← Назад
Решение #1278423 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
4 573 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
202Х йил ХХХ
ХХХ
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Беруний
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Раислик этувчи судья ХХХ,
судья ёрдамчиси Д.Есеровнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида,
даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича юритилган ХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
ариза билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар ХХХ даъво аризасини тўлиқ қувватлаб, жавобгар
ХХХ билан турмуш қўриб, қонуний никоҳдан 2005 йил 25 июль куни
ўтганлигини, ўрталарида икки нафар фарзанди борлигини, ўзаро
келишмовчиликлар сабабли 2014 йил август ойидан буён алоҳида
яшаётганлигини, шу вақтдан бошлаб бир оила бўлиб яшамаганлигини, фуқаро
Кулбоева Рухшона билан турмуш қўриб, ҳозирда бирга яшаётганлигини ва
ҳомиладор эканлигини билдириб, суддан жавобгар ХХХ билан никоҳдан
ажратиб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ХХХнинг ишончли вакили ХХХ жавобгарнинг
онаси эканлигини, даъвогар билан қизи ХХХни никоҳдан ажрашишга рози
эканлигини, даъвогар бошқа оила қурганлигини, суддан даъвогар билан қизи
ХХХни қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик иши
материалларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Аниқланишича,
жавобгар
ХХХ
даъвогар
ХХХ
билан
турмуш қўриб, 2005 йил ХХХ июль куни қонуний никоҳдан ўтган, бу ҳақда ХХХ
тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 188-сон билан далолатнома ёзуви қайд
этилган. Биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзандлари бор. Тарафлар
ўзаро муносабатлари тўғри келмай, 2014 йил август ойидан буён бирга
яшамайдилар, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу даврдан тугаган. Даъвогар
ХХХ фуқаро ХХХ билан турмуш қўриб, ҳозирда бирга яшаётган.
Бундан ташқари, Беруний тумани оила ва хотин-қизлар бўлимининг
2024 йил 11 март кунги хулосасига кўра бу оилани яраштириш имконияти
бўлмаганлиги кўрсатилган. Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларнинг имкони қолмаган, деган хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр ва
хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.” деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли Қарори 16-бандига кўра, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Суд, иш ҳолатларини ҳар тарафлама кўриб чиқиб ҳамда юқоридаги қонун
талаблари ва Олий суди Пленум қароридаги раҳбарий кўрсатмаларига
асосланиб, тарафлар ўртасида эр-хотинлик муносабатлари 2014 йил август
ойида тугаганлиги, улар бирга яшамаётганлиги, бирга яшаш истаги йўқлигини,
даъвогар бошқа оила қўриб кетганлигини, оилавий муносабатлар бузилганлиги
инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб қолиш учун имконият йўқ деган
хулосага келади ва даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан
ажратишни лозим топади.
Суд, мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини
муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси ва
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига асосланиб,
никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун тарафларнинг ҳар
биридан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга
асосан
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
ФПК
249-253-моддаларини қўлланиб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
ХХХ ва ХХХ ўрталаридаги 2005 йил 25 июлда Қорақалпоғистон
Республикаси ХХХ тумани ФҲДЁ бўлимида тузилган ХХХ-сон билан далолатнома
ёзуви қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун тарафларнинг ҳар
биридан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят (протест) ёки ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилиши мумкин.
Раислик этувчи
ХХХ