Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1106-2303/3894 Дата решения 13.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суди Судья Отабоев Жасур Хакимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бойкулов Иномжон Олимжон ўғли Ответчик / Подсудимый Абдурахмонова Фарангиз Абдуназаровна
Source ID 6672e7f6b6bf6f28996e5aea Claim ID 4859785 PDF Hash 7f6d1af3701ed33e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 8 101 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 13-куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи судья: Ж.Х.Отабоев Судья ёрдамчиси Н.Аъзамованинг котибалигида, Даъвогар Бойкулов Иномжон Олимжон ўғлининг жавобгар Бойкулова Фарангиз Абдуназаровнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1106-2303/3894-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Бойкулов Иномжон Олимжон ўғли жавобгар Бойкулова Фарангиз Абдуназаровнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Бойкулов Иномжон Олимжон ўғли даъво талабини қувватлаб, унга кўра, жавобгар билан 2021 йил 27 май куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар 2022 йил 14 март куни туғилган Олимжонова Имрона Иномжон қизи исмли фарзандлари борлигини, ўрталарида арзимаган сабаблар туфайли зиддиятлар келиб чиқа бошлаганини, тинимсиз жанжаллашиб келишганини, характерлари тўғри келмаганлигини, жавобгар жанжаллашиб ота-онасини уйига кетиб қолганини, натижада улар 2021 йил 20 августдан бери бирга истиқомат қилишмаётганини, ўша пайтдан бошлаб умумий рўзғор юритишмаётганини, уларни яраштиришнинг имконияти йўқлигини, у олдин ҳам судга никоҳдан ажратиш масаласида даъво аризаси билан мурожаат қилганини, аммо уни даъво аризаси рад қилинганини, ўтган вақт мобайнида ҳамда суд томонидан уларга ярашиш учун берилган муддат ичида улар ярашиш чорасини кўришмаганини баён қилиб, суддан даъво аризасини қаноатлантириб, ўрталаридаги никоҳларидан ажратишни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Бойкулова Фарангиз Абдуназаровна даъво аризасини дастлаб тан олиб, аммо кейинчалик тан олмасдан, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 2021 йил 27 май куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар 2022 йил 14 март куни туғилган Олимжонова Имрона Иномжон қизи исмли фарзандлари борлигини, турмушлари бошида яхши бўлганини, ўрталарида тушунмовчиликлар сабабли келишмовчиликлар келиб чиқа бошлаганини, улар ўрталаридаги зиддиятлар сабабли 2022 йил август ойидан бери у келин бўлиб тушган хонадонда яшамаслигини, даъвогар билан бир неча маротаба жанжаллашиб, кейин яна бирга яшаб кетганини, эр-хотинлик муносабатлари тугатилмаганини, даъвогар билан тезтез эр-хотинлик муносабатларига киришиб турганини, шу сабабли у оиласини тиклаш имконияти бор деб ҳисоблашини, ажрашишга норози эканлигини, уларнинг ўртасидаги зиддиятлар ўзаро тушунмовчиликлар ва учинчи шахсларнинг аралашувлари натижасида келиб чиқаётганини, уларни ўртасида мол-мулк низоси ҳам борлигини, ярашиш учун тақдим қилинган муддат ичида уни бирон марта маҳалла фаоллари чақиртиришмаганини баён қилиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 27.05.2021 йилда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Тарафларнинг ўзаро турмушларидан бир нафар вояга етмаган 2022 йил 14 март куни туғилган Олимжонова Имрона Иномжон қизи исмли фарзандлари бор. Тарафларнинг тушунтиришларидан аниқланишича, тарафлар ўртасидаги муносабатларни ёмонлашишига ўрталаридаги тушунмовчиликлар сабаб бўлган. Суд тарафларнинг ўртасидаги зиддиятларни турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва ихтилофлар сифатида баҳолайди. Даъвогарнинг таъкидлашича, тарафларнинг эр-хотинлик муносабатлари 2021 йил август ойида тугатилган. Гарчи, фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 2023 йил 26 апрелдаги ҳал қилув қарорига биноан даъвогар Бойкулов Иномжон Олимжон ўғлининг жавобгар Бойкулова Фарангиз Абдуназаровнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад қилиниб, даъвогар ўтган вафт мобайнида уларни муносабатлари тикланмаганини баён қилган бўлсада, суд қуйидаги билан унинг важлари билан келишмайди. Хусусан, суд томонидан жавобгарга тегишли +99899 652-78-24 рақамли уяли алоқа воситасидаги даъвогар билан ёзишган СМС-хабарномаси танишиб чиқилганида, даъвогар жавобгар билан ҳозирга қадар муносабатга киришиб юрганини, эр-хотинлик муносабатларини тўхтатмаганлиги аниқланди. Қолаверса, тарафлар ўтган муддат ичида оилаларини тиклаш учун ўзларига боғлиқ бўлган ҳамма чорани кўрганлигини, аммо бундан натижа келиб чиқмаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим қилишмади. Суд томонидан тарафларни яраштириш учун қилинган ҳаракатлар жараёнида маҳалла фаоллари томонидан етарлича оилани сақлаш ва тиклаш чоралари кўрилмагани ойдинлашади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 14-бандига кўра, никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Шу мақсадларда, суд ишни иккала тараф иштирокида кўриши лозим. Ушбу Пленум қарорининг 16-бандига кўра, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси). Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Суд иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, тарафларнинг тушунтиришларини муҳокама қилиб, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди деб ҳисоблаб, никоҳдан ажратишга асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли суд даъвони рад этишни лозим топади. Шунингдек, суднинг бундай хулосага келишига тарафларнинг ўзаро никоҳларидан бир нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, уларнинг эрхотинлик муносабатлари давом этаётганини, бу эса тарафларни оиласи барбод бўлган дейишга асос бўлмаслигини, аксинча уларни муносабатлари тикланганини, тарафлар оилаларини тиклаш учун етарли даражада ҳаракат қилганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим қилишмаганлигини, оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги инобатга олинади ва оилани сақлаб қолиш мақсадида тарафларга имконият берилиши лозим деган хулосага келади. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249–253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Бойкулов Иномжон Олимжон ўғлининг жавобгар Бойкулова Фарангиз Абдуназаровнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш - рад қилинсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) беришга, кучга кирган ҳал қилув қарори устидан олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Нусхаси аслига тўғри, судья: (имзо) Ж.Х.Отабоев