← Назад
Решение #1278410 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 275 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг 14 куни фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси суд биносида бўлиб,
Раислик этувчи судья А.Р.Акрамов,
Судья ѐрдамчиси Д.Аликуловнинг котиблигида, томонлардан даъвогар
Абдурахимов Жосурбек Қахрамон ўғлининг ишончли вакили Юлчиев
Максад Жондошевичнинг қатнашувида, даъвогар Абдурахимов Жосурбек
Қахрамон ўғлини жавобгар Абдурахимова Нигора Хайрулло қизига нисбатан
“Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича юритилган №2-16022304/14364-сонли фуқаролик иши қўрилиб, қуйидагилар
А Н И Қ Л А Н Д И:
Даъвогар Абдурахимов Жосурбек Қахрамон ўғли жавобгар
Абдурахимова Нигора Хайрулло қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида
даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, 25.06.2021 йилда никоҳлари
қонуний расмийлаштирилганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида
бир нафар фарзандли бўлганликларини, жавобгар билан 2022 йил сентябрь
ойидан бери ўзаро ажрашиб кетганликларини, шундан буѐн бирга
яшамасликларини кўрсатиб, жавобгар билан ўрталарида тузилган никоҳдан
ажратишликни сўраган.
Даъвогар Абдурахимов Жосурбек Қахрамон ўғлини ишончли вакили
Юлчиев Максад Жондошевич ўзининг суд мажлисидаги тушунтиришида, суд
томонидан берилган муддат ичида ҳам оила тикланмаганлигини маълум
қилиб, даъво аризани қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори
чиқаришликни сўради.
Жавобгар Абдурахимова Нигора Хайрулло қизи ўзини суд
мажлисидаги тушунтиришида, ҳақиқатдан даъвогар билан 25.06.2021 йилда
қонуний никоҳ асосида турмуш қурганликларини, биргаликдаги
турмушларидан бир нафар фарзандли бўлганликларини, даъвогар билан 2022
йил сентябрь ойида ўзаро ажрашиб кетганликларини, шундан буѐн бирга
яшамасликларини, суд томонидан берилган муддат ичида оила
тикланмаганлигини, даъвогар билан ажрашишга қарши эмаслигини маълум
қилиб, даъвогар билан ўрталарида тузилган никоҳдан ажратишликни
сўраган.
Мазкур фуқаролик иши 03.10.2023 йилда қўзғатилган.
Аниқланишича, тарафлар Учқўрғон туман ФХДЁ бўлимида қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар, бу ҳақда никоҳ тузиш далолатномасини
қайд қилиш дафтарига №2-1606-21-00541-сонли ѐзув киритилган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан фарзанди бор. Оилавий
келишмовчиликлар натижасида тарафлар 2022 йил сентябрь ойидан буѐн
бирга яшамайдилар, умумий рўзғор юритмайдилар. Шундан сўнг тарафлар
оиласи тикланмаган.
Шунингдек, Тошкент шахар Мирзо Улуғбек тумани Иқтидор МФЙ
томонидан судга 13.05.2024 йилда берилган далолатномага кўра, м.ф.й
яраштириш комиссияси томонидан олиб борилган ҳаракатлар натижасида
тарафларни оиласини тиклашнинг имкони бўлмагани кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига кўра,
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Давлат ва унинг органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар,
фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар Конституция ва
қонунларга мувофиқ иш юритадилар.
Суд тарафларни суд мажлисидаги тушунтиришини, даъвогар ва
жавобгар оилани тиклаш имкони қолмаганлигини эътиборга олиб, ушбу
оилани келгусида сақлаб қолишни имкони қолмаган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасида “Агар суд
эр хотиннинг бундан буѐн биргаликда яшашга ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса уларни никоҳдан ажратади”-деб кўрсатилган
Шунингдек, суд амалдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Суди
Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги
Қарорини 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буѐн бирга хаѐт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши
лозим”-деб кўрсатилган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида оилани сақлаб қолиш имкони қолмаган
деб ҳисоблаб, даъвогар Абдурахимов Жосурбек Қахрамон ўғли жавобгар
Абдурахимова Нигора Хайрулло қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги даъво аризасини қаноатлантириб, даъвогар ва жавобгарни
ўрталаридаги никоҳдан ажратишликни, белгиланган миқдордаги давлат
божини даъвогардан ундиришликни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал
Кодексининг 249, 253-моддаларига қўлланиб
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогар Абдурахимов Жосурбек Қахрамон ўғли нинг жавобгар
Абдурахимова Нигора Хайрулло қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Абдурахимов Жосурбек Қахрамон ўғли жавобгар
Абдурахимова Нигора Хайрулло қизи ўрталаридаги Учқўрғон туман ФХДЁ
бўлимида томонидан расмийлаштирилган 25.06.2021 йилдаги
№2-160621-00541-сонли далолатнома ѐзуви билан қайд этилган никоҳдан
ажратилсинлар.
Даъвогар Абдурахимов Жосурбек Қахрамон ўғлидан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар Абдурахимова Нигора Хайрулло қизи давлат божи тўлашдан
озод этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддатда апелляция
тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судига шикоят ва прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
А.Р.Акрамов