Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1901-2301/6737 Дата решения 14.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди Судья Хидиров Ғолиббек Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Буранов Рузибой Ражабович Ответчик / Подсудимый Бутаева Лобар Бобоназаровна
Source ID 667136ebb6bf6f28996e5a80 Claim ID 4767167 PDF Hash 8a6191e9e1c481a5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 2-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 2 code_article
Ушбу кодекснинг 3-моддаси Ушбу кодекс 3 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 8 149 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 14 куни фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик қилувчи, суд раиси Ғ.Хидиров, судья ёрдамчиси Ж.Абдужалиловнинг котиблигида, даъвогар Буранов Рузибой Ражабовичнинг жавобгар Бутаев Лобар Бобаназаровнага нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси юзасидан №2-1901-2303/6737сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар, аниқланди: Даъвогар Буранов Рузибой Ражабович судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, аризасида жавобгар Бутаев Лобар Бобаназаровна билан 31.12.2009 йилда никоҳларини қонуний расмийлаштириб турмуш қурганлигини, ўртасида икки нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан турмушининг бошидан келишмовчиликлар сабабли жавобгар 2018 йил октябрь ойида бошқа киши билан шаръий никоҳдан ўтиб у билан яшашга уйдан чиқиб кетганлигини, 2020 йилда у ҳам иккинчи аёлига уйланганлигини ва у билан ҳам ўртасида икки нафар фарзандлари борлигини, шу сабабли ҳозирда жавобгар билан оиласини тиклашнинг умуман имкони қолмаганлигини билдириб, никоҳдан ажратишни сўраган. Судда сўралган даъвогар Буранов Рузибой Ражабович даъвони қувватлаб, ўз тушунтиришида иккинчи марта судга мурожаат қилиши эканлигини, у Россияда бўлган вақтида жавобгар бошқа эркак билан яшаб кетганлигини, шу сабабли ўзи ҳам бошқа оила қуриб, икки нафар фарзанди ҳам борлигини, қанча муддати берилишидан қатъий назар жавобгар билан қайтиб биргаликда яшамаслигини, эндиликда биргаликда яшаш имкони йўқлигини билдириб, никоҳдан ажратишни сўради. Судда сўралган жавобгар Бутаев Лобар Бобаназаровна даъво талабини тан олмасдан, ўз тушунтиришида берилган муҳлат давомида ҳеч ким уларни яраштириш чорасини кўрмаганлигини, икки нафар фарзандларини моддий таъминлашга қийналаётганлигини, ҳозирда ота-онасининг уйида яшаб келаётганлигини, фарзандлари учун уй-жой қилиб берса, кейин ажралишга рози бўлишини, шу вақтга қадар келин бўлиб тушган уй-жойга киритиш ҳақида мурожаат қилмаганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради. Суд фуқаролик ишида мавжуд бўлган материал ва ҳужжатларни атрофлича ўрганиб, муҳокама ва таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш лозим деб топади: Аниқланишича, тарафлар 2009 йилда ўзаро турмуш қуриб, никоҳини 31.12.2009 йилда қонуний расмийлаштирган. Бу ҳақда Термиз туман ФҲДЁ бўлими томонидан №734-сонли далолатнома ёзуви қайд этилган бўлиб, тарафлар умумий ҳисобда 2018 йилга қадар умумий рўзғор асосида биргаликда яшаган. Тарафлар ўртасида икки нафар 2010 йилда туғилган Дилшод ва 2017 йилда туғилган Шукрона исмли фарзанди бор. Тарафлар ўзаро оилавий муносабатларда келишаолмаганликлари сабабли 2018 йил октябрь ойидан ҳозирга қадар бирга яшамайдилар, эрхотинлик муносабатлари шу даврдан бошлаб буткул бархам топган. Суддаги тушунтиришларга кўра, даъвогар Р.Буранов 2020 йилда Қурбонова Наргиза исмли аёл билан турмуш қуриб, у билан ҳам ўртасида икки нафар 2022 йилда туғилган Нозимахон ва 2023 йилда туғилган Солиҳа исмли фарзандлари бор. Иш ҳужжатлари ва тарафларнинг суддаги тушунтиришидан келиб чиқиб, суд томонидан тарафларга ярашиш учун 10.10.2023 йилда 4 ой, 11.03.2024 йилдан қўшимча 2 ой муҳлат тайинланганлиги сабабли ишни кўрилиши кейинга қолдирилган. Тарафлар биргаликда яшаб келган Термиз туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда МФЙ яраштирув комиссияси томонидан берилган хулосаларга кўра, мазкур оилани яраштириш имкони бўлмаган, тарафлар ўртасида мол-мулк масаласи ўзаро келишган ҳолатда ажратиб олинган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 2-моддасига кўра, оилавий муносабатларни тартибга солиш эркак ва аёлнинг ихтиёрий равишда никоҳланиб тузган иттифоқи, эр ва хотиннинг шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқлари тенглиги, ички оилавий масалаларнинг ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиниши, оилада болалар тарбияси, уларнинг фаровон ҳаёт кечириши ва камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш, вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устуворлиги тамойиллари асосида амалга оширилади. Ушбу кодекснинг 3-моддасига кўра, барча фуқаролар оилавий муносабатларда тенг ҳуқуқларга эгадирлар. Никоҳ тузиш чоғида жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи ҳамда бошқа ҳолатларга қараб, ҳуқуқларни муайян тарзда бевосита ёки билвосита чеклашга, бевосита ёки билвосита афзалликлар белгилашга ҳамда оилавий муносабатларга аралашишга йўл қўйилмайди. Тарафлар ўртасидаги умумий ҳолат, суддаги тушунтиришлар ва масъул ташкилотларнинг хулосалари билан даъвогар ҳақиқий ҳолатда бундан кейинги Л.Бутаева билан оилавий муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги ва бунинг амалда имкони қолмаганлиги аниқланди. Юқорида қайд этилган ҳолатлар билан тарафларнинг ўртасидаги келишмовчилик вақтинчалик эмаслиги, тарафларга ярашиш учун бир неча бор имкон берилган бўлсада, тарафлар соғлом оилавий муносабатни давом эттиришни исташмаганлиги оилани тиклаш имкони йўқлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Суд тарафларнинг судда берган тушунтиришини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, суд томонидан тарафларга ярашиш учун бир неча марта муҳлат берилганлигини, бироқ натижа бўлмаганлигини, никоҳ ихтиёрийликка асосланишини, тарафлар 2018 йилдан буён оиласининг тақдири билан қизиқмасдан ва эр-хотинлик муносабатларини яхшилаш ўрнига, баттар оғирлаштирувчи хатти-ҳаракатлар содир этиб келганлиги МФЙ далолатномалари ҳамда далиллар билан тасдиқланганлигини, даъвогар ҳозирда бошқа аёл билан яшаб, уларнинг ўртасида ҳам икки нафар фарзандлари борлигини, бу эса амалда тарафлар ҳақиқий ҳолатда никоҳни давом эттиришни яъни амалда эр-хотин бўлиб биргаликда яшашни хоҳламаслигидан далолат беришини, бундай ҳолатда тарафларнинг оиласини тиклаш имконсиз эканлигини, келажакда тарафлар ўртасида бунданда оғирроқ ҳолатлар келиб чиқиши мумкинлигини инобатга олиб, оилани сақлаб қолишнинг имкони йўқ деган хулосага келиб, даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг 06.01.2020 йилдаги “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова “Давлат божи ставкалари”нинг 5-қисми, “б” бандининг 2-хатбошисига кўра, агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, суд қарорига асосан БҲМнинг 1,5 дан 3 бараваригача (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан) миқдорда давлат божи ундирилади. Суд никоҳдан ажратилганлигини қайд этишда, давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган давлат божини муҳокама қилиб, тарафларнинг моддий ва оилавий имкониятларини ҳисобга олиб, даъвогардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 фоизи миқдорида давлат божи ундиришни ва вояга етмаган фарзанди жавобгарнинг қарамоғида қолганлигини инобатга олиб жавобгардан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41–моддасини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Буранов Рузибой Ражабовичнинг жавобгар Бутаев Лобар Бобаназаровнага нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Буранов Рузибой Ражабович ва жавобгар Бутаев Лобар Бобаназаровна 31.12.2009 йилда Термиз туман ФҲДЁ бўлими томонидан №734-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш ҳақида гувоҳнома берилаётганида давлат фойдасига даъвогар Буранов Рузибой Ражабовичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 фоизи миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар, ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сурхондарё вилояти судига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи Аслига тўғри, судья Ғ.Н.Хидиров