Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1303-2301/4552 Дата решения 13.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди Судья Пулатов Алишер Илхомович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Турғунбоев Санжарбек Содиқбой ўғли Ответчик / Подсудимый Турғунбоева Райхона Бахтиёр қизи
Source ID 666d9cd4b6bf6f28996e5a6e Claim ID 4863795 PDF Hash 94c4226a84747811... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 141-моддаси збекистон Республикаси ФПК 141 law
Текст решения 7 926 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 13 куни фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи Алишер Илхомович Пулатов, судья ёрдамчиси А.Баратовнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Турғунбоев Санжарбек Содиқбой ўғлининг жавобгар Турғунбоева Райхона Бахтиёр қизига нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1303-2402/1852-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар С.Турғунбоев судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Р.Турғунбоева билан ўрталарида Зомин туман ФҲДЁ бўлими томонидан далолатнома ёзувига 2020 йил 3 декабрда 2-1311-20-01348-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар С.Турғунбоев даъво талабини қўллабқувватлаб, ўзининг тушунтиришида, жавобгар билан 2020 йил 3 декабрда қонуний никохдан ўтганлигини, биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар 2021 йил 13 декабрь куни туғилган Содиқова Дилёра Санжарбек қизи исмли фарзанди борлигини, жавобгар билан турмушлари бошида бироз вақт яхши яшаганлигини, кейинчалик жавобгарнинг феъл-автори ўзгариб қолганлигини, келишмовчилиа ва жанжаллар кўпайиб кетганлигини, оилавий жанжаллар сабаб жавобгар билан 2022 йил июнь ойидан буён бирга яшамаслигини, эндиликда оилани тиклашнинг имкони йўқлигини, эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини, никоҳдан ажрашишга қарор қилганлигини баён қилиб, жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Р.Турғунбоева даъво талабини тан олмай, ўзининг тушунтиришида, даъвогар билан 2020 йил 3 декабрда қонуний никохдан ўтганлигини, биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар 2021 йил 13 декабрь куни туғилган Содиқова Дилёра Санжарбек қизи исмли фарзанди борлигини, даъвогар билан турмушлари бошида бироз вақт яхши яшаганлигини, кейинчалик даъвогар билан ўрталарида арзимаган нарсадан жанжал чиққанлигини, даъвогарнинг оиласи билан келишолмай қолганлигини, оилавий жанжаллар сабабли 2022 йил июнь ойидан буён бирга яшамаётганлигини, бироқ ҳар ойда бир ёки икки марта эр-хотинлик муносабатида бўлиб туриш учун даъвогар билан кўришиб туришини, оҳирги марта 2024 йил 3 май куни даъвогар билан эр-хотинлик муносабатида бўлганлигини, кейин Жиззах шаҳрига айланиш учун оилавий борлиб келганлигини, оилавий муносабатлар тугамаганлигини, оиласини тиклашга бир неча марта харакат қилганлигини, оилани тиклашнинг имкони борлигини баён қилиб, даъвони рад қилишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, иш ҳужжатларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, тарафлар С.Турғунбоев ва Р.Турғунбоевалар 2020 йил 3 декабрда никохни қонуний тартибда расмийлаштиришган, бу ҳақда Зомин туман ФҲДЁ бўлимида 2-1311-20-01348-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар 2021 йил 13 декабрь куни туғилган Содиқова Дилёра Санжарбек қизи исмли фарзанди бор. Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2022 йил июнь ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келмоқдалар. Шу вақтдан умумий рўзғор юритмайдилар. Бироқ эр-хотинлик муносабатини сақлаб қолганлар. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига кўра, оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига биноан агар суд эр-хотиннинг келгусида бирга яшашлари ва оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган хулосага келадиган бўлса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 1-бандида, судлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида эътироф этилганлиги, унда оила давлат томонидан ҳимоя қилиниши кафолатланганлиги тўғрисидаги нормаларнинг мавжудлиги никоҳ-оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришда судлар зиммасига катта масъулият юкланишига, судлар оила тўғрисидаги қонунчилик вазифаларидан келиб чиқиб, қонунда назарда тутилган ҳамда оилани мустаҳкамлаш, эр-хотин ва уларнинг болалари ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча чораларни кўришлари лозимлигига эътибор қаратиши лозимлиги кўрсатилган. Мазкур Пленум қарорининг 16-бандида, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асос бўлмаса, суд даъвони рад қилиши тушунтирилган. Гарчи даъвогар С.Турғунбоев даъво аризасида ва суд мажлисидаги тушунтиришида, жавобгар уни ва оила-аъзоларини ҳурмат қилмаслигини, жавобгар билан келиша олмаётганлиги сабабли никоҳдан ажратишни сўраган бўлсада, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топиш учун асос бўладиган далилларни келтирмаган. Жавобгарнинг тарафлар эр-хотинлик муносабати тугамаганлиги ҳақидаги важини инкор этмади, шу сабабли даъвогар келтирган важлар тарафларнинг келгусида бирга яшашлари ва ўрталаридаги оилани сақлаб қолишнинг имконияти мавжуд эмас деган тўхтамга келиш учун асос бўлмайди. Суд иш ҳолатларини ҳар тарафлама кўриб чиқиб ҳамда юқоридаги қонун нормасига асосланиб, тарафлар ўзаро тушунмовчиликлар сабабли келиша олмаётганликлари, оилада юзага келган келишмовчиликлар эса вақтинчалик эканлиги, уларнинг ажрашишлари учун жиддий сабаблар йўқлигини, ўрталарида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, тарафлар қисқа муддатдан бери бирга яшамаётганлигини, тарафлар эр-хотинлик муносабатларини тугатмаганлигини инобатга олиб, оилани сақлаб қолиш имконияти бор деган хулосага келади ва даъво аризани рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 141-моддаси 2-қисмига мувофиқ, арз қилинган талабларни қаноатлантириш рад этилган тақдирда суднинг ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлари даъвогардан давлат даромадига ундирилади. Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг миқдорлари ҳақидаги иловага кўра, мулкий хусусиятга эга бўлмаган (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, даъвогар С.Турғунбоев томонидан судга олдиндан тўланган 680.000 сўм давлат божи ва 34.000 сўм почта харажати тўловини инобатга олишни лозим деб топади. Юқорида баён қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларига қўлланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Турғунбоев Санжарбек Содиқбой ўғлининг жавобгар Турғунбоева Райхона Бахтиёр қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция шикояти, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти, прокурор қонунда назарда тутилган тартибда протест келтиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи: А.И.Пулатов