← Назад
Решение #1278465 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
7 422 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг “13” куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари
бўйича Зангиота туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Д.С.Мавлонованинг раислигида, судья ѐрдамчиси Б.Кудратллуевнинг
котиблигида, тарафларнинг, адвокат З.Кадированинг иштирокида, даъвогар
FFFнинг жавобгар FFFга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича юритилган 2-1102-2302/6298-сонли фуқаролик ишини кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судга FFF жавобгар FFFга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси билан мурожаат этган.
Суд мажлисида даъвогар FFF даъво аризасини қувватлаб, ўз
кўргазмаларида жавобгар FFF билан 06.08.2016 йил куни қонуний никоҳ
асосида турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар
12.06.2017 йилда туғилган FFF исмли фарзандлари борлигини, ўзаро оилавий
келишмовчиликлар сабабли 2020 йил январ ойидан алоҳида яшаб
келаѐтганликларини, жавобгар билан ўзаро дунѐқарашлари тўғри
келмаганлигини, турли сабаблар билан ўрталарида келишмовчиликлар юзага
келганлигини, ўзи чет элда ишлаб юрганлигини, қайтиб келганида ҳам озгина
яшаб кўришганлигини, лекин оиласини сақлаб қолиш имкони
бўлмаганлигини, ҳозирда бошқа оила қурганлигини ва бир нафар фарзанди
туғилганлигини, жавобгар билан келгусида бир оила бўлиб яшаб кета
олмаслигини кўрсатиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни,
никоҳларидан ажратишни сўради.
Жавобгар FFF
суд мажлисида даъво аризасини тан олиб, ўз
кўрсатмаларида ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан қонуний никоҳ асосида
турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар
Ясинахон
исмли
фарзандлари
борлигини,
2020 йил январ ойидан бирга яшамасликларини, у ҳам шаръий никоҳ асосида
бошқа FFF билан турмуш қурганлигини, икки нафар 2020 йил 17 декабр куни
туғилган FFF, 2023 йил 26 июн куни туғилган FFF исмли фарзандари
борлигини, даъвогар фарзандидан хабар олмаслигини, фарзандларига
шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи оталик қилишини, даъвогар
фарзандининг таъминотида иштирок этмаслигини, никоҳлари бекор
бўлишига рози эканлигини, даъвогар билан
келгусида оилалари
тикланмаслигини, фақат даъвогар боланинг четга чиқишига тўсқинлик
қилмаслигини талаб қилишини баѐн этиб, суддан даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида сўралган гувоҳ FFF ўз кўрсатмаларида 2020 йил
сентябр ойидан даъвогар билан шаръий никоҳ асосида турмуш қуриб бирга
яшаб келишаѐтганлигини, ўрталарида бир нафар 23.01.2024 йилда туғилган
Фотимахон исмли фарзандлари борлигини, даъвогар билан келгусида
никоҳларини қонуний жиҳатдан расмийлаштирмоқчи эканликларини
кўрсатиб ўтди.
Суд тарафларнинг баѐнотини, адвокат нутқини, гувоҳ кўрсатмасини
тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги тўхтамга келади.
Аниқланишича,
тарафлар
FFF
ва FFFлар 06.08.2016 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган.
Биргаликдаги турмушларидан бир нафар 12.06.2017 йилда туғилган FFF
исмли вояга етмаган фарзандлари бор. Ўзаро оилавий келишмовчиликлар
сабабли 2020 йил январ ойидан бирга эр-хотин бўлиб яшашмайди ва умумий
рўзғор юритишмайдилар.
Даъвогар келгусида жавобгар билан бир оила бўлиб яшаб кета
олмасликларини, дунѐқарашлари тўғри келмаслигини асос қилиб, судга
мазкур даъво аризаси билан мурожаат этган.
Жавобгар никоҳлари бекор бўлишига рози эканлигини, оиласини
тиклаш имкони йўқлигини кўрсатиб, суддан даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд
эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолиши имконияти
қолмаган ҳоллардагина уларнинг никоҳларини бекор қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011
йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги №6-сонли қарорнинг 16бандига асосан, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буѐн бирга ҳаѐт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим
(ОК 41-моддаси).
Суд юқорида қайд этилган қонун нормаси ва раҳбарий кўрсатма
талабларидан келиб чиқиб, тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш
мақсадида ўзининг ажримлари билан уларга яраштирув муддатини
белгилаган ва ажрим нусхасини тегишли маҳалла фуқаролар йиғини ва туман
ҳокимияти Хотин-қизлар қўмитасига юборган. Пискент тумани
ҳокимлигининг “Мўминобод” МФЙ фаоллари билан биргаликдаги ўз
хулосасида тарафларнинг оилавий келишмовчилиги фаоллар иштирокида
кўриб чиқилганлиги, тарафларни яраштириш чоралари кўрилганлиги, бироқ
оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги кўрсатилган.
Суд, аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, томонлар ўртасидаги никоҳ
расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага
келади.
Суд, бундай хулосага келишда тарафларнинг бир оила бўлиб узоқ
муддатдан буѐн бирга яшамасликларини, ўрталаридаги эр-хотинлик ва
умумий рўзғор юритиш асосларини тугатилганлигини, шу вақтга қадар
уларнинг оиласини тиклаш учун кўрилган чоралар ижобий натижа
бермаганлигини ҳам инобатга олади.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41,44моддалари талабига амал қилиб, суд тарафларнинг никоҳларини бекор
қилишни, вояга етмаган фарзандларни онаси, яъни жавобгарнинг тарбиясида
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига асосан, суд
никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ѐзиш
органининг гувоҳномаси берилаѐтганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ѐки
улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд
бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса,
уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди.
Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни ва унинг
иловаси бўлган Давлат божи ставкаларининг 5-қисми, “б”-банди, 2хатбошиси талабига мувофиқ, никоҳни бекор қилишни расмийлаштиришда
ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловларини жавобгар Болтабоев
Рихситилла Муроджон ўғлидан никоҳни бекор қилишни расмийлаштириш
вақтида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробари
миқдорида ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг
41, 44,45-моддалари, Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253
моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар FFFнинг жавобгар FFFга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин.
Тарафлар FFF ва FFFлар Пискент тумани ФҲДЁ бўлимида 06.08.2016
йилда 292-сон билан рўйхатга олинган никоҳларидан ажратилсинлар.
Тарафларнинг бир нафар 12.06.2017 йилда туғилган FFF исмли
фарзандлари жавобгар FFFнинг тарбиясида қолдирилсин.
Даъвогар FFFдан давлат фойдасига никоҳни бекор қилинганлигини
расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида шу суд орқали Тошкент вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ѐки апелляция тартибида кўрилмаган
ва қарор қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят берилиши ѐхуд протест келтирилиши мумкин.
Иш апелляция ѐки кассация тартибида кўрилмаган бўлса, ҳал қилув
қарори устидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши ѐки протест
келтирилиши мумкин эмас.
Раислик этувчи
/имзо/
Д.С.Мавлонова
Нусхаси аслига тўғри, судья