← Назад
Решение #1278449 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ОК | 44 | — | law | |
| амда Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
7 503 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил май ойининг 14 куни фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур
туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи: судья Ж.Б.Мамаюсупов,
судья ёрдамчиси Х.Салихованинг котибалигида, даъвогар Хасанова
Фотима Сидиқхоновнанинг жавобгар Хасанов Шерзод Нуриллаевичга нисбатан
никохдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-10032315/21752-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Хасанова Фотима Сидиқхоновна жавобгар Хасанов Шерзод
Нуриллаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга
мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 08.11.2006 йилда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар вояга етмаган
04.03.2008 йилда туғилган Нуриллаев Бехруз Шерзодович ва 30.06.2010 йилда
туғилган Нуриллаев Сарборбек Шерзод ўғли исмли фарзандлари борлигини,
турмушининг бошидан яхши яшамаганлигини, ўзаро дунёқарашлари ва
характерлари тўғри келмаганлигини, 2022 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб
алоҳида яшаб келаётганлигини, эр-хотинлик муносабатлари ҳам ўша пайтда
тугатилганлигини, никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси муқаддам
фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 24.01.2023
йилдаги ҳал қилув қарори билан рад қилинганлигини баён қилиб, суддан даъво
аризасини қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Хасанова Фотима Сидиқхоновна, даъво
талабини қувватлаб, бу унинг биринчи никоҳи эканлигини, жавобгар билан
02.11.2022 йилдан бошлаб яшамаслигини, оила батамом барбод бўлганлигини,
ўрталарида мулкий низолар йўқлигини билдириб, суддан даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар Хасанова Фотима Сидиқхоновнанинг ишончли
вакили адвокат Ф.Файзуллаева, даъво талабини қувватлаб, суд томонидан
берилган муҳлат натижа бермаганлигини билдириб, суддан даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Хасанов Шерзод Нуриллаевич, даъво аризасида
келтирилган важларни тан олмасдан, билан 08.11.2006 йилда қонуний никоҳдан
ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар вояга
етмаган 04.03.2008 йилда туғилган Нуриллаев Бехруз Шерзодович ва 30.06.2010
йилда туғилган Нуриллаев Сарборбек Шерзод ўғли исмли фарзандлари
борлигини, оилани сақлаш учун қилган ҳаракатлари фойда бермаганлигини, суд
томонидан белгиланган муҳлат давомида оилани сақлашнинг имкони
бўлмаганлигини, никоҳдан ажрашишга рози эканлигини билдириб, суддан даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчиларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
материаллари билан танишиб чиқиб, қуйидаги хулосага келади.
Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Хасанова Фотима
Сидиқхоновна жавобгар Хасанов Шерзод Нуриллаевич билан 08.11.2006 йилда
Тошкент шаҳар Собир Рахимов (Олмазор) тумани ФХДЁ бўлими қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Бу ҳақда 1065-сонли далолатнома ёзуви қайд
этилган. Турмушидан икки нафар вояга етмаган 04.03.2008 йилда туғилган
Нуриллаев Бехруз Шерзодович ва 30.06.2010 йилда туғилган Нуриллаев
Сарборбек Шерзод ўғли исмли фарзандлари бор.
Тарафлар келишмовчиликлар сабабли 02.11.2022 йилдан буён биргаликда
яшамайдилар, эр-хотинлик муносабатлари тугатилган ва умумий рўзғор
юритмайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг 16-бандига
асосан, ОК 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши
лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини
тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги
муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала
тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли.
Суд юқорида қайд этилган Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига
асосланган ҳолда тарафларга ярашиб олиш учун муҳлат тайинлаган эди.
Лекин тарафлар ярашиб олиш учун тайинланган муҳлат бирор бир
натижа бермаганлигини, улар ярашишга ҳаракат қилмаганликларини баён қилиб
кўрсатма берди.
Тошкент шахар Олмазор тумани “Чиғатой Оқтепа” МФЙнинг 07.03.2024
йилдаги баённомасида тарафларни яраштириш учун чоралар кўрилиб
келинганлиги,
тарафлар
никоҳдан
ажратиш
ҳақидаги
фикрларни
билдирганликлари, ҳар иккала тарафда ҳам шаърий никоҳ асосида бошқа-бошқа
оила борлиги, эр-хотинлик муносабатлари батамом тугатилганлиги кўрсатилган.
Амалга оширилган чоралар натижа бермаганлиги боис оилани сақлаб
қолиш имкони бўлмаган.
Шунингдек, суд томонидан тарафлар никоҳдан ажрашиш масаласида ҳар
томонлама ўйлаб, оилани сақлашга ҳаракат қилишлари учун берилган муҳлат
ҳам самарасиз бўлди.
Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, оилани тиклаш учун
муҳлат тайинланган бўлишига қарамай, томонлар оилавий муҳитни
соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш чораларини кўрмаганликларини, бу
борада маҳалла ва туман оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан олиб борилган
амалий ишлар ҳам натижа бермаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги
никоҳ барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд
эмаслиги ҳақидаги хулосага келади.
Бу эса даъвони қаноатлантириш учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 44-моддаси талабига кўра, суд
никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар ота-онасининг қайси бири
билан яшашини аниқлаши лозим бўлади.
Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб,
«Давлат божи тўғрисида»ги қонунига ҳамда Оила кодексининг 45-моддасига
асосланиб, суд харажатларини тўлашни тарафлар зиммасига тенг юклашни,
тарафларнинг ҳар биридан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида
республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари
миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг
41, 45-моддалари, Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар
томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарори, ФПКнинг 249-253 моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Хасанова Фотима Сидиқхоновнанинг жавобгар Хасанов
Шерзод Нуриллаевичга нисбатан никохдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Хасанова Фотима Сидиқхоновна ва Хасанов Шерзод Нуриллаевичлар
08.11.2006 йилда Тошкент шаҳар Собир Рахимов (Олмазор) тумани ФХДЁ
бўлими тузилган ва №1065-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган
никоҳдан - ажратилсинлар.
Даъвогар Хасанова Фотима Сидиқхоновна ва жавобгар Хасанов Шерзод
Нуриллаевичларнинг ҳар биридан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш
вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим
бараваридан давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор
протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи
(имзо)
Ж.Б.Мамаюсупов
Нусхаси аслига тўғри, Судья:
Ҳал қилув қарори 19.06.2024 йилда қонуний кучга кирди, Судья: