← Назад
Решение #1278430 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
6 402 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг 14 куни, фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик
туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Судья Иноятов Ботир Рахматович раислигида,
судья ёрдамчиси А.Худоёровнинг котиблигида, даъвогар ишончли вакили
адвокат Ш.Примқулов ва жавобгар Рахматова Умида Борисовна иштирокида,
даъвогар Рахматов Ойбек Убайдуллаевичнинг жавобгар Рахматова Умида
Борисовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси аризаси бўйича
2-1304-2302/3777-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни
Даъвогар Рахматов Ойбек Убайдулалевич жавобгар Рахматова Умида
Борисовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво билан судга мурожаат
қилган.
Даъвогар Рахматов Ойбек Убайдулалевич ишончли вакили адвокат
Ш.Примқулов, суд муҳокамасидаги тушунтиришида, даъво аризани қувватлаб,
даъвогар Рахматов Ойбек Убайдулалевич жавобгар Рахматова Умида
Борисовна билан 08.07.2005 йилда Жиззах вилояти Дўстлик туман ФХДЁ
бўлимининг 132-сонли далолатнома ёзуви асосида қонуний никоҳдан
ўтганлигини, уларнинг биргаликдаги турмушидан икки нафар, 01.06.2006 йилда
Убайдуллаева Фарзона Ойбек қизи ва 01.11.2011 йилда Убайдуллаева Эъзоза
Ойбек қизи исмли фарзандлари туғилганлигини, оилавий келишмовчиликлар
сабабли жавобгар билан 2017 йилдан буён бирга яшамаслигини, маҳалла
томонидан бир неча маротаба уларни яраштиришга қаратилган ҳаракатлар
имконсиз бўлганлигини, муқаддам фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик
туманлараро судининг 07.05.2019 йилдаги қарори билан даъво аризаси рад
этилганлигини, шу суднинг 14.11.2023 йилдаги ва 14.03.2024 йилдаги
ажримлари билан тарафларнинг ярашиши учун берилган жами 6 (олти) ой
муҳлат давомида ҳам ярашмаганликларини билдириб, даъво аризани
қаноатлантириб, никоҳдан ажратишни сўради.
Жавобгар Рахматова Умида Борисовна, суд муҳокамасидаги
тушунтиришида, даъво аризани тан олиб, даъвогар билан 08.07.2005 йилда
Жиззах вилояти Дўстлик туман ФХДЁ бўлимининг 132-сонли далолатнома
ёзуви асосида қонуний никоҳдан ўтганлигини, уларнинг биргаликдаги
турмушидан икки нафар, 01.06.2006 йилда Убайдуллаева Фарзона Ойбек қизи
ва 01.11.2011 йилда Убайдуллаева Эъзоза Ойбек қизи исмли фарзандлари
туғилганлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли жавобгар билан 2017
йилдан буён бирга яшамаслигини, оиласини тиклашни имкони
қолмаганлигини, даъвогар Рахматов Ойбек Убайдуллаевич шаърий никох
асосида бошқа оила қурганлигини, ўзи ҳам турмушга чиқиш истаги борлигини
билдириб, никохдан ажратишни сўради.
Суд, тарафларнинг тушунтириши тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни
ҳар томонлама тўлиқ ва объектив ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарни даъвосини қаноатлантириш лозим деган хулосага келди.
Аниқланишича, тарафлар 08.07.2005 йилда Жиззах вилояти Дўстлик
туман ФХДЁ бўлимининг 132-сонли далолатнома ёзуви асосида қонуний
никоҳдан ўтган, биргаликдаги турмуш давомида икки нафар фарзанд туғилган,
тарафлар келишмовчиликлар сабабли 2017 йилдан буён эр-хотин сифатида
бирга яшамайди.
Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг
07.05.2019 йилдаги ҳал қилув қарорига биноан, даъвогар Рахматов Ойбек
Убайдулалевичнинг жавобгар Рахматова Умида Борисовнага нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад этилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг
14.11.2023 йилдаги ажримига асосан тарафларнинг ярашиши учун 4 (тўрт) ой,
14.03.2024 йилдаги ажримига асосан 2 (икки) ой муҳлат берилган.
Дўстлик тумани Саноатчилар маҳалла фуқаролар йиғини томонидан
расмийлаштирилган 13.05.2024 йилдаги далолотномада, фуқаролар Рахматов
Ойбек Убайдулалевич ва Рахматова Умида Борисовнанинг оиласини қайта
тиклашда ҳеч қандай яраштиришнинг имкони бўлмаганлиги, 2017 йилдан бирга
яшамаслиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекси 41-моддасида, агар суд эр ва
хотиннинг бундан буён биргаликда яшашларига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори 16-банди
1-хатбошисида, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан
буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни
сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши
лозимлиги тушунтирилган.
Тарафлар умумий рўзғор асосида 2017 йилдан буён бирга яшамайди.
Суд томонидан бир неча маротаба берилган ярашиш муддатлари
давомида маҳалла фуқаролар йиғини томонидан яраштириш чоралари кўрилган
бўлсада, тарафлар ярашмаган.
Жавобгар никохдан ажратишга рози.
Узоқ вақт даъвомида тарафлар бирга яшамаган.
Қайд этилган ҳолатлар асосида мазкур оила батамом бузилганлиги боис
оилани сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланганлигини инобатга олиб,
суд, даъво аризани қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим
топади.
Суд, давлат божини муҳокама қилиб, тарафлар қонуний никоҳларидан
ажратилиши сабабли, иш ҳолатларидан келиб чиқиб, даъвогар ва жавобгардан
давлат фойдасига Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш
миқдорининг бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундиришни мақсадга
мувофиқ деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси
220, 249-253-моддалари тартибида, суд
Даъвогар Рахматов Ойбек Убайдулалевичнинг жавобгар Рахматова
Умида Борисовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Рахматов Ойбек Убайдулалевич ва Рахматова Умида
Борисовна ўртасидаги 08.07.2005 йилда Жиззах вилояти Дўстлик туман ФХДЁ
бўлимининг 132-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган қонуний
никоҳларидан ажратилсин.
Никоҳдан ажрашганлик тўғрисида гувоҳнома берилаётган вақтда
даъвогар Рахматов Ойбек Убайдулалевич ва жавобгар Рахматова Умида
Борисовна ҳисобидан давлат фойдасига Ўзбекистон Республикасида
белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ва ишда иштирок этувчи шахслар,
шунингдек ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал
этилган шахслар шу суд орқали Жиззах вилоят судига ҳал қилув қарори эълон
қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кунидан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят беришга ҳамда прокурорнинг иштирокида кўрилган иш
бўйича ва тарафларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда прокурор протест
келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
Б.Р.Иноятов