Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1802-2311/7147 Дата решения 14.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро суди Судья Мустафаев Сарвар Муртазаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Аҳадова Дурдона Низомиддин қизи Ответчик / Подсудимый Қурбонов Шерзот Тоғай ўғли
Source ID 6685060bb6bf6f28996e5f52 Claim ID 4843127 PDF Hash 8e2476c622e69371... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 164-моддаси збекистон Республикаси ФПК 164 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 4 605 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил 02 апрель куни, фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья С.М.Мустафаев раислигида, судья ёрдамчиси У.Мажидовнинг котиблигида, адвокат А.Эшқуловнинг иштирокида, даъвогар Неъматов Аслиддин Бегали ўғлининг жавобгар Неъматова (Худайқулова) Фарангиза Хусниддин қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган №2-1802-2311/6070-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Неъматов Аслиддин Бегали ўғли судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, уни суд мажлисида қувватлаб, жавобгар билан 11.11.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида 1 нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан ўрталарида кўп жанжаллар бўлганлигини, ўрталаридаги келишмовчиликлар оқибатида муносабатлари тобора ёмонлашиб борганлигини, ўрталаридаги эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини, оилани тиклашни иложиси йўқлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муддат фойдасиз бўлганлигини, ярашиш учун ҳаракат ҳам бўлмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўраб тушунтириш берди. Жавобгар Неъматова (Худайқулова) Фарангиза Хусниддин қизи республикадан ташқарида бўлганлиги сабабли суд мажлисида қатнаштиришнинг имкони бўлмади. Шу сабабли суд ишни унга оид қисмини Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 164-моддаси талабларига асосан унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш бўйича тўпланган барча ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга хуқуқий баҳо бериб, қўйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, тарафларнинг, никоҳлари 2020 йил 11 ноябрь кунида Тошкент шаҳар Учтепа туман ФҲДЁ бўлимида 2-1001-20-02056сон билан қайд қилинган. Тарафларнинг турмушларидан ўрталарида 1 нафар фарзандлари бор. Улар ўзаро келишмовчиликлар оқибатида алоҳида яшашади, умумий рўзғор юритмайдилар, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу даврдан тугаган. Оилани сақлаб қолиш мақсадида тарафларга суднинг 14.09.2023 йилдаги ажрими билан 6 ой муҳлат берилиб, ажрим муҳокама қилиш учун яраштирув комиссиясига юборилган. Бундан кўринадики, яраштириш чоралари кўрилган бўлсада, эндиликда тарафларнинг яраштириш ва оилани сақлаб қолиш имкони қолмаган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасида “агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим» деб тушунча берилган. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасидаги эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини, тарафларни яраштириш учун кўрилган чоралар натижа бермаганлигини инобатга олиб, тарафларнинг оилавий муносабатлари батамом барбод бўлган, оилани сақлаб қолишнинг имконияти йўқ деган хулосага келади ва даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. 2020 йил 06 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илованинг 5-банди “б” кичик бандига кўра агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, суд қарорига асосан никоҳдан ажратилганда БҲМнинг 1,5 дан 3 бараваригача (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундирилади. Шунга кўра суд, тарафларни никоҳдан ажратишда даъвогардан давлат фойдасига БҲМнинг 3 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 6, 249-253 модда талабларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Неъматов Аслиддин Бегали ўғлининг жавобгар Неъматова (Худайқулова) Фарангиза Хусниддин қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Неъматов Аслиддин Бегали ўғли ва Неъматова (Худайқулова) Фарангиза Хусниддин қизи 2020 йил 11 ноябрь кунида Тошкент шаҳар Учтепа туман ФҲДЁ бўлимида 2-1001-20-02056-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳнома берилаётганда даъвогардан давлат фойдасига БҲМнинг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи С.М.Мустафаев