← Назад
Решение #1278459 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 551 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 13 май куни фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро
судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи –
фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси Э.К.Сабиров,
судья ёрдамчиси И.Парпиевнинг котиблигида, даъвогар Тоджибоев
Кахрамон
Маматурсуновични
жавобгар
Тожибоева
Хуршида
Махаматурсиновнага нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган 2-1702-2301/10418-сонли фуқаролик ишини кўриб
чиқиб, қуйидагилар
Даъвогар Тоджибоев Кахрамон Маматурсунович судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар Тожибоева Хуршида Махаматурсиновна
билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар
Тоджибоев Кахрамон
Маматурсунович даъвосини қувватлаб, жавобгар билан 16.09.2005 йилда
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида
30.10.2006 йилда туғилган Маматурсунова Зилолахон Кахрамон қизи,
04.08.2009 йилда туғилган Маматурсунова Хилола Кахрамон қизи, 18.08.2013
йилда туғилган Маматурсунова Зарнигор Қахрамон қизи, 01.01.2016 йилда
туғилган Маматурсунов Камронбек Кахрамон ўғли ва 29.06.2021 йилда
туғилган Маматурсунов Имронбек Кахрамон ўғли исмли беш нафар
фарзандли бўлишганлигини, жавобгар билан дунёқарашлари ва хаттихаракатлари бир-бирларига тўғри келмаганлиги оқибатида жавобгар билан
2021 йилдан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини, жавобгар
билан келажакда хам бирга яшай олмаслигини билдириб, жавобгар билан
ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратишни сўраган.
Жавобгар Тожибоева Хуршида Махаматурсиновна судга ариза тақдим
қилиб никохдан ажрашишга рози эканлигини, суд мажлисига
келаомаслигини, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқилишини
сўраганлигини инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220моддасига риоя қилган ҳолда ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд, тушунтиришни тинглаб ишдаги мавжуд ҳужжатларни атрофлича
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъвосини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида «Агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади»-деб белгилаб
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль
кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида
«Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши
лозим»-деб кўрсатилган.
Судда аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларига кўра, даъвогар
Тоджибоев Кахрамон Маматурсунович билан жавобгар Тожибоева Хуршида
Махаматурсиновна 16.09.2005 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қуришган.
Турмушлари давомида 30.10.2006 йилда туғилган Маматурсунова
Зилолахон Кахрамон қизи, 04.08.2009 йилда туғилган Маматурсунова
Хилола Кахрамон қизи, 18.08.2013 йилда туғилган Маматурсунова Зарнигор
Қахрамон қизи, 01.01.2016 йилда туғилган Маматурсунов Камронбек
Кахрамон ўғли ва 29.06.2021 йилда туғилган Маматурсунов Имронбек
Кахрамон ўғли исмли беш нафар фарзандли бўлганлар.
Тарафлар ўзаро келишмовчилик оқибатида 2021 йилдан буён алоҳидаалоҳида яшаб келишмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 23.02.2023
йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Тоджибоев Кахрамон
Маматурсуновични жавобгар Тожибоева Хуршида Махаматурсиновнага
нисбатан никохдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад қилинган.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 10.11.2023
йилдаги ажрими билан даъвогар Тоджибоев Кахрамон Маматурсунович ва
жавобгар Тожибоева Хуршида Махаматурсиновнага ярашиб олишлари учун
муҳлат тайинланган.
Марҳамат туман “Ровот” МФЙнинг ҳулосасига кўра берилган муҳлат
ичида тарафларни яраштиришни ва оилани тиклашни имкони бўлмаган.
Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, даъвогар
Тоджибоев Кахрамон Маматурсунович ва жавобгар Тожибоева Хуршида
Махаматурсиновна ўрталарида оилавий муносабатлар тамомила барбод
бўлганлигини инобатга олиб, келтирилган даъвони қаноатлантириб, уларни
никоҳларидан ажратишни лозим топади.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова давлат божи
ставкаларининг 5-“б” кичик бандига асосан даъвогардан базавий хисоблаш
миқдорининг уч баравари миқдоридаги давлат божини ундиришни мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблайди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларига қўлланиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Тоджибоев Кахрамон Маматурсуновичнинг жавобгар
Тожибоева Хуршида Махаматурсиновнага нисбатан «Никоҳдан ажратиш
ҳақида»ги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Тоджибоев Кахрамон Маматурсунович ва жавобгар
Тожибоева Хуршида Махаматурсиновна ўртасида 16.09.2005 йилдаги №560-
сонли далолатнома ёзуви билан Марҳамат тумани ФХДЁ бўлимида қайд
этилган никоҳларидан ажратилсин.
Даъвогар Тоджибоев Кахрамон Маматурсуновичдан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Никохдан ажратишни қайти этиш вақтида жавобгар Тожибоева
Хуршида Махаматурсиновнага ўзининг никохгача бўлган қизлик фамилияси
- Юлдашевага қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали вилоят судининг фуқаролик
ишлари бўйича Андижон судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят,
прокурор протест келтиришга ҳақлидир.
Э.К.Сабиров