Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-2006-2301/4787 Дата решения 14.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (иш юритишни тугатиш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Ромитон туманлараро суди Судья Бозорова Шоҳида Ориповна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Асадов Асқад Ахадович Ответчик / Подсудимый Бахшиллоева Сабина Зафар қизи
Source ID 667913c4b6bf6f28996e5c15 Claim ID 4877727 PDF Hash fc6ede34c9b739e2... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 124-моддаси аролик процессуал кодекси 124 code_article
аролик процессуал кодексининг 124-моддаси аролик процессуал кодекси 124 code_article
Текст решения 2 895 символов
АЖРИМ (иш юритишни тугатиш ҳақида) 2024 йил май ойининг 14 кунида фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро суди очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, судья Ш.О.Бозорованинг раислигида, судья ёрдамчиси З.Каххарованинг котиблигида, даъвогар Асадов Асқад Аҳадовичнинг жавобгар Бахшиллоева Сабина Зафар қизига нисбатан никохдан ажратиш тўғрисидаги №2-2006-2301/4787-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар Асадов Асқад Аҳадович судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ўз даъво аризасида ҳамда судга берган тушунтиришида жавобгар Бахшиллоева Сабина Зафар қизи билан 2021 йил 14 июнда қонуний никоҳдан ўтишганлигини, ўрталарида 1 нафар фарзандлари борлигини, турмушларининг бошида яхши яшаганликларини, кейинчалик ўрталарида келишмовчиликлар бошланганлигини, жавобгар ҳозирги кунда ота-онасининг уйида эканлигини билдириб, никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Асадов Асқад Аҳадович хозирги кунда жавобгар билан ярашганликлари ва бир оила бўлиб яшаб келаётганликларини айтиб даъвосидан воз кечишини билдириб, ишни иш юритишдан тугатишни сўради. Суд мажлисига тегишли тартибда чақирилган жавобгар Бахшиллоева Сабина Зафар қизи судга келмади ва келмаслик сабабларини билдирмади. Бундай ҳолатда суд ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра фуқаролик ишини иш юритишдан тугатишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар 2021 йил 14 июнда Ромитан туман ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари туғилган. Ўзаро келишмовчиликлар туфайли алоҳида-алоҳида яшаб Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 124-моддаси 1-қисми 3-бандига кўра даъвогар арз қилган талабларидан воз кечган ва суд бу воз кечишни қабул қилган бўлса, мазкур иш бўйича иш юритиш тугатилади. Суд мажлисида даъвогар судга ариза тақдим қилиб, унда жавобгар билан ярашиб бир оила бўлиб яшаётганликлари боис никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосидан воз кечишини, ишни иш юритишдан тугатишни сўрамоқда. Суд даъвогарнинг даъвосидан воз кечганлиги қонун ҳужжатларига хилоф эмаслигини инобатга олиб, уни қабул қилишни ва мазкур фуқаролик иши бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 124-моддаси 1-қисми 3-банди, 271, 273-моддаларига асосан, судья А Ж Р И М Қ И ЛАД И: Даъвогар Асадов Асқад Аҳадовичнинг даъводан воз кечганлиги қабул қилинсин. Даъвогар Асадов Асқад Аҳадовичнинг жавобгар Бахшиллоева Сабина Зафар қизига нисбатан никохдан ажратиш тўғрисидаги №2-2006-2301/4787-сонли фуқаролик иши бўйича иш юритиш тугатилсин. Ажрим устидан 20 кунлик муддатда Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали апелляция тартибида шикоят(протест) келтирилиши мумкин. Раислик этувчи Ш.О.Бозорова