Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1104-2305/8125 Дата решения 13.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди Судья Хусаинова Раъно Абдихоликовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сатдаров Алексей Станиславович Ответчик / Подсудимый Ким Людмила Вилорьевна
Source ID 6671168db6bf6f28996e5a7b Claim ID 4857802 PDF Hash d0e277ac212b1424... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодекси 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
збекистон Республикаси ОКнинг 41-моддаси збекистон Республикаси ОК 41 law
Текст решения 5 144 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 13 май куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Ўртачирчиқ туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида Раислик этувчи: ХХХХ, ХХХХнинг котиблигида, тарафлар иштирокида даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган ХХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХХ жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар жавобгар билан 2008 йил 15 декабрда Ўртачирчиқ тумани ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларида 2009 йил 13 майда туғилган ХХХХ исмли фарзанди борлиги, 2020 йил 20 ноябрдан бирга яшамаслигини, жавобгар ўзига хиёнат қилгани, ҳозирги вақтда бошқа инсон билан бирга яшаётгани, ундан фарзанди ҳам борлигини, ўрталарида мулкий ва фарзандларга оид низо йўқлигини, жавобгар билан оиласини тиклашнинг имкони йўқлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ХХХХ ҳам никоҳдан ажрашмоқчи эканлигини, мулкий низолари йўқлигини, эр-хотин муносабатлари тугатилганлигини, ҳақиқатдан ҳам оилани сақлаб қолиш имкони йўқлигини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Иш ҳужжатларига кўра, ХХХХ ва ХХХХнинг қонуний никоҳи 2008 йил 15 декабрда Ўртачирчиқ тумани ФҲДЁ бўлимида 1241-сон никоҳ тузилганлиги ҳақилаги далолатнома ёзуви билан қайд этилган, оилада 2009 йил 13 майда туғилган ХХХХ исмли фарзанди бор. Фарзанд она қарамоғида. Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2023 йил 13 ноябрдаги ажрими билан тарафларга ярашаш учун 6 ой муҳлат белгиланган бўлиб, бироқ ушбу муддат давомида тарафлар ўзаро ярашмаганликларини, оиласи барбод бўлиб, тиклаш имкони йўқлигини билдиришиди. Тарафларнинг кўрсатмаларидан аниқланишича эр-хотинлик муносабатлари 2020 йилдан тугатилган. Ҳар иккала тараф оилани сақлаб қолиш ниятида эмас. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ, суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Суд томонидан тарафларни яраштириш ва оилани сақлаб қолиш чораларини кўриш мақсадида тарафларнинг яшаш манзили бўйича топшириқ хат юборилган бўлиб, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи томонгидан берилган хулосага, “Бойқўрғон”МФЙнинг 2023 йил 17 февралдаги, Тошкент шаҳар Миробод тумани “Темирцўлчилар”МФЙнинг 2024 йил 14 февралдаги далолатномаларида тарафларни яраштириш ва оилани тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлиги ҳамда оилани тиклаш имкони йўқлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил 11 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 14, 16-бандларига кура, никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси). Суд, оилани сақлаб қолишга қилинган ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлигини, тарафларнинг оиласи тикланмаганлигини, 2020 йилдан эрхотин муносабатлари тугатилганлигини инобатга олиб, тарафларнинг оиласи барбод бўлиб, уни тиклаш ва сақлаб қолиш имкони йўқ деб ҳисоблайди ва даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 45-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” қонунига мувофиқ никоҳдан ажратиш ҳолатларини расмийлаштиришда даъвогардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдоридан давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 41-моддаси, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларига риоя қилиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. ХХХХ ва ХХХХ ўртасида тузилган Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ФҲДЁ бўлимида 2008 йил 15 декабрда 1241-сон далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳ бекор қилинсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда ХХХХдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протест) беришга, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли. Раислик қилувчи ХХХХ