← Назад
Решение #1278414 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси ОК | 41 | — | law |
Текст решения
5 621 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг “14” куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент
вилояти Ўртачирчиқ туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья Р.С.Абдуазимовнинг раислигида,
судья ѐрдамчиси Д.Султонхўжаеванинг котибалигида, даъвогар
ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво талаби юзасидан қўзғатилган ХХХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар ХХХХХ жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2020
йил 2 март куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ФҲДЁ бўлимида
қонуний никоҳдан ўтганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар
2021 йил 29 сентябрь куни туғилган ХХХХХ исмли фарзандлари борлигини,
жавобгар билан 2021 йил 15 апрель ойидан буѐн буѐн бирга
яшамаѐтганлигини, жавобгар билан оилавий муносабатлари тамомила барбод
бўлганлигини баѐн қилиб, суддан жавобгар билан никоҳдан ажратишни
сўраган.
Дастлабки суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХХХ даъво аризасини
тўлиқ қувватлаб, жавобгар билан 2021 йил апрель ойидан буѐн бирга
яшамаѐтганлигини, жавобгарнинг оиласига масъулияти йўқлигини, жавобгар
шаърий никоҳ асосида бошқа оила қурганлигини, фарзанди ҳам борлигини
баѐн қилиб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўраган.
Судга даъвогар ХХХХХ ариза билан мурожаат қилиб, унда суд
мажлисини унинг иштирокисиз ўтказиб, даъво талабини қаноатлантиришни
ва уни қизлик давридаги фамилиясига қайтаришни сўраган. Шу сабабли, суд
ишни Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судга жавобгар ХХХХХ ариза билан мурожаат қилиб, унда
даъвогарнинг даъво талабини тан олишини, ўрталаридаги муносабатлари
тамомила барбод бўлганлигини, суд мажлисини унинг иштирокисиз ўтказиб,
даъво аризани қаноатлантиришни сўраган. Шу боис, суд ишни Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2020 йил 2 март куни қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти
Ўртачирчиқ тумани ФҲДЁ бўлимида 2-1105-20-00160-сонли далолатнома
ѐзуви билан қайд қилинган.
Тарафларнинг ўзаро турмушларидан бир нафар вояга етмаган, яъни 2021
йил 29 сентябрь куни туғилган ХХХХХ исмли фарзандлари бор.
Аниқланишича, тарафларнинг эри-хотинлик муносабатлари 2021 йилда
тугаган.
Дастлаб, мазкур суднинг 2023 йил 18 октябрь кунидаги ажрими билан
тарафларга ярашиш учун муҳлат берилган.
Бироқ, суд томонидан берилган муҳлат уларнинг ярашишлари учун
ижобий самара бермаган.
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани “Адолат” МФЙнинг 2023 йил
28 декабрдаги далолатномасида тарафларнинг оиласи тикланмаганлиги қайд
қилинган.
Бундан ташқари, Ўртачирчиқ тумани “Оила ва хотин қизлар”
бўлимининг 2023 йил 28 декабрь кунидаги хулосасида тарафларнинг оиласи
тикланмаганлиги ва иш бўйича жавобгар шаърий никоҳ асосида бошқа оила
қурганлиги қайд қилинган.
Бундай ҳолатда, суд иш бўйича тарафларнинг оилавий муносабатларини
тамомила барбод бўлган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 41-моддасига кўра, агар суд эр-хотин
ва хотиннинг бундан буѐн биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг
16-бандида тушунтирилишича, эр-хотиннинг бундан буѐн биргаликда
яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг
тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш
ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли.
Суд бундай ҳолатда, юқорида қайд қилиб ўтилган қонун нормаси
талабларига асосан ва иш ҳужжатларидан келиб чиқиб, даъво талабини
муҳокама қилиб, тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлари тамомила
барбод бўлганлигини, уларни яраштиришни имкони йўқлигини инобатга
олиб, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқорида баѐн қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари
талаблари, Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 249-253-моддалари қўлланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин.
ХХХХХ билан ХХХХХ ўрталаридаги 2020 йил 2 март куни Тошкент
вилояти Ўртачирчиқ тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ѐзиш
бўлими томонидан 2-1105-20-00160-сонли далолатнома ѐзуви билан қайд
этилган никоҳдан ажратилсин.
ХХХХХдан никоҳдан ажралганликни қайд этишда
давлат божи
ундирилмасин.
ХХХХХдан никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат даромадига
базавий хисоблаш миқдорининг 3(уч) баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Тарафларнинг ўзаро турмушларидан бир нафар вояга етмаган, яъни 2021
йил 29 сентябрь куни туғилган ХХХХХ исмли фарзандлари даъвогар
ХХХХХнинг
қарамоғида
ва тарбиясида қолдирилсин.
ХХХХХ қизлик давридаги “ХХХХХ” фамилиясига қайтарилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида мазкур суд
орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ва прокурор (протест)
келтиришга ѐки апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида мазкур суд орқали Тошкент
вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация
тартибида шикоят беришга ва прокурор (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи, судья:
(имзо)
Аслига тўғри:____________________
Р.С.Абдуазимов