Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1601-2308/24802 Дата решения 14.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди Судья Бойқораев Рустамжон Мухаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ташбаев Авазхон Ахад ўғли Ответчик / Подсудимый Нурматова Муаззам Нурилло қизи
Source ID 66827be2b6bf6f28996e5e4c Claim ID 4818041 PDF Hash 321e9ddfbd0b89f8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 094 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 14 куни фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг очиқ суд мажлисида, ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи судья Р.М.Бойқораев, судья ёрдамчиси Э.Шодмоновнинг котиблигида, даъвогар Ташбаев Авазхон Ахад ўғлининг жавобгар Нурматова Муаззам Нурилло қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси бўйича юритилган 2-1601-2308/24802-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқилиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Ташбаев Авазхон Ахад ўғлининг жавобгар Нурматова Муаззам Нурилло қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогар Ташбаев Авазхон Ахад ўғли даъво аризасида даъвони қувватлаб, жавобгар билан 24.07.2018 йил куни қонуний никох асосида турмуш қурганлигини, турмуши давомида бир нафар фарзандли бўлишганлигини, жавобгар билан 2022 йилдан бери бирга яшамаслигини, ўзаро муросалари тўғри келмаганлигини, МФЙ да яраштириш масаласи мухокама қилинганини, жавобгар билан оиласини тиклашни имкони йўқлигини, муқаддам суднинг қарори билан никохдан ажратиш хақидаги даъво рад қилинганини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Нурматова Муаззам Нурилло қизи суд мажлисида даъвони тан олиб, даъвогар билан қонуний никохдан ўтиб оила қурганини, бир нафар фарзанди борлигини, никохдан ажрашишга қарши эмаслигини, оила тикланмаслигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга атрофлича ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб хисоблайди. Аниқланишича, тарафлар қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар, Наманган шаҳар 1-сон ФХДЁ бўлимида 24.07.2018 йилда № 1434-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинган. Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлишган. Оилавий келишмовчилик сабабли 2022 йилда ўзаро ажрашиб кетишган, эр-хотинлик муносабатлари хам шу даврда тугаган. Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 16-бандига кўра, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур қарорнинг 15-бандига кўра, никохдан ажратиш хақидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи холатлар аниқланса, суд хар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никохдан ажратиш хақидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга хақли. Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 14.11.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза рад қилинган. Шундан сўнг даъвогар қайтадан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди томонидан тарафларга ярашиб олишлари учун 06.10.2023 йилда 6 ой муҳлат берилган. Суд томонидан берилган муҳлат давомида тарафлар ярашиб олиш ва оилани тиклаш чораларини кўрмаганлар. Наманган шаҳар Бобуршох МФЙ томонидан берилган хулосада тарафлар 2022 йилдан бирга яшамаслиги, бир неча бор яраштиришга харакат қилингани, яраштириш имкони бўлмаганлиги, оилани тиклаш имкони йўқлиги, жавобгарни бошқа оила қурганлиги баён қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига биноан агар суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан ажратади. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама мухокама қилиб, тарафлар 2022 йилда эрхотинлик муносабатларини тугатишганлиги, улар бирга яшамаётганлиги, ўтган вақт мобайнида тарафлар оилавий муносабатларни тиклаш чораларини кўришмаганлигини инобатга олиб, уларнинг оилаларини сақлаб қолиш ва муносабатларини тиклаш имконияти мавжуд эмас деган хулосага келди ва тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топди. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунигаасосланиб, никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳнома беришда даъвогардан давлат фойдасига базавий хисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253 -моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И ЛА Д И: Даъвогар Ташбаев Авазхон Ахад ўғлининг жавобгар Нурматова Муаззам Нурилло қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Нурматова Муаззам Нурилло қизи ва Ташбаев Авазхон Ахад ўғли Наманган шаҳар 1-сон ФХДЁ бўлимида 24.07.2018 йилда № 1434-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Никохни ажратишни расмийлаштириш вақтида Ташбаев Авазхон Ахад ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Наманган вилоят судига шу суд орқали апелляция тартибида шикоят келтирилиши мумкин. Раислик этувчи имзо Р.М.Бойқораев