Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1105-2301/4062 Дата решения 13.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро суди Судья Эргашев Давран Баймуратович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Нортоева Нигора Ғуломовна Ответчик / Подсудимый Садатходжаев Кудрат Каланходжаевич
Source ID 664b2361bc3b307c6f80b189 Claim ID 4733644 PDF Hash d44263e08cdd5382... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 5 898 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг “13” куни Тошкент вилоят фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи, судья: Д.Б.Эргашев, Судья ёрдамчиси С.Ўскановнинг котиблигида, даъвогар Нортоева Нигора Ғуломовнанинг жавобгар Садатходжаев Кудрат Каланходжаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1105-2301/4062-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Нортоева Нигора Ғуломовна жавобгар Садатходжаев Кудрат Каланходжаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Нортоева Нигора Ғуломовна даъво аризани қувватлаб, жавобгар билан 01.05.2013 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, жавобгар билан ўрталаридаги турмушларидан бир нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, жавобгар билан ўзаро келиша олмаганликлари натижасида 2017 йил май ойидан буён бирга яшамаётганликларини, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу даврда тугатилганлигини, жавобгар билан турмушлари бузилишига сабаб ўзаро доимий ўзаро жанжаллар сабаб бўлаётганлигини, жавобгарга нисбатан ишончи йўқолганлигини, уларни яраштириш учун МФЙ фаоллари ҳам бир неча бор ҳаракат қилганликларини, лекин улар яшашни хоҳламаганликларини, уларнинг турмушларини сақлаб қолишнинг иложи йўқлигини баён қилиб, суддан жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Садатходжаев Кудрат Каланходжаевич даъвогарнинг даъво аризани тан олмасдан, даъвогар билан 01.05.2013 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталаридаги турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, даъвогар билан ўзаро келиша олмаганликлари натижасида 2017 йил май ойидан буён бирга яшамаётганликларини, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу даврда тугатилганлигини, уларнинг оиласини сақлаб қолишни хоҳлашини баён қилиб, суддан даъво аризани рад этишни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини, гувоҳларнинг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 2013 йил 01 май куни Юқоричирчиқ туман ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар ва бу ҳақида 312-сон далолатнома ёзуви қайд этилган. Тарафларнинг бир нафар – 13.06.2013 йилда туғилган Каланходжаев Бобур Кудрат ўғли исмли фарзандлари бор, улар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2017 йил май ойидан буён яшамайдилар. Уларнинг эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу даврда тугатилган. Тошкент вилоят фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг 2018 йил 05 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Нортоева Нигора Ғуломовна жавобгар Садатходжаев Кудрат Каланходжаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад этилган. Суднинг 2023 йил 05 октябрдаги ажрими билан тарафларнинг ярашишлари учун уч ой ва суднинг 2024 йил 16 январдаги ажрими билан тарафларнинг ярашишлари учун қўшимча уч ой муҳлат берилган. “Номданак” маҳалла яраштириш комиссиясининг далолатномаларидан кўринишича, маҳалла яраштирув комиссияси томонидан бир неча маротаба яраштириш чоралари кўрилган. Бироқ, тарафларни яраштириш чоралари самарасиз бўлган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга хаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳоллардагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур Қарорнинг 15-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, суд томонидан оилани сақлаб қолиш ва ярашиш учун берилган муддат самарасиз бўлганлигини, тарафлар оилани тиклашга қарши эканлигини, ўрталаридаги оилавий муносабатлар барбод бўлганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни ва тарафларни ўрталаридаги никоҳларидан ажратишни лозим топади. Суд, ушбу фуқаролик иши юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига асосланиб, ФҲДЁ органида никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганда Садатходжаев Кудрат Каланходжаевичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал Кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Нортоева Нигора Ғуломовнанинг жавобгар Садатходжаев Кудрат Каланходжаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Нортоева Нигора Ғуломовна ва Садатходжаев Кудрат Каланходжаевич 2013 йил 01 май куни Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман ФҲДЁ бўлимида 312-сон далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳларидан ажратилсин. Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганида жавобгар Садатходжаев Кудрат Каланходжаевичдан давлат фойдасига базавий хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи, судья: Д.Б.Эргашев