← Назад
Решение #1278460 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 44 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
10 954 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойнинг 13 куни Тошкент вилоят фуқаролик ишлари бўйича
Бекобод туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлисида, раислик этувчи
судья Ғ.С.Воҳидов, судья ёрдамчиси А.Расулованинг котибалигида, даъвогар
Баракаев Восид Саковотхоновичнинг жавобгар Баракаева Фотима Салижон
қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган №2-1106-2303/3938-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Баракаев Восид Саковотхонович жавобгар Баракаева Фотима
Салижон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан
судга мурожаат қилиб, унда 30.10.2011 йилда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар
ФҲДЁ бўлимида №623-сонли далолатнома асосида қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар
13.07.2012 йилда туғилган Баракаева Одинахон Восид қизи ва
21.08.2015 йилда туғилган Саковатхонова Мадинахон Восид қизи исмли
фарзандлари борлигини, турмушда муносабатлари тўғри келмай 2021 йил
август ойидан буён бирга яшамаётганлигини, уларнинг эр-хотинлик
муносабатлари ўша вақт тугатилганлигини, жавобгар у билан бир оила бўлиб
яшаш истаги йўқлигини айтиб ота-онасининг уйига фарзандларини олиб
кетиб қолганлиги бунга сабаб бўлганлигини, оилани тиклаш учун ота-онаси
билан биргаликда қаттиқ ҳаракат қилганлигини, лекин оилани тиклашннинг
имкони бўлмаганлигини, жавобгар оиласини тиклаш мақсади йўқлигини
айтганлигини, улар жавобгарни
мажбур қилса ўзини
ўлдиришини
мумкинлигини айтиб, уларни огоҳлантирганидан кейин оиласини тиклаш
ҳақидаги умидлари сўнганлигини, бугунги кунда улар бир-бирларига бегона
бўлиб қолганлигини, бундан ташқари жавобгар бошқа эркак билан шаръий
никоҳ асосида оила қурганлигини, никоҳдан ажратиш ҳақидаги берган
биринчи даъво аризаси шу суднинг 2021 йил 16 ноябрдаги ҳал қилув қарори
билан рад этилганлигини, шу сабабли иккинчи маротаба ушбу даъво аризаси
билан судга мурожаат қилишга мажбур бўлганлигини, жавобгар билан
оиласини тиклашнинг имкони қолмаганлигини ва оиласи буткул барбод
бўлганлигини баён қилиб, жавобгар билан ўртасидаги никоҳдан ажратишни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Баракаев Восид Саковотхонович даъво
талабини қўллаб қувватлаб, 30.10.2011 йилда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар
ФҲДЁ бўлимида № 623-сонли далолатнома асосида қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар
фарзандлари борлигини, жавобгар билан 2021 йил август ойидан буён
биргаликда эр-хотин бўлиб яшамаслигини, жавобгар билан ўртасидаги
никоҳдан ажратишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Баракаева Фотима Салижон қизи даъво
аризани тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 30.10.2011 йилда Тошкент
вилояти Бекобод шаҳар ФҲДЁ бўлимида №623-сонли далолатнома асосида
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги
турмушларидан икки нафар фарзанди борлигини, даъвогар билан 2021 йил
август ойидан буён биргаликда эр-хотин бўлиб яшамаслигини, умумий рўзғор
юритмаслигини, суд томонидан уларга ярашиш учун тақдим қилинган муддат
ижобий натижа бермаганини, даъвогар олдин ҳам шу мазмундаги даъво
аризаси билан судга мурожаат қилганини, унинг даъво аризаси рад
қилинганини, ўтган вақт мобайнида улар умуман оиласини тиклаш чорасини
кўришмаганини, уларни ярашиш нияти йўқлигини баён қилиб, суддан
жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни, агарда никоҳдан
ажратилса унга никоҳдан олдинги “Отабоева” фамилиясини қайтаришни, бир
нафар вояга етмаган фарзандини унинг тарбиясида қолдиришни сўради.
Суд мажлисида гувоҳ сифатида Уразалиева Нигора ўз тушунтиришида
даъвогар В.Баракаевнинг опаси бўлишлигини укаси 2011 йилда оила
қурганлигини, турмушларидан икки нафар фарзандлари борлигини, тарафлар
2021 йил август ойидан буён биргаликда эр-хотин бўлиб яшамаслигини,
уларнинг оиласи барбод бўлганлигини билдирди.
Суд мажлисида гувоҳ сифатида Отабоева Назокат ўз тушунтиришида
жавобгар Ф.Баракаеванинг онаси бўлишлигини, қизи 2011 йилда оила
қурганлигини, турмушларидан икки нафар фарзандлари борлигини, тарафлар
2021 йил август ойидан буён биргаликда эр-хотин бўлиб яшамаслигини,
уларнинг оиласи амалда барбод бўлганлигини билдирди.
Суд иш бўйича тарафлар ва гувоҳларнинг тушунтиришларини тинглаб,
даъво аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган
ҳолатлар ёрдамида атрофлича муҳокама қилган ҳолда даъвогар Баракаев
Восид Саковотхоновичнинг жавобгар Баракаева Фотима Салижон қизига
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Баракаев Восид Саковотхонович ва
Отабоева Фотима Салижон қизилар 2011 йил 30 октябрь куни қонуний
никоҳдан ўтишган ва уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти Бекобод шаҳар
ФҲДЁ бўлими томонидан 623-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган.
Отабоева Фотима Салижон қизи никоҳдан сўнг, “Баракаева” фамилиясига
ўтган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан 13.07.2012 йилда туғилган
Баракаева Одинахон Восид қизи ва 21.08.2015 йилда туғилган Саковатхонова
Мадинахон Восид қизи исмли икки нафар фарзандлари бор.
Тарафлар ўртасида келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келган ва
улар 2021 йил август ойидан ойидан буён эр-хотин бўлиб яшамайди.
Дастлаб, даъвогар Баракаев Восид Саковотхонович жавобгар Баракаева
Фотима Салижон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
билан судга мурожаат қилган.
Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро
судининг 2021 йил 16 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Баракаев
Восид Саковотхонович жавобгар Баракаева Фотима Салижон қизига нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад қилинган.
Шундан сўнг, иккинчи маротаба даъвогар Баракаев Восид
Саковотхонович жавобгар Баракаева Фотима Салижон қизига нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақида мазкур даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг тегишли
моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли
қарори талабларига биноан тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида уларга
ярашиб олишлари учун 6 (олти) ой муддат белгиланган ва суднинг ажрими
тегишли чора-тадбирлар кўриш учун тегишли маҳалла фуқаролар
йиғинларига юборилган. Аммо тарафлар ярашиш чораларини кўришмаган.
Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар Янги ҳаёт маҳалла фуқаролар
йиғининг 11.04.2022 йил, 17.10.2023 йил, 08.02.2024 йил ва
13.05.2024 йилдаги далолатнома ва хулосаларда тарафларни оиласини
яраштириш юзасидан бир неча бор ҳуқуқий тушунтиришлар амалга
оширилганлиги, аммо натижа бўлмаганлиги, улар оилавий келиша
олмаганлигини, оила амалда барбод бўлганлиги, оилани тиклаш имконияти
йўқлиги қайд этилган.
Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар Нурли йўл маҳалла фуқаролар
йиғининг 07.05.2024 йилдаги далолатномада тарафларни оиласини
яраштириш юзасидан бир неча бор ҳуқуқий тушунтиришлар амалга
оширилганлиги, аммо натижа бўлмаганлиги, улар оилавий келиша
олмаганлигини, оила амалда барбод бўлганлиги, оилани тиклаш имконияти
йўқлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига
имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан
никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандига асосан
эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом
бузулганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқлансагина,
суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақлилиги
кўрсатилган.
Суд мазкур қонун ва Олий суд Пленум қарори талабига асосан тарафлар
2011 йилда қонуний никоҳдан ўтишганлигини, тарафлар ўртасида
келишмовчилик 2021 йилда юзага келганлигини ва улар шу вақтдан буён эрхотин бўлиб яшамаслигини, суд ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан
тарафларни яраштириш борасида кўп марта муҳокама қилинганлигини, аммо
натижа бермаганлигини, тарафларни оиласи амалда барбод бўлганлигини,
уни тиклашни имкони йўқлигини инобатга олиб, даъвогар Баракаев Восид
Саковотхоновичнинг жавобгар Баракаева Фотима Салижон қизига нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириб, тарафларни
2011 йил 30 октябрь куни Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ФҲДЁ бўлимида
623-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-моддасига асосан суд
тарафларнинг 13.07.2012 йилда туғилган Баракаева Одинахон Восид қизи ва
21.08.2015 йилда туғилган Саковатхонова Мадинахон Восид қизи исмли икки
нафар фарзандларини даъвогар Баракаев Восид Саковотхоновичнинг
тарбиясида қолдиришни ва Ф.Баракаевага никоҳга қадар бўлган “Отабоева”
фамилиясини қайтаришни лозим топади.
Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг
45-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
қонунига мувофиқ, даъвогар дастлаб 660.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм
почта харажати тўлаганлигини, жавобгарни қарамоғида икки нафар вояга
етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
гувоҳномани берилишида даъвогар Баракаев Восид Саковотхоновичдан
давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида
давлат божи ундиришни, жавобгар Баракаева Фотима Салижон қизини давлат
божи тўловидан озод қилишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249-253-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Баракаев Восид Саковотхоновичнинг жавобгар Баракаева
Фотима Салижон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Баракаев Восид Саковотхонович ва Баракаева Фотима Салижон қизилар
2011 йил 30 октябрь куни Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ФХДЁ бўлими
томонидан 623-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан
ажратилсин.
Тарафларнинг 13.07.2012 йилда туғилган Баракаева Одинахон Восид
қизи ва 21.08.2015 йилда туғилган Саковатхонова Мадинахон Восид қизи
исмли икки нафар фарзандлари даъвогар Баракаева Фотима Салижон
қизининг тарбиясида қолдирилсин.
Никоҳдан ажратишда жавобгар Баракаева Фотима Салижон қизига
никоҳга қадар бўлган “Отабоева” фамилияси қайтарилсин.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳномани берилишида давлат
фойдасига даъвогар Баракаев Восид Саковотхоновичдан базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Жавобгар Баракаева Фотима Салижон қизи давлат божи тўловидан озод
қилинсин.
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести), шунингдек суднинг қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой ичида
кассация шикояти бериши мумкин.
Апелляция ва кассация шикояти (протести) апелляция ва кассация
инстанцияси судларининг номига йўлланади, лекин ҳал қилув қарорини,
ажримни, қарорни қабул қилган судга берилади.
Раислик этувчи
Ғ.С.Воҳидов