Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1702-2301/8914 Дата решения 14.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро суди Судья Сабиров Эркинжон Кучкарбаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Эргашев Хуршидбек Хурсандбекович Ответчик / Подсудимый Эргашева Мафтуна Шухратбек қизи
Source ID 6672e5eeb6bf6f28996e5ae6 Claim ID 4736505 PDF Hash 9e9ed8062c98e164... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 409 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 14 май куни фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи – фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси Э.К.Сабиров, судья ёрдамчиси И.Парпиевнинг котиблигида, жавобгар ишончли вакили М.Ибрагимованинг иштирокида, даъвогар Эргашев Хуршидбек Хурсандбековични жавобгар Эргашева Мафтуна Шухратбек қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-17022301/8914-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар Даъвогар Эргашев Хуршидбек Хурсандбекович судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Эргашева Мафтуна Шухратбек қизи билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Эргашев Хуршидбек Хурсандбекович даъвосини қувватлаб, жавобгар билан 16.08.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида 06.07.2019 йилда туғилган Эргашев Сарварбек Хуршидбек ўғли исмли бир нафар фарзандли бўлишганлигини, дунёқарашлари бир-бирларига тўғри келмаганлиги оқибатида 2019 йил март ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини ўзи 2020 йилда Мамирова Сохибахон исмли шахс билан шаръий никох асосида оила қуриб яшаб келаётганлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган жавобгар Эргашева Мафтуна Шухратбек қизининг ишончли вакили Ибрагимова Мавлудахон Абдумоминовна даъвогарнинг даъвосини тан олиб, тарафлар 16.08.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида 06.07.2019 йилда туғилган Эргашев Сарварбек Хуршидбек ўғли исмли бир нафар фарзандли бўлишганлигини, даъвогар билан дунёқарашлари ва хаттихаракатлари бир-бирларига тўғри келмаганлиги оқибатида жавобгар билан 2019 йил март ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини билдириб, тарафлар ўртасидаги никохдан ажратишни сўраган. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида «Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади»-деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида «Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши лозим»-деб кўрсатилган. Судда аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларига кўра, даъвогар Эргашев Хуршидбек Хурсандбекович билан жавобгар Эргашева Мафтуна Шухратбек қизи 16.08.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Турмушлари давомида 06.07.2019 йилда туғилган Эргашев Сарварбек Хуршидбек ўғли исмли бир нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар ўзаро келишмовчилик оқибатида 2019 йил март ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишмоқда. даъвогар 2020 йилда Мамирова Сохибахон исмли шахс билан шаръий никох асосида оила қуриб яшаб келмоқда. Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 07.11.2023 йилдаги ажрими билан даъвогар Эргашев Хуршидбек Хурсандбекович ва жавобгар Эргашева Мафтуна Шухратбек қизига ярашиб олишлари учун муҳлат тайинланган. Асака туман ҳокимлиги, Асака туман “Юқори Кужган” ва “Муқумий” МФЙларнинг хулосаларига кўра берилган муҳлат ичида тарафларни яраштиришни ва оилани тиклашни имкони бўлмаган. Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, даъвогар Эргашев Хуршидбек Хурсандбекович ва жавобгар Эргашева Мафтуна Шухратбек қизи ўрталарида оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлганлигини инобатга олиб, келтирилган даъвони қаноатлантириб, уларни никоҳларидан ажратишни лозим топади. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова давлат божи ставкаларининг 5-“б” кичик бандига асосан даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридаги давлат божини ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларига қўлланиб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Эргашев Хуршидбек Хурсандбековичнинг жавобгар Эргашева Мафтуна Шухратбек қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Эргашев Хуршидбек Хурсандбекович ва жавобгар Эргашева Мафтуна Шухратбек қизи ўртасида 16.08.2018 йилдаги №980-сонли далолатнома ёзуви билан Асака туман 1-сон ФХДЁ бўлимида қайд этилган никоҳларидан ажратилсин. Даъвогар Эргашев Хуршидбек Хурсандбековичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ушбу никохдан 06.07.2019 йилда туғилган Эргашев Сарварбек Хуршидбек ўғли исмли бир нафар бола Эргашева Мафтуна Шухратбек қизи тарбияси ва қарамоғида қолдирилсин. Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида жавобгар Эргашева Мафтуна Шухратбек қизига ўзининг никоҳгача бўлган фамилияси –Махкамова фамилиясига қайтиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Э.К.Сабиров