← Назад
Решение #1278418 Гражданские
Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 164 | — | law | |
| збекистон Республикаси ОК | 41 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
5 792 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг 15 куни Андижон вилояти
фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро суди
биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи судья: Н.И.Мирзакаримова,
судья
ёрдамчиси
Р.Қутбидиновнинг
котиблигида,
даъвогар Исақова Марҳабо Махамасадиковнанинг жавобгар
Абдуллаев Зухридин Махамаджоновичга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган №21705-2301/3838-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
Даъвогар Исақова Марҳабо Махамасадиковна жавобгар
Абдуллаев Зухридин Махамаджоновичга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақида даъво ариза билан судга мурожаат этган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар М.Исақова даъво
талабини
қувватлаб,
унда
кўрсатилганларга
ўхшаш
тушунтиришлар бериб, жавобгар билан 2004 йил 1 июнда
қонуний
никоҳдан
ўтиб
турмуш
қурганликларини,
биргаликдаги турмушларидан 2004 йил 14 ноябрда туғилган
Абдуллаев Зухриддин Махамаджонович ва 2006 йил 5
августда туғилган Абдуллаева Захро Зухридин қизи исмли
икки нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан 2008
йилга қадар яхши яшаб келишганлигини, 2008 йилдан
бошлаб ўрталарида кўп маротаба уриш-жанжаллар бўлиб
ўтганлигини, жавобгар уни ҳурмат қилмасдан жанжал
чиқарадиган
одат
чиқарганлигини,
оқибатда
ўзаро
муносабатлари ёмонлашганлигини, 2009 йилдан бирга
яшашмаслигини, шу пайтдан ҳозирга қадар икки нафар
фарзандлари
билан
ота-онасининг
уйида
яшаб
келаётганлигини, жавобгар Россия Федерациясига кетиб,
уйланиб фарзандли бўлганлигини, унинг қаерда эканлиги
ҳақида унда маълумот йўқлигини, келгусида жавобгар билан
оилани тиклашнинг имкони йўқлигини, оила бутунлай барбод
бўлганлигини
баён
қилиб,
даъво
аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд, жавобгар З.Абдуллаевнинг амалдаги яшаш жойи
номаълум бўлганлиги сабабли унинг рўйхатда турган
манзилига суд чақирув қоғози юборганда, маҳалла фуқаролар
йиғини
раисининг
жавобгар
мазкур
манзилда
яшамаётганлиги сабабли унга суд чақирув қоғозини
имконияти
бўлмаганлиги
ҳақидаги
маълумотномасини
инобатга
олиб,
фуқаролик
ишини
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 164-моддасига асосан
жавобгарнинг иштирокисиз кўришни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Суд даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб ҳамда иш
ҳужжатлари
билан
танишиб,
унда
мавжуд
бўлган
ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
берган ҳолда қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, Исақова Марҳабо Махамасадиковна
билан Абдуллаев Зухридин Махамаджонович 2004 йил 1
июнда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Бу ҳақда
Қўрғонтепа туман 2-сонли ФҲДЁ бўлимида 34-сонли
далолатнома ёзуви қайд қилинган.
Биргаликдаги турмушларидан 2004 йил 14 ноябрда
туғилган Абдуллаев Зухриддин Махамаджонович ва 2006 йил
5 августда туғилган Абдуллаева Захро Зухридин қизи исмли
икки нафар фарзандлари бор.
Ўзаро келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2009
йилдан бирга яшашмайди, умумий рўзғор юритишмайди, эрхотинлик муносабатлари шу вақтдан тугатилган.
Тарафларнинг 2004 йил 14 ноябрда туғилган Абдуллаев
Зухриддин Махамаджонович ва 2006 йил 5 августда туғилган
Абдуллаева Захро Зухридин қизи исмли икки нафар
фарзандлари шу пайтдан ҳозирга қадар даъвогар билан бирга
яшаб келади.
Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро
судининг 2023 йил 14 ноябрдаги ажрими билан тарафларга
ярашиб олишлари учун
6 (олти) ой муҳлат
тайинланган. Бироқ тарафлар белгиланган муҳлат давомида
ярашмаган.
Қорасув шаҳар “З.М.Бобур” МФЙ ҳузуридаги Оилавий
қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг хулосасига
кўра, оилани тиклашнинг имкони йўқлиги ва иш бўйича
якуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилинганлиги
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 41-моддасига кўра,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва
оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни
никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011
йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг
16бандида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, эр-хотин
бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган
ҳолдагина
қаноатлантирилиши
лозимлиги
тушунтирилган.
Суд юқорида қайд этилган қонун талаблари ҳамда Олий
суд Пленуми тушунтиришлардан келиб чиққан ҳолда
тарафларнинг бирга яшашларига имконият қолмаганлигини,
оилавий муносабатлар узоқ вақтдан буён тикланмаганлигини
инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Суд
шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
кодексининг
45-моддасига
асосланиб
никоҳдан
ажратишни
расмийлаштиришда жавобгардан давлат фойдасига БҲМнинг
3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни,
даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга
асосан
Ўзбекистон
Республикаси
ФПКнинг
164, 249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогар
Исақова
Марҳабо
Махамасадиковнанинг
жавобгар Абдуллаев Зухридин Махамаджоновичга нисбатан
никоҳдан
ажратиш
ҳақидаги
даъво
аризаси
қаноатлантирилсин.
Исақова
Марҳабо Махамасадиковна
ва Абдуллаев
Зухридин Махамаджонович 2004 йил 1 июнда Қўрғонтепа
туман 2-сонли ФҲДЁ бўлимида 34-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсинлар.
Тарафларнинг 2004 йил 14 ноябрда туғилган Абдуллаев
Зухриддин Махамаджонович ва 2006 йил 5 августда туғилган
Абдуллаева Захро Зухридин қизи исмли икки нафар вояга
етмаган
фарзандлари
даъвогар
Исақова
Марҳабо
Махамасадиковнанинг тарбиясида қолдирилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгар
Абдуллаев Зухридин Махамаджоновичдан давлат фойдасига
БҲМнинг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Даъвогар Исақова Марҳабо Махамасадиковнадан давлат
божи ундирилмасин.
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида Андижон вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Раислик этувчи судья:
Н.И.Мирзакаримова
(имзо)зо)