмушлари давомида фарзандли бўлишмаганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабали 2017 йил март ойида ўзаро ажрашиб кетишганлигини шундан буён алохида-алохида яшашлигини, МФЙда бир неча маротаба яраштириш чоралари кўрилганлигини лекин ижобий натижа бўлмаганлигини билдириб, жавобгар билан ўрталарида тузилган никоҳни бекор қилиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар Халилов Акмалхон Абдумажит ўғли ўзининг тушунтиришида, даъвогар билан 2016 йил 22 январда қонуний никоҳдан ўтган холда турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида фарзандли бўлишмаганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2017 йил март ойидан буён бирга яшамаётганлигини, шаръий никоҳ асосида бошқа турмуш қурганлигини, никоҳдан ажрашишга қаршилиги йўқлигини роизилигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд иш бўйича даъвогарни тушунтиришларини, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни муҳокама қилиб, топади: Аниқланишича, даъвогар Ғайбуллаева Наимахон Рахмон қизи жавобгар Халилов Акмалхон Абдумажит ўғли билан 2016 йил 22 январь куни Наманган шаҳар 1-сон ФХДЁ бўлимида қонуний никоҳ рўйхатидан ўтиб турмуш қуришган. Биргаликдаги турмушларидан фарзандли бўлишмаган. Тарафлар ўзаро муросалари келишмай 2017 йил март ойидан буён бирга яшашмайди, эр-хотинлик муносабатлари 2017 йил март ойида тугатилган. Шу вақтдан буён умумий рўзғор юритмайдилар. ФИБ Наманган туманлараро судининг 13.11.2023 йилдаги Ажрими билан даъвогар Ғайбуллаева Наимахон Рахмон қизини никохдан ажрашиш учун берган даъво аризаси мазмунан кўриб чиқилиб, тарафларга ярашиш учун 6 (олти) ой муддат берилган. Берилган муддат ичида тарафлар ярашмаган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76моддасида, оила жамиятнинг асосий бўғинидир хамда жамият ва давлат мухофазасидадир. Никох Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никохланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг хуқулилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, хуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41моддасига асосан, эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолиш имконияти қолмаган холлардагина никохларини бекор қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 16-бандининг 1қисмида «Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим» деб кўрсатилган. Наманган шаҳар “Меҳрибонлик” МФЙ томонидан тақдим қилинган далолатномага кўра, тарафлар 2016 йил 22 январь кунида турмуш қуришганлиги, турмушлари давомида фарзандли бўлишмаганлиги, оиладаги ўзаро келишмовчилик муросасизликлар туфайли 2017 йилдан буён бирга яшашмаётганлигини, Н.Ғайбуллаева ўзига тугишли бўлган асосида бошқа турмуш қурганлигини, тарафларни яраштириш чоралар кўрилганлигини ва яраштириш имкони бўлмаганлигини маълум қилинган. Суд, никох тарафларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг хуқуқлилигига асосланганлиги инобатга олиб, тарафларнинг фикрини, эр-хотинлик муносабатлари буткул узилганлигини, узоқ муддатдан бери бирга яшамаётганлигини, оилани сақлаб қолиш учун имкониятлар қолмаганлиги, суд томонидан берилган муддатларда тарафлар оиласи тикланмаганлигини, оилани тамомила барбод бўлганлигини инобатга олиб, тарафларни биргаликдаги никохларидан ажратишни лозим топади. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилишда, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида” ги Қонун талабларига асосланиб, даъвогар Ғайбуллаева Наимахон Рахмон қизидан базавий хисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баробари миқдоридаги жавобгар Халилов Акмалхон Абдумажит ўғлидан базавий хисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баробари миқдоридаги давлат божини ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқароликпроцессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Ғайбуллаева Наимахон Рахмон қизининг жавобгар Халилов Акмалхон Абдумажит ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Тарафлар Ғайбуллаева Наимахон Рахмон қизи ва Халилов Акмалхон Абдумажит ўғли ўртасида тузилган 2016 йил 22 январда Наманган шаҳар 1-сонли ФҲДЁ бўлими томонидан 95-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никохдан ажратилсинлар. Никоҳдан ажратишда Даъвогар Ғайбуллаева Наимахон Рахмон қизидан базавий хисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баробари миқдоридаги давлат божи давлат бюджети фойдасига ундирилсин. Никоҳдан ажратишда Жавобгар Халилов Акмалхон Абдумажит ўғлидан базавий хисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баробар миқдоридаги давлат божи давлат бюджети фойдасига ундирилсин. Ҳал қилув қарордан норози тарафлар бир ой муддат ичида Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят ёхуд прокурор протест келтиришга ҳақлидир.