← Назад
Решение #1278451 Гражданские
Суд хабарномаси; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 352 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 14 куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида
суд раиси И.Г.Азизовни раислигида, О.Асқаровнинг котиблигида,
даъвогар
Назаров
Шухратбек
Расулжановични
жавобгар
Назарова Зарнигор Бахтиёржон қизига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-17012301/27074-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар,
Даъвогар Назаров Шухратбек Расулжанович судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Назарова Зарнигор
Бахтиёржон қизи билан никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Назаров Шухратбек Расулжанович
даъвони қувватлаб, 10.07.2017 йилда жавобгар Назарова
Зарнигор
Бахтиёржон
қизи
билан
қонуний
никоҳни
расмийлаштириб, турмуш қурганлигини, турмушидан 12.05.2018
йилда туғилган Расулжанова Мехринисо Шухратбек қизи исмли
фарзандли бўлганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабаб 2023
йил август ойидан буён бирга яшамаслигини, ярашиш учун
берилган муддатда ҳам ярашмаганлигини, узоқ муддат бирга
яшамаганлиги учун оиласи тикланмаслигини, бир-бирига
нисбатан меҳри йўқлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар Назарова Зарнигор Бахтиёржон қизи дастлабки
суд мажлисида даъвони тан олиб, даъвогар билан 2023 йил август
ойидан буён даъвогар билан бирга яшамаслигини, бунга ўзаро
келишмовчиликлар сабаб бўлганлигини, даъвогар билан ярашиб
бир оила бўлиб яшашни имконияти йўқлигини, шу сабабли
даъвони қаноатлантириб, никоҳдан ажратиб беришни сўраган.
Суд
тарафларни
тушунтиришларини
эшитиб,
ишда
тўпланган хужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 10.07.2017 йилда
қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурган.
Турмушидан 12.05.2018 йилда туғилган Расулжанова
Мехринисо Шухратбек қизи исмли фарзанди бор.
Тарафлар ўзаро келишмовчилик сабаб 2023 йил август
ойидан буён бирга яшамайди.
Даъвогарнинг дастлабки даъво аризаси 2020 йил 25
августда рад қилинган. Кейинги даъво аризаси бўйича
тарафларга ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган.
Бироқ, Андижон шаҳар Навбаҳор МФЙ ва Қўрғонтепа туман
Мустақиллик МФЙ яраштириш комиссиясининг
хулосаларида
тарафлар 2023 йил август ойидан буён бирга яшамаслиги,
тарафларни яраштириш чоралари натижа бермаганлиги, бу
оилани тиклашни иложи йўқлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига
кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига
ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни
никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил
20-июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти
тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият
йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса,
суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга
ҳақли» деб тушунтириш берилган.
Тарафлар 2023 йил август ойидан буён бир оила бўлиб
яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан
оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади.
Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Назаров Шухратбек
Расулжановични жавобгар Назарова Зарнигор Бахтиёржон
қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини
қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан
ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3
баравари миқдорида давлат божини даъвогардан ундиришни
лозим топди.
Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 251-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар Назаров Шухратбек Расулжановични жавобгар
Назарова Зарнигор Бахтиёржон қизига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Назаров Шухратбек Расулжанович ва жавобгар
Назарова Зарнигор Бахтиёржон қизи Қўрғонтепа туман ФҲДЁ
бўлимида 10.07.2017 йилда қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар Назаров Шухратбек Расулжановичдан никоҳдан
ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3
баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Назарова
Зарнигор
Бахтиёржон
қизига
никоҳгача
фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган
кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши мумкин.
И.Г.Азизов