← Назад
Решение #1278412 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ОК | 41 | — | law |
Текст решения
5 401 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 14 кунида фуқаролик ишлари бўйича Избоскан
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик
қилувчи А.Б.Масардинов, судья ёрдамчиси Б.Қўлдашевнинг котиблигида,
даъвогар
******************нинг
жавобгар
******************га
нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-17042301/9744-сонли фуқаролик иши кўриб чиқиб, қуйидагилар
АНИҚЛАНДИ
Даъвогар ****************** жавобгар ******************га
нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар ****************** ўз даъвосини қувватлаб,
жавобгар билан 09.09.2016 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, ўзаро турмушлари давомида икки нафар фарзандли
бўлганликларини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил сентябрь
ойидан буён бирга яшамасликларини, ўрталарида мулкий низолар
йўқлигини, никоҳдан ажратиш ҳақидаги дастлабки даъвоси рад
қилинганлигини, суд томонидан берилган мухлат давомида ҳам оила
тикланмаганлиги, оилани тиклашни имкони йўқлигини билдириб, жавобгар
билан ўрталаридаги қонуний никоҳини бекор қилиш ҳақида қарор чиқариб
беришни сўради.
Жавобгар ****************** суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмаган. Суд
мажлисига келмаганлик сабаблари ҳақида маълум қилмаган.
Шунинг учун суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 220-моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, суд мажлисида
аниқланган ҳолатлар ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, таҳлил қилиб,
қуйидагича тўхтамга келди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар 09.09.2016 йилда
Пахтаобод туман ФҲДЁ бўлимининг 820-сонли далолатнома ёзувига асосан
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Ўзаро турмушлари давомида
24.08.2017 йилда туғилган Рустамжонов Мухаммадризо Достонали ўғли ва
05.03.2021 йилда туғилган Мадумарова Одинахон Достонали қизи исмли
икки нафар фарзандли бўлганлар.
Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил сентябрь ойидан
буён умумий рўзғор юритмасдан яшаб келади.
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 05.12.2022
йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар ******************нинг
жавобгар ******************га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъвоси рад қилинган.
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 12.10.2023
йилдаги ажрими билан даъвогар ******************нинг жавобгар
******************га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
асосида юритилган фуқаролик иши юзасидан тарафларга ярашишлари учун 6
(олти) ой муҳлат тайиниб, ажрим нусхаси тарафларнинг оилавий
келишмовчилигини бартараф этиш ва уларни яраштириб қўйиш мақсадида
туман оила ва ҳотин қизлар бўлими ҳамда маҳалла фуқаролари йиғини
ҳузуридаги “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси”га ижро
қилиш учун юборилган.
Даъвогар ва жавобгарнинг оилавий келишмовчилигини бартараф этиш
ва уларни яраштириб қўйиш мақсадида маҳалла фуқаролари йиғини
томонидан тарафларнинг оиласини яраштириш учун тушунтириш ишлари
олиб борилган бўлсада, оилани тиклашнинг имкони бўлмаганлиги тўғрисида
ҳулоса берган.
Ўзбекистон Республикаси ОК нинг 41-моддасида “Агар суд эр ва
хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар
томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган.
Суд баён этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, суд томонидан берилган
муҳлат давомида оила тикланмаганлиги, тарафларни яраштириш чоралари
самара бермаганлиги ҳамда маҳалла фуқаролари йиғини хулосаларини
эътиборга олиб, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила
батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқ деб
ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогардан давлат фойдасига
базавий хисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 41,45-46-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси ФПК нинг 249-253-моддаларини қўллаб
ҚАРОР ҚИЛАДИ
Даъвогар ******************нинг жавобгар ******************га
нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ****************** ва жавобгар ******************
09.09.2016 йилда Пахтаобод туман ФҲДЁ бўлимида 820-сон билан қайд
қилинган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ёзиш
органининг
гувоҳномаси
берилаётганда
даъвогар
******************дан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан бошлаб олти ой муддат ичида кассация шикояти (протести) беришга
ҳақли.
Раислик қилувчи
А.Б.Масардинов