← Назад
Решение #1278435 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 16 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 954 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди
2024 йил 14 май куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
А.Н.Джалиловнинг
раислигида,
Ф.Жабборованинг
котиблигида,
тарафларнинг иштирокида, даъвогар RAXIMJONOV BEHZOD FARHOD
O’G’LIнинг жавобгар GULOMQODIROVA MADINA SOBIR KIZIга нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-1001-2316/30962-сонли фукаролик
ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар RAXIMJONOV BEHZOD FARHOD O’G’LI судга жавобгар
GULOMQODIROVA MADINA SOBIR KIZIга нисбатан даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар билан 2023 йил 18 январда қонуний никоҳдан
ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушидан фарзанди
йўқлигини, ўзаро келишмовчиликлар натижасида оилавий ҳаёти
ёмонлашганлигини, шу сабабли 2023 йил майдан эр-хотинлик
муносабатлари тугатилганлигини ва алоҳида яшаётганлигини, оилани
сақлаб қолиш имконияти қолмаганлигини маълум қилиб, никоҳдан
ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар RAXIMJONOV BEHZOD FARHOD O’G’LI даъво
аризани қўллаб-қувватлаб, ухшаш тушунтиришларни бериб, суд
томонидан берилган муҳлат ичида оилани сақлаб қолишни имконият ва
ният йўқлигини маълум қилиб, никоҳни бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар GULOMQODIROVA MADINA SOBIR KIZI даъво
аризани тан олиб никоҳни бекор қилишни розилигини билдириб, бирга
яшамаётганлигини, бундан ташқари уларда фарзандлари йўқлиги
сабабли оилани сақлаб қолиш нияти йўқлигини маълум қилиб, даъво
талабларни қаноатлантиришни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, иш учун аҳамиятга эга
бўлган ҳолатлар ва далилларга баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари ҳамда фуқаролик ишини ўрганиб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, тарафлар ўрталарида никоҳ 2023 йил 18 январда
Тошкент шаҳар Олмазор туман ФҲДЁ бўлимда 2-1002-23-00054 сонли
далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Биргаликдаги турмушидан
фарзанди мавжуд эмас.
Тарафлар ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли 2023 йил май
ойидан бирга яшамайдилар. Умумий рўзғор юритмайдилар. Эр-хотинлик
муносабатлари ҳам тугатилган.
Иш ҳужаатлардан кўринишича, Тошкент шаҳар Олмазор туман ФҲДЁ
бўлимнинг маълумотномага кўра, даъвогарга никоҳдан ажрашиш масала
бўйича фуқаролик судига мурожаат этиш тавсия берилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ,
суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун
олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли.
Шунга кўра, суд оилани сақлаб қолиш мақсадида эр-хотинга
ярашиш учун муҳлат тайинланган.
Ўтган вақт мобайнида ҳам, суд томонидан берилган муддатда
тарафлар ярашмаганлар. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш
комиссиясида кўриб чиқилиб, бироқ оилани сақлаб қолишда ижобий
натижа бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига
асосан, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
16-моддаси
1-қисмига кўра, ушбу Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон
Республикасининг ҳуқуқ ва манфаатларига, ушбу Конституциянинг
биринчи бўлимида назарда тутилган асосий принцип ва нормаларга
зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
76-моддаси
2-қисмига кўра, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий
қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг
ҳуқуқлилигига асосланади.
Иш ҳолатларидан кўринишича, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар
сабабли 2023 йил май оийдан бирга яшамасдан келмоқда ва оила
муносабатлар тугатилган бўлиб, тарафларда оилани сақлаб қолиш нияти
йўқлиги ҳақида суд жараёнларида ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасида агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 226моддаси 5-қисмига кўра, арз қилинган талаблар жавобгар томонидан тан
олинган ва бу суд томонидан қабул қилинган тақдирда, уларни
қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилади.
Шунга кўра ва қайд қилинган қонун талабидан келиб чиқиб,
тарафлар анча давр ичида бирга яшамаётганлигини, уларда биргаликда
яшашига ва оилани сақлаб қолиш нияти йўқлигини, шунингдек берилган
муҳлат ичида оилани сақлаб қолиш учун натижа бўлмаганлигини
инобатга олиб суд тарафларнинг оиласи барбод бўлиб, уни тиклаб,
саклаб колиш имконияти йўқ, деб ҳисоблайди ва шу сабабли уларни
никоҳдан ажратишни лозим топади.
Суд, давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, “Давлат
божи тўғрисида”ги қонун талабидан келиб чиқиб, даъвогарнинг
розилигини
инобатга
олиб,
ундан
никоҳдан
ажратишни
расмийлаштиришда давлатнинг фойдасига базавий ҳисоблаш
миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138, 220,
249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар RAXIMJONOV BEHZOD FARHOD O’G’LIнинг жавобгар
GULOMQODIROVA MADINA SOBIR KIZIга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво талаби - қаноатлантирилсин.
Тарафлар ўртасида Олмазор туман ФҲДЁ бўлим томонидан тузилган
2023 йил 18 январда 2-1002-23-00054 сонли далолатнома ёзуви билан
қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгар RAXIMJONOV
BEHZOD FARHOD O’G’LIдан давлатнинг фойдасига базавий ҳисоблаш
миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Суднинг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикояти (протести) берилиши
мумкин.
Қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор
протест келтириш мумкин.
Раислик қилувчи:
имзо
А.Джалилов
Аслига тўғри,
Ҳал қилув қарори 17.06.2024 йилда қонуний кучга
кирди,
Судья:
Судья: