← Назад
Решение #1278429 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 617 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 15 май куни фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро
суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи судья:Ф.К.Комилжонов,
судья ёрдамчиси Н.Каримованинг котибалигида, даъвогар Хххнинг
жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан
қўзғатилган
2-1102-2308/5406-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Ххх жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2011 йил 07
мартда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги
турмушларидан бир нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан 2014 йилдан
буён бирга яшамаслигини, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу вақтдан буён
тугатилганлигини, жавобгар билан ўзаро келиша олмаганлигини,
характерлари ва дунёқарашлари тўғри келмаганлигини, жавобгар билан
келгусида оилани тиклашнинг имкони йўқлигини, жавобгарнинг хозирги
кунда бошқа оиласи борлигини баён қилиб, суддан жавобгар билан никоҳдан
ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Хххнинг ишончли вакили Хххдаъво
аризасини
тўлиқ
қувватлаб,
даъвогар
жавобгар
билан
2014 йилдан бери бирга яшамаётганлигини, оилани тиклашнинг имкони
йўқлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган мухлат ичида тарафлар
ярашмаганлигини баён қилиб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Ххх даъво аризани тан олиб, даъвогар
билан 2011 йилда қонуний никохдан ўтганлигини, турмушларидан бир нафар
фарзанди борлигини, даъвогар билан оилавий келишмовчиликлар сабабли
2014 йилдан бери бирга яшамаслигини, оиласи барбод бўлганлигини, хозирги
кунда бошқа оиласи борлигини, даъвогар билан ажрашишга рози эканлигини
билдириб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўраган.
Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризада
келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатлар ёрдамида
атрофлича муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлда қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг
16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин
бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Ххх жавобгар Ххх билан
2011
йил
07 мартда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Биргаликдаги
турмушларидан бир нафар 2011 йил 10 декабрда туғилган Ххх исмли
фарзанди бор. Тарафлар 2014 йилдан буён биргаликда яшамайди.
Суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган 6 ой муддат давомида
тарафлар суд томонидан берилган шароитдан фойдаланмаганлар ва оилани
сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар.
Суд тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар 2014 йилдан бошлаб
тугатилганлигини, оилани сақлаб қолиш учун қилинган хатти-ҳаракатлар ўз
самарасини бермаганлигини, тарафларнинг оиласи барбод бўлганлиги сабабли
улар ҳозирда алоҳида яшаб келишаётганлигини, тақдим қилинган ёзма
далиллар йиғиндиси тарафларнинг оилавий муносабатлари батамом
тугалланганлигидан далолат беришини, бундай ҳолатда тарафлар ўртасидаги
оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлган деб ҳисобланишини инобатга
олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни ҳамда тарафлар
ўртасидаги никоҳни бекор қилишни лозим топади.
Суд, давлат божи масаласини ва фарзанд тарбиясини муҳокама қилиб,
давлат божини жавобгардан ундиришни, томонларнинг бир нафар вояга
етмаган фарзандини онаси тарбиясида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Ххх
ва
Ххх
2011 йил 07 март Қибрай тумани ФҲДЁ бўлими томонидан ххх-сонли
далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Вояга етмаган 2011 йил 10 декабрда туғилган Ххх онаси Ххх қарамоғида
қолдирилсин.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувохномани олишда жавобгар Хххдан
базавий хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор эълон қилинган кундан
бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида Тошкент вилояти
судига шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик этувчи
Ф.К.Комилжонов