Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1201-2303/11163 Дата решения 13.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди Судья Мирзабаев Санжар Худайбердиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Яхйева Олеся Йевгеневна Ответчик / Подсудимый Яхйев Бахадир Викторович
Source ID 666c2376922a655d3668ed71 Claim ID 4912628 PDF Hash 17582f3cc3d8933d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 4 524 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 13 куни фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик этувчи, судья Х, судья ёрдамчиси Хнинг котиблигида, даъвогар Хнинг жавобгар Хга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида юритилган 00-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар Х судга никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилиб, суд мухокамасида даъвосини қувватлаб, тушунтириш бериб, жавобгар Х билан 2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлиги, биргаликдаги турмушларидан бир нафар 2022 йилда туғилган Давид исмли фарзанди борлиги, жавобгар билан характерлари бир-бирига тўғри келмаганлиги, бунинг оқибатида ўртада турли хил келишмовчиликлар бўлиб ўтганлиги, шу сабабли жавобгар билан бир ярим йилдан бери бирга яшамаётганлиги, шу суднинг 2023 йил 13 ноябрдаги ажрими билан уларга ярашиш учун 6 ой муҳлат берилганлиги, ярашиш даврида ярашмаганлиги, жавобгар билан бир оила бўлиб яшашни хоҳламаслигини билдириб жавобгар билан ўрталарида тузилган қонуний никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида жавобгар Х даъвони қисман тан олиб, тушунтириш бериб, даъвогар билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлиги, бир нафар фарзанди борлиги, даъвогар билан келиша олмаганлиги, ўрталарида юзага келган доимий низолар натижасида даъвогар билан бирга яшамаётганлиги, оила тамомила барбод бўлганлиги, тиклаш имкони йўқлигини баён қилиб даъвогар даъвосини қаноатлантиришини сўради. Суд тарафларнинг кўрсатувларини тинглаб, фуқаролик иши материалларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, Х Х билан 2020 йил 18 декабрда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қуриб, 2022 йил 28 июнь куни туғилган Яхеев Давид Бахадирович исмли фарзанди бўлишган. Тарафлар оилавий келишмовчиликлар сабабли 2023 йил январь ойидан буён биргаликда яшашмайди. Мазкур ҳолат тарафларнинг судларда берган кўрсатмалари ҳамда Гулистон шаҳар “Ниҳол” МФЙнинг 2024 йил 4 мартдаги далолатномаси билан ҳам тасдиқланади. Аниқланишича, тарафлар ўтган давр мобайнида алоҳида яшашган ва оила тиклашга ҳар икки тараф ҳам ҳаракат қилмаган ва бунга далил ҳам мавжуд эмас. Қолаверса, тарафларнинг бир-бирларига бўлган муносабатлари салбийлашган. Ҳозирда тарафлар ўртасида амалда оила мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Бундай ҳолатда, суд иш ҳолатларни ҳар тарафлама кўриб чиқиб ҳамда юқоридаги қонун нормасига асосланиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни ҳамда ҳозирда тарафларнинг вояга етмаган болалари онасининг қармоғида эканлигини инобатга олиб, тарафларнинг вояга етмаган болаларни даъвогарнинг қармоғида қолдиришни, шунингдек, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ФҲДЁ органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида ва даъвогарнинг қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги сабабли ундан давлат божи ундирмасликни лозим деб топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогар Хнинг жавобгар Хга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар Х жавобгар Х Гулистон шаҳар Никоҳ уйи томонидан 2020 йил 18 декабрда 2-1217-20-03171-сон билан қайд этилган никоҳидан ажратилсинлар. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгар Хдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин Тарафларнинг вояга етмаган 2022 йил 28 июнь куни туғилган Яхеев Давид Бахадирович исмли фарзандлари даъвогар Хнинг тарбиясига қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи Х