← Назад
Решение #1278454 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (тақиқ қўйиш (хатлаш) ҳақида); Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 44 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
8 848 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойнинг 13 куни Тошкент вилоят фуқаролик ишлари бўйича
Бекобод туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлисида, раислик этувчи
судья Ғ.С.Воҳидов, судья ёрдамчиси А.Расулованинг котибалигида, даъвогар
Рустамов Сохибжон Саидахмад ўғлининг жавобгар Кунишева Одина Анвар
қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган №2-1106-2303/3882-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Рустамов Сохибжон Саидахмад ўғли жавобгар Кунишева
Одина Анвар қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан
судга мурожаат қилиб, унда 01.06.2021 йилда Тошкент вилояти Бекобод туман
ФҲДЁ бўлимида №2-1111-21-00445-сонли далолатнома асосида қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан бир
нафар 11.09.2021 йилда туғилган Саидахматов Сардор Сохибжон ўғли исмли
фарзанди борлигини, уларнинг эр-хотинлик муносабатлари уйланганидан
икки ойданн кейин, яъни 2021 йил июль ойидан бугунги кунга қадар
тугатилганлигини, яъни 2021 йил июль ойида жавобгар О.Кунишева оиласида
ўзидан-ўзи жанжал чиқариб ҳеч қандай сабабсиз равишда онасини ва
уйдагиларни беҳурмат қилиб уйдан чиқиб ота-онасининг уйига кетиб
қолганлигини, бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлаб
келаётганлигини, никоҳдан ажратиш ҳақидаги берган биринчи даъво аризаси
шу суднинг 2023 йил 07 мартдаги ҳал қилув қарори билан рад этилганлигини,
шу сабабли иккинчи маротаба ушбу даъво аризаси билан судга мурожаат
қилишга мажбур бўлганлигини, жавобгар билан оиласини тиклашнинг
тиклашни имкони қолмаганлигини ва оиласи буткул барбод бўлганлигини
баён қилиб, жавобгар билан ўртасидаги никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Рустамов Сохибжон Саидахмад ўғли даъво
талабини қўллаб-қувватлаб, 01.06.2021 йилда Тошкент вилояти Бекобод туман
ФҲДЁ бўлимида №2-1111-21-00445-сонли далолатнома асосида қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан икки
нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан 2021 йил июль ойидан буён
биргаликда эр-хотин бўлиб яшамаслигини, жавобгар билан ўртасидаги
никоҳдан ажратишни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Кунишева Одина Анвар қизи даъво
аризани тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 01.06.2021 йилда Тошкент
вилояти Бекобод туман ФҲДЁ бўлимида №2-1111-21-00445-сонли
далолатнома асосида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини,
биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди борлигини, даъвогар билан
2021 йил июль ойидан буён биргаликда эр-хотин бўлиб яшамаслигини, у
2023 йил октябрь ойида Махкамбой исмли шахсга шаръий никоҳ асосида
бошқа оила қурганлигини ва у билан 2023 йил ноябрь ойига қадар бирга
яшаганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни
сўради.
Суд иш бўйича тарафлар ва гувоҳларнинг тушунтиришларини тинглаб,
даъво аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган
ҳолатлар ёрдамида атрофлича муҳокама қилган ҳолда даъвогар Рустамов
Сохибжон Саидахмад ўғлининг жавобгар Кунишева Одина Анвар қизига
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Рустамов Сохибжон Саидахмад
ўғли ва Кунишева Одина Анвар қизилар 2021 йил 01 июнь куни қонуний
никоҳдан ўтишган ва уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти Бекобод туман
ФҲДЁ бўлимида 2-1111-21-00445-сонли далолатнома ёзуви билан қайд
этилган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан 11.09.2021 йилда туғилган
Саидахматов Сардор Сохибжон ўғли исмли бир нафар фарзандлари бор.
Тарафлар ўртасида келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келган ва
улар 2021 йил июль ойидан ойидан буён эр-хотин бўлиб яшамайди.
Дастлаб, даъвогар Рустамов Сохибжон Саидахмад ўғли жавобгар
Кунишева Одина Анвар қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси билан судга мурожаат қилган.
Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро
судининг 2023 йил 07 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Рустамов
Сохибжон Саидахмад ўғли жавобгар Кунишева Одина Анвар қизига нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад қилинган.
Шундан сўнг, иккинчи маротаба даъвогар Рустамов Сохибжон
Саидахмад ўғли жавобгар Кунишева Одина Анвар қизига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақида мазкур даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг тегишли
моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли
қарори талабларига биноан тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида уларга
ярашиб олишлари учун 6 (олти) ой муддат белгиланган ва суднинг ажрими
тегишли чора-тадбирлар кўриш учун тегишли маҳалла фуқаролар
йиғинларига юборилган. Аммо тарафлар ярашиш чораларини кўришмаган.
Тошкент вилояти, Бекобод тумани Ачамайли маҳалла фуқаролар
йиғининг 20.09.2023 йил ва 08.05.2024 йилдаги далолатномаларида
тарафларни оиласини яраштириш юзасидан бир неча бор ҳуқуқий
тушунтиришлар амалга оширилганлиги, аммо натижа бўлмаганлиги, улар
оилавий келиша олмаганлигини, оила амалда барбод бўлганлиги, оилани
тиклаш имконияти йўқлиги, Кунишева Одина Анвар қизи бошқа оила
қурганлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига
имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан
никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандига асосан
эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом
бузулганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқлансагина,
суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақлилиги
кўрсатилган.
Суд мазкур қонун ва Олий суд Пленум қарори талабига асосан тарафлар
2021 йилда қонуний никоҳдан ўтишганлигини, тарафлар ўртасида
келишмовчилик 2021 йилдан юзага келганлигини ва улар шу вақтдан буён эрхотин бўлиб яшамаслигини, суд ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан
тарафларни яраштириш борасида кўп марта муҳокама қилинганлигини, аммо
натижа бермаганлигини, тарафларни оиласи амалда барбод бўлганлигини,
уни тиклашни имкони йўқлигини, жавобгар бошқа оила қурганлигини
инобатга олиб, даъвогар Рустамов Сохибжон Саидахмад ўғлининг жавобгар
Кунишева Одина Анвар қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризасини қаноатлантириб, тарафларни 2021 йил 01 июнь куни Тошкент
вилояти Бекобод туман ФҲДЁ бўлимида 2-1111-21-00445-сон далолатнома
ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-моддасига асосан суд
тарафларнинг 11.09.2021 йилда туғилган Саидахматов Сардор Сохибжон ўғли
исмли бир нафар фарзандларини жавобгар Кунишева Одина Анвар қизининг
тарбиясида қолдиришни лозим топади.
Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг
45-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
қонунига мувофиқ, даъвогар дастлаб 660.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм
почта харажати тўлаганлигини, жавобгарни қарамоғида бир нафар вояга
етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
гувоҳномани берилишида даъвогар Рустамов Сохибжон Саидахмад ўғлидан
давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида
давлат божи ундиришни, жавобгар Кунишева Одина Анвар қизини давлат
божи тўловидан озод қилишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249-253-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Рустамов Сохибжон Саидахмад ўғлининг жавобгар Кунишева
Одина Анвар қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Кунишева Одина Анвар қизи ва Рустамов Сохибжон Саидахмад ўғлилар
2021 йил 01 июнь куни Тошкент вилояти Бекобод туман ФҲДЁ бўлимида 21111-21-00445-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан
ажратилсин.
Тарафларнинг 11.09.2021 йилда туғилган Саидахматов Сардор
Сохибжон ўғли исмли бир нафар фарзанди жавобгар Кунишева Одина Анвар
қизининг тарбиясида қолдирилсин.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳномани берилишида давлат
фойдасига даъвогар Рустамов Сохибжон Саидахмад ўғлидан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Жавобгар Кунишева Одина Анвар қизи давлат божи тўловидан озод
қилинсин.
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести), шунингдек суднинг қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой ичида
кассация шикояти бериши мумкин.
Апелляция ва кассация шикояти (протести) апелляция ва кассация
инстанцияси судларининг номига йўлланади, лекин ҳал қилув қарорини,
ажримни, қарорни қабул қилган судга берилади.
Раислик этувчи
Ғ.С.Воҳидов