Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1703-2303/7696 Дата решения 13.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди Судья Темиров Азамат Таиржонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бойматов Вохиджон Тўйчибой ўғли Ответчик / Подсудимый Бойматова Гулбахор Хуршидбек қизи
Source ID 6683a3f1b6bf6f28996e5eb1 Claim ID 4765932 PDF Hash 27dbf325c21cab5e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 5 709 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 13 кунида фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг биносида, очиқ суд мажлисида, судья А.Темировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Муродованинг котибалигида, тарафлардан даъвогар ишончли вакили С.Бойматов ва жавобгар Г.Бойматованинг иштирокида, даъвогар Бойматов Вохиджон Тўйчибой ўғлининг жавобгар Бойматова (Норматова) Гулбахор Хуршидбек қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1703-2303/7696-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни суд, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Бойматов Вохиджон Тўйчибой ўғли судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Бойматова (Норматова) Гулбахор Хуршидбек қизи билан Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 17.05.2013 йилда 729-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Даъвогар Бойматов Вохиджон Тўйчибой ўғлининг ишончли вакили Бойматов Собиджон Туйчибоевич суд мажлисида даъвони қувватлаб берган тушунтиришида, даъвогар унинг укаси эканлигини, жавобгар билан 17.05.2013 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганликларини, тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлишганини, бироқ кейинчалик жавобгар билан келини ўртасида низо келиб чиққанлигини, шу сабабли тарафлар 2019 йил август ойидан буён бирга яшамаётганлигини, тарафлар ўртасида мулкий, болалар тарбияси билан боғлиқ низолар мавжуд эмаслигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам уларнинг оиласи тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Дастлабки суд мажлисида сўралган жавобгар Бойматова (Норматова) Гулбахор Хуршидбек қизи даъвони талабини тан олиб берган тушунтиришида, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 17.05.2013 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмуши давомида икки нафар фарзандли бўлишганлигини, оилавий низолар сабабли даъвогар билан 2019 йил август ойидан буён бирга яшамаётганлигини, ўрталарида мулкий, бола тарбияси билан боғлиқ низолар мавжуд эмаслигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини, даъвони қаноатлантириб беришни сўраб, кейинги суд мажлисида ҳозир бўлмади. Суд, суд мажлисида иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди. Аниқланишича, даъвогар Бойматов Вохиджон Тўйчибой ўғли жавобгар Бойматова (Норматова) Гулбахор Хуршидбек қизи билан 17.05.2013 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Бу ҳақида Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 17.05.2013 йилда 729-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилиб, тарафларга никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган. Тарафлар турмушлари давомида 13.05.2014 йилда туғилган Севдора ва 18.04.2016 йилда туғилган Муҳаммадали исмли икки нафар фарзандли бўлишган. Тарафлар 2019 йил август ойидан буён бирга яшамайдилар. Уларни бирга яшамасликларига турмушлари давомида келиб чиққан оилавий низолар сабаб бўлган. Фуқаролик иши бўйича суднинг 26.10.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга оилани тиклаш чораларини кўриш учун олти ой муҳлат берилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига асосан оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида, агар, суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши белгиланган. Иш бўйича тўпланган хужжатлардан ва судда аниқланган ҳолатлардан эр-хотиннинг никоҳдан ажратишлари учун жиддий сабаб ва асослар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16–банди иккинчи хатбошисида “Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хохламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади” деб кўрсатилган. Даъвогарнинг даъво аризасида, шунингдек унинг ишончли вакилини суд мажлисида берган тушунтиришларида келтириб ўтган важларни тарафларни никоҳидан ажратиш учун жиддий важлар деб ҳисоблаб бўлмайди. Эр-хотин ўртасида бўлиб ўтган айрим келишмовчиликлар, тарафларнинг никоҳ муносабатларини давом эттиришни хохламаслиги уларнинг никоҳдан ажратиш учун асос бўлмаслигини, икки нафар фарзанди борлигини никоҳдан ажратиш учун жиддий сабаблар ва асослар мавжуд эмаслигини эътиборга олиб суд, даъвони рад қилишни лозим топади. Даъвогар томонидан судга мурожаат қилишда 680.000 сўм давлат божи ва 34.000 сўм почта харажати тўлаганлиги инобатга олинсин. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларига риоя қилиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Бойматов Вохиджон Тўйчибой ўғлининг жавобгар Бойматова (Норматова) Гулбахор Хуршидбек қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъвосини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят, иш апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: А.Темиров