Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1003-2315/24563 Дата решения 14.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди Судья Мамаюсупов Жасурбек Боходирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бадалов Абдумажид Абдухалил ўғли Ответчик / Подсудимый Бадалова Азиза Фарходжон қизи
Source ID 666c0a1a922a655d3668ed66 Claim ID 4839827 PDF Hash ef084ba0dba3478d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси ОКнинг 44-моддаси збекистон Республикаси ОК 44 law
амда Оила кодексининг 45-моддаси амда Оила кодекси 45 code_article
збекистон Республикаси ОКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ОК 46 law
Текст решения 7 749 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 14 куни фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи: судья Ж.Б.Мамаюсупов, судья ёрдамчиси Х.Салихованинг котибалигида, даъвогар Бадалов Абдумажид Абдухалил ўғлининг жавобгар Бадалова (Адхамжонова) Азиза Фарходжон қизига нисбатан никохдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1003-2315/24563-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Бадалов Абдумажид Абдухалил ўғли жавобгар Бадалова (Адхамжонова) Азиза Фарходжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 05.08.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар вояга етмаган 06.10.2021 йилда туғилган Абдухалилов Мухаммад Амир Абдумажид ўғли фарзанди борлигини, турмушининг бошида яхши яшаганликларини, кейинчалик жавобгар билан хархил уруш, жанжал ва келишмовчиликлар келиб чиқа бошлаганлигини, ўзаро келишолмасликларини, 24.04.2021 йилдан бошлаб биргаликда яшамасликларини баён қилиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган. Дастлабки суд мажлисида даъвогар Бадалов Абдумажид Абдухалил ўғли, даъво талабини қувватлаб, фарзанди жавобгарнинг қарамоғида эканлигини, ўрталарида мулкий низолар йўқлигини, эр-хотин ярашишлари учун белгиланган муҳлат натижа бермаганлигини, оила батамом барбод бўлганлигини, фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаётганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Кейинги суд мажлисида даъвогар ишончли вакили А.А.Бадалов, даъво талабларини қувватлаб, тарафлар ўтган давр мобайнида ярашмаганликларини билдириб, суддан даъво аризасини қаноатлантиршини сўради. Суд мажлисида жавобгар Бадалова (Адхамжонова) Азиза Фарходжон қизи, даъво аризасини тан олиб, никоҳдан ажрашишга рози эканлигини даъвогар билан ўрталаридаги турмушидан бир нафар 06.10.2021 йилда туғилган Абдухалилов Мухаммад Амир Абдумажид ўғли исмли фарзанди борлигини, даъвогар билан ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил апрель ойидан бошлаб умумий рўзғор ва эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлигини, никоҳ бекор қилинганида “Адхамжонова” фамилиясига қайтишини билдириб, суддан никоҳни бекор қилишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш материаллари билан танишиб чиқиб, қуйидаги хулосага келади. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Бадалов Абдумажид Абдухалил ўғли жавобгар Бадалова (Адхамжонова) Азиза Фарходжон қизи билан 05.08.2020 йилда Тошкент шаҳар Олмазор туман ФХДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Бу ҳақда 862-сонли далолатнома ёзуви қайд этилган. Турмушидан бир нафар вояга етмаган 06.10.2021 йилда туғилган Абдухалилов Мухаммад Амир Абдумажид ўғли исмли фарзанди бор. Тарафлар келишмовчиликлар сабабли узил-кесил 2021 йил апрель ойидан буён биргаликда яшамайдилар, эр-хотинлик муносабатлари тугатилган ва умумий рўзғор юритмайдилар. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг 16-бандига асосан, ОК 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Суд юқорида қайд этилган Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига асосланган ҳолда тарафларга ярашиб олиш учун муҳлат тайинлаган эди. Лекин тарафлар ярашиб олиш учун тайинланган муҳлат бирор бир натижа бермаганлигини, улар ярашишга ҳаракат қилмаганликларини баён қилиб кўрсатма берди. Тошкент шахар Шайхонтоҳур тумани “Қоратош” МФЙнинг 14.05.2024 йилдаги маълумотномасида тарафларни яраштириш учун чоралар кўрилиб келинганлиги, уларни яраштириш имкони бўлмаганлиги қайд этилган. Амалга оширилган чоралар натижа бермаганлиги боис оилани сақлаб қолиш имкони бўлмаган. Шунингдек, суд томонидан тарафлар никоҳдан ажрашиш масаласида ҳар томонлама ўйлаб, оилани сақлашга ҳаракат қилишлари учун берилган муҳлат ҳам самарасиз бўлди. Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, оилани тиклаш учун муҳлат тайинланган бўлишига қарамай, томонлар оилавий муҳитни соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш чораларини кўрмаганликларини, бу борада маҳалла ва туман оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан олиб борилган амалий ишлар ҳам натижа бермаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги никоҳ барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келади. Бу эса даъвони қаноатлантириш учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 44-моддаси талабига кўра, суд никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар ота-онасининг қайси бири билан яшашини аниқлаши лозим бўлади. Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, «Давлат божи тўғрисида»ги қонунига ҳамда Оила кодексининг 45-моддасига асосланиб, суд харажатларини тўлашни даъвогар Бадалов Абдумажид Абдухалил ўғлининг зиммасига юклашни, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 46-моддаси талабига кўра, никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин. Шунга кўра, суд жавобгарнинг истагини инобатга олиб, унга никоҳни бекор қилишни расмийлаштиришда никоҳгача бўлган “Адхамжонова” фамилиясини қайтаришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 45, 46-моддалари, Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарори, ФПКнинг 249-253 моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Бадалов Абдумажид Абдухалил ўғлининг жавобгар Бадалова (Адхамжонова) Азиза Фарходжон қизига нисбатан никохдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. Бадалов Абдумажид Абдухалил ўғли ва Бадалова (Адхамжонова) Азиза Фарходжон қизилар 05.08.2020 йилда Тошкент шаҳар Олмазор туман ФХДЁ бўлимида тузилган ва №2-1002-20-01057-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан - ажратилсинлар. Даъвогар Бадалов Абдумажид Абдухалил ўғлидан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Никоҳни бекор қилиш расмийлаштириш пайтида жавобгар Бадалова (Адхамжонова) Азиза Фарходжон қизига никоҳгача бўлган “Адхамжонова” фамилияси қайтарилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи (имзо) Ж.Б.Мамаюсупов Нусхаси аслига тўғри, Судья: Ҳал қилув қарори 19.06.2024 йилда қонуний кучга кирди, Судья: