Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1104-2301/8318 Дата решения 14.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди Судья Абдуазимов Равшан Сабиржанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ёкубов Сардор Узоқбой ўғли Ответчик / Подсудимый Ёкубова Озода Салохиддин қизи
Source ID 66714fd6b6bf6f28996e5a82 Claim ID 4892522 PDF Hash e336b4fb2be3eb0c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ФПК 72 law
збекистон Республикаси ОКнинг 41-моддаси збекистон Республикаси ОК 41 law
Текст решения 6 296 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг “14” куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманлараро суди, суднинг биносида, очиқ суд мажлисида, судья Р.С.Абдуазимовнинг раислигида, судья ѐрдамчиси Д.Султонхўжаеванинг котибалигида, томонлардан даъвогар ХХХХХнинг иштирокида, даъвогар ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби юзасидан қўзғатилган ХХХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАНДИ: Даъвогар ХХХХХ жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2021 йил 17 декабрь куни Тошкент вилояти Пискент тумани ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар вояга етмаган 2022 йил 4 октябрь куни туғилган ХХХХХ исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан тарбиялари, характерлари ва дунѐқарашлари хар-ҳил бўлганлиги туфайли ўрталарида оилавий келишмовчиликлар ва жанжаллар бўлганлигини, уларнинг оилавий муносабатлари тамомила барбод бўлганлигини, жавобгар билан 2022 йил август ойидан буѐн бирга яшамаслигини, оилаларини тиклаш имкони йўқлигини, унинг дастлабки никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби суднинг ҳал қилув қарори билан рад этилганлигини баѐн қилиб, суддан жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХХХ даъво аризасини тўлиқ қувватлаб, оилавий келишмовчиликлар туфайли жавобгар билан 2022 йил август ойидан буѐн бирга яшамаслигини, жавобгар билан оилавий муносабатлари тамомила барбод бўлганлигини, суднинг ҳал қилув қарори билан унинг дастлабки никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби рад этилганлигини баѐн қилиб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Дастлабки суд мажлисида сўралган жавобгар ХХХХХ даъво аризасини тан олмай, даъвогар билан никоҳдан ажрашишга норозилигини, вояга етаган фарзандини етим қилиш истаги йўқлигини, маҳалла фаоллари яраштириш чораларини кўрмаганлигини, даъвогар билан оилаларини тиклаш истагида эканлигини баѐн қилиб, суддан даъво аризани рад этишни сўраган. Суд мажлисига тегишли тартибда чақиртирилган жавобгар келмаганлиги боис, суд ишни Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2021 йил 17 декабрь куни Тошкент вилояти Пискент тумани ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар, яъни 2022 йил 4 октябрь куни туғилган ХХХХХ исмли фарзандлари бор. Аниқланишича, тарафлар оилавий келишмовчиликлар туфайли 2022 йил август ойидан буѐн бирга яшамайди. Уларнинг оилавий келишмовчиликларига ўрталарида ўзаро ҳурмат ва мехр йўқлиги сабаб бўлган. Гарчанд, даъвогар қонуний никоҳини бекор қилиниши ҳақидаги талабини илгари сурган бўлсада, бироқ никоҳдан ажратишга асос бўладиган ѐхуд оилани барбод бўлганлиги ва уни сақлашни имконияти йўқлигини изоҳловчи бирон-бир мақбул далилларни судга тақдим қила олмади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддасига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 41-моддасига кўра, агар суд эр-хотин ва хотиннинг бундан буѐн биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 14-бандида никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва ҳолисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Шу мақсадларда суд ишни иккала тараф иштирокида кўриши лозим. Мазкур Пленум қарорининг 16-бандида турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирини ѐки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмаслиги, никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этиши тушунтирилган. Суд бундай ҳолатда, юқорида қайд қилиб ўтилган қонун нормалари талабларига асосан ва иш ҳужжатларидан келиб чиқиб, даъво талабини муҳокама қилиб, юқорида қайд қилиб ўтилган қонун нормаси талабларига асосан ва иш ҳужжатларидан келиб чиқиб, оиланинг давлат ва жамият муҳофазасида эканлигини, тарафлар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар жиддий асосларга эга эмаслигини ва вақтинчалик эканлигини, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар оқибатида ҳозирда бирга яшамаѐтган бўлсаларда, муросага келиб, оилани сақлаб қолиш имкониятлари мавжудлигини, оилавий муносабатларини батамом тугатилган деб ҳисоблаб бўлмаслигини, шунингдек жамиятда соғлом оила муҳитини яратиш, носоғлом оилаларга барҳам беришга, шунингдек эр-хотиннинг никоҳларини мустаҳкамлашга ва уларнинг барқарорлигини сақлаб қолишга қаратилган раҳбарий кўрсатмалар мавжудлигини инобатга олиб, бундан ташқари тарафларнинг бир нафар вояга етмаган фарзандларининг келажакдаги манфаатларини кўзлаб, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабини рад этишни лозим топади. Юқорида баѐн қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари талаблари, Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253-моддалари қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ва прокурор (протест) келтиришга ѐки апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят беришга ва прокурор (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи, судья Р.С.Абдуазимов