← Назад
Решение #1278425 Гражданские
Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 812 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 14 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, судья
А.О.Одашевнинг раислигида, М.Сайдуллаеванинг котиблигида, даъвогар
Абдуллаев Расулбек Рустамбековични жавобгар Абдуллаева Шахнозахон
Ойбек қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
юритилган 2-1701-2304/24569-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб
қуйидагилар,
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Абдуллаев Расулбек Рустамбекович жавобгар Абдуллаева
Шахнозахон Ойбек қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
ариза билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Абдуллаев Расулбек Рустамбекович
даъвони қувватлаб, жавобгар Абдуллаева Шахнозахон Ойбек қизи билан
23.11.2013 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлигини,
биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлганлигини,
жавобгар билан 2020 йил май ойидан буён бирга яшашмаслигини,
ажрашишга асосий сабаб жавобгар билан ўзаро келишмовчиликлар ва
характерлари бир-бирларига тўғри келмаганлиги бўлганлигини, оила
тикланмаслигини, оилани тиклаш чораларини кўрмаганлигини баён
қилиб, ўрталарида тузилган қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраб,
тушунтириш берди.
Суд мажлисига суд чақирув хатлари орқали тегишли тартибда
чақиртирилган бўлсада, жавобгар Абдуллаева Шахнозахон Ойбек қизи
узрли сабабларсиз келмаганлигини инобатга олиб, суд Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан ишни тарафларни
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд даъвогар фикрини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни
атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 23.11.2013 йилда қонуний никоҳ
асосида турмуш қурган.
Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар
фарзандли бўлишган.
Тарафлар 2020 йил май ойидан буён бирга яшамайди.
Даъвогар Р.Абдуллаев 2020 йил декабрь ойида Анварова Омадхон
билан шаърий никоҳ асосида турмуш қуриб, бир нафар фарзандли бўлган.
Тарафларга суднинг 7.11.2023 йилдаги ажрими билан ярашиб
олишлари учун уч ой ва суднинг 14.02.2024 йилдаги ажрими билан
қўшимча равишда уч ой муҳлат берилган.
Андижон шаҳар, Садоқат ва Ёйилма МФЙ яраштириш
комиссиясининг хулосасида тарафлар 2020 йил май ойидан буён бирга
яшамаслиги, ўрталарида бир нафар фарзандлари борлиги, тарафларни
яраштириш чоралари натижа бермаганлиги, уларни ажрашишларига
2
келишмовчилик сабаб бўлганлиги, шу сабабли бу оилани тиклашни
иложи йўқлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида Оила
жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат
муҳофазасидадир.
Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига
асосланади.
Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий,
иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни
кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида
«Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига
имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги
аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга
ҳақли» деб тушунтириш берилган.
Тарафлар 2020 йил май ойидан буён бир оила бўлиб
яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани
батамом барбод бўлганлиги кўринади.
Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Абдуллаев Расулбек
Рустамбековични жавобгар Абдуллаева Шахнозахон Ойбек қизига
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни,
давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш
вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида
давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топди.
Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
220, 249-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар
Абдуллаев
Расулбек
Рустамбековични
жавобгар
Абдуллаева Шахнозахон Ойбек қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Абдуллаев Расулбек Рустамбекович ва жавобгар
Абдуллаева Шахнозахон Ойбек қизи Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида
23.11.2013 йилда 3475-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар Абдуллаев Расулбек Рустамбековичдан никоҳдан
ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3
(уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган кундан
бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши
мумкин.
Раислик этувчи:А.О.Одашев