← Назад
Решение #1278436 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 803 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг “14” куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент
вилояти Ўртачирчиқ туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Судья А.О.Юлдашовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси И.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар ХХХХнинг
жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби
юзасидан
қўзғатилган
ХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ХХХХ жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан
2006 йил 28 апрелда Зангиота туман ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан
ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар
фарзандлари борлигини, жавобгар билан оилавий келишмовчиликлар
сабабли 2017 йилдан буён бирга яшамасликларини ва фактик
ажрашганлигини, умумий рўзғор юритмаслигини ҳамда эр-хотинлик
муносабатида эмаслигини, жавобгар шаърий никоҳ асосида бошқа аёл билан
яшаб келиб, ундан бир нафар фарзанди борлигини, шунинг учун оилани
тиклаб бўлмаслигини баён қилиб, уларнинг қонуний никоҳларини бекор
қилишни сўради.
Дастлабки суд мажлисида сўралаган даъвогар ХХХХ даъво талабини
қувватлаб, ушбу фуқаролик иши бўйича ярашув муддатида Туркия давлатига
кетаётганлигини ва кейинги суд мажлисида қатнаша олмаслигини, шунинг
учун суд мажлисини онлайн ВКС ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали
ўтказишни ва даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Дасталабки суд мажлисида жавобгар ХХХХ даъво талабига эътироз
билдирмасдан, у ҳам даъвогар билан яшамоқчи эмаслигини, бошқа оиласи
борлигини, шунинг учун никоҳдан ажратишни сўради.
Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга
кўра, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2006 йил 28 апрелда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти
Зангиота тумани ФҲДЁ бўлимида 200-сонли далолатнома ёзуви билан қайд
қилинган.
Тарафларнинг ўзаро турмушларидан икки нафар 1999 йил 16 июлда
туғилган ХХХХ ва 2011 йил 14 сентябрда туғилган ХХХХ исмли фарзанди
бор.
Иш ҳолатларидан кўринишича, тарафларнинг бир-бирларини
тушунмасликлари, ўзаро оилавий келишмовчиликлари ва моддий
қийинчиликлар, ўрталарида ўзаро ҳурмат, меҳр ва ишонч йўқолишига сабаб
бўлган.
Шунингдек, эр-хотин ўртасидаги вақтинчалик келишмовчиликлар
оқибатида даъвогар никоҳдан ажратиш тўғрисида судда даъво қўзғатган
бўлсада, бироқ у томонидан никоҳдан ажратишга асос бўладиган ёхуд
оилани барбод бўлганлиги ва уни сақлашни имконияти йўқлигини изоҳловчи
бирон-бир мақбул далилларни судга тақдим қила олмади. Шунингдек,
кейинги белгиланган суд мажлисларига иккала тараф ҳам суд мажлисининг
вақти ва жойи ҳақида тилхат орқали таништирилган бўлсада, ҳозир бўлмади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддасига кўра, ҳар бир тараф
ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни
исботлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр-хотин ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг
14-бандида никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал
қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар
тарафлама, тўлиқ ва ҳолисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин
ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи
қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг
асл сабабларини аниқлаши шарт. Шу мақсадларда суд ишни иккала тараф
иштирокида кўриши лозим.
Мазкур Пленум қарорининг 16-бандида турмушда кечадиган
вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин
ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирини ёки ҳар
иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини
давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла
олмаслиги, никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этиши
тушунтирилган.
Суд даъвогар ХХХХнинг даъво аризасини муҳокама қилиб, юқорида
қайд қилиб ўтилган қонун нормаси талабларига асосан ва иш ҳужжатларидан
келиб чиқиб, оиланинг давлат ва жамият муҳофазасида эканлигини,
ўрталарида икки нафар вояга етмаган фарзандлар борлигини, тарафлар
ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар жиддий асосларга эга эмаслигини ва
вақтинчалик эканлигини, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар оқибатида
ҳозирда бирга яшамаётган бўлсаларда, муросага келиб, оилани сақлаб қолиш
имкониятлари мавжудлигини, оилавий муносабатларини батамом тугатилган
деб ҳисоблаб бўлмаслигини, шунингдек жамиятда соғлом оила муҳитини
яратиш, носоғлом оилаларга барҳам беришга, шунингдек эр-хотиннинг
никоҳларини мустаҳкамлашга ва уларнинг барқарорлигини сақлаб қолишга
қаратилган рахбарий кўрсатмалар мавжудлигини инобатга олиб,
даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини рад этишни лозим
топади.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари
талаблари, Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 249-253-моддалари қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво талаби рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида мазкур суд
орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) беришга ёхуд ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ой йил ичида бевосита Тошкент
вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация
шикояти (протести) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи судья
Нусхаси
__ аслига тўғри: ________________
А.О.Юлдашов