← Назад
Решение #1278464 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 164 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ОК | 41 | — | law |
Текст решения
5 167 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 13 кунида фуқаролик ишлари бўйича Избоскан
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик
қилувчи А.Б.Масардинов, судья ёрдамчиси Б.Қўлдашевнинг котиблигида,
даъвогар *******************нинг жавобгар *******************га
нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-17042301/11469-сонли фуқаролик иши кўриб чиқиб, қуйидагилар
АНИҚЛАНДИ
Даъвогар ******************* жавобгар *******************га
нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар ******************* ўз даъвосини
қувватлаб, жавобгар билан 05.07.2010 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, ўзаро турмушлари давомида икки нафар фарзандли
бўлганликларини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2020 йил июнь ойидан
буён бирга яшамасликларини, ўрталарида мулкий низолар йўқлигини, суд
томонидан берилган мухлат давомида ҳам оила тикланмаганлиги, оилани
тиклашни имкони йўқлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги
қонуний никоҳини бекор қилиш ҳақида қарор чиқариб беришни сўради.
Жавобгар ******************* Россия Федерациясига кетганлиги
сабабли суд мажлисида қатнашишни имкони бўлмаган.
Шунинг учун суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал
кодексининг
164-моддасига
асосан
жавобгар
*******************нинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, даъвогарнинг тушунтиришларини эшитиб, суд мажлисида
аниқланган ҳолатлар ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, таҳлил қилиб,
қуйидагича тўхтамга келди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар 05.07.2010 йилда
Избоскан туман ФҲДЁ бўлимининг 981-сонли далолатнома ёзувига асосан
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Ўзаро турмушлари давомида
05.04.2011 йилдатуғилган Анваржонов Бахромжон Нодирбек ўғли ва
29.01.2014 йилда туғилган Анваржонов Бахтиёржон Нодирбек ўғли исмли
икки нафар фарзандли бўлганлар.
Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2020 йил июнь ойидан
буён умумий рўзғор юритмасдан яшаб келади.
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 13.11.2023
йилдаги ажрими билан даъвогар *******************нинг жавобгар
*******************га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
асосида юритилган фуқаролик иши юзасидан тарафларга ярашишлари учун 6
(олти) ой муҳлат тайиниб, ажрим нусхаси тарафларнинг оилавий
келишмовчилигини бартараф этиш ва уларни яраштириб қўйиш мақсадида
туман оила ва ҳотин қизлар бўлими ҳамда маҳалла фуқаролари йиғини
ҳузуридаги “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси”га ижро
қилиш учун юборилган.
Даъвогар ва жавобгарнинг оилавий келишмовчилигини бартараф этиш
ва уларни яраштириб қўйиш мақсадида маҳалла фуқаролари йиғини
томонидан тарафларнинг оиласини яраштириш учун тушунтириш ишлари
олиб борилган бўлсада, оилани тиклашнинг имкони бўлмаганлиги тўғрисида
ҳулоса берган.
Ўзбекистон Республикаси ОК нинг 41-моддасида “Агар суд эр ва
хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар
томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган.
Суд баён этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафлар узоқ муддатдан
буён бирга яшамасликлари, суд томонидан берилган муҳлат давомида оила
тикланмаганлиги, жавобгар ўзоқ йиллардан буён оиласидан хабар
олмаганлиги, тарафларни яраштириш чоралари самара бермаганлиги ҳамда
маҳалла фуқаролари йиғини хулосаларини эътиборга олиб, эр-хотин бундан
буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли
уни сақлаб қолишнинг иложи йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини
қаноатлантиришни лозим топади.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгардан давлат фойдасига
базавий хисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 41,45-46-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси ФПК нинг 249-253-моддаларини қўллаб
ҚАРОР ҚИЛАДИ
Даъвогар *******************нинг жавобгар *******************га
нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ******************* ва жавобгар *******************
05.07.2010 йилда Избоскан туман ФҲДЁ бўлимида 981-сон билан қайд
қилинган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ёзиш
органининг
гувоҳномаси
берилаётганда
жавобгар
*******************дан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан бошлаб олти ой муддат ичида кассация шикояти (протести) беришга
ҳақли.
Раислик қилувчи
А.Б.Масардинов