Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2301/7569 Дата решения 13.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Базарова Клара Мамасалиевна Ответчик / Подсудимый Юсупова Гулхан
Source ID 66718543b6bf6f28996e5a93 Claim ID 4851411 PDF Hash 29594e5eab6cbeb7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 1140-моддаси аролик кодекси 1140 code_article
аролик кодексининг 1147-моддаси аролик кодекси 1147 code_article
аролик кодексининг 1145-моддаси аролик кодекси 1145 code_article
аролик кодексининг 1150-моддаси аролик кодекси 1150 code_article
аролик кодексининг 1153-моддаси аролик кодекси 1153 code_article
Текст решения 14 355 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 13 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Усмоновнинг котиблигида, жавобгар вакили-адвокат М.Сайфуллаевнинг иштирокида, даъвогар ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ, ХХХХларнинг жавобгар ХХХХ, ХХХХ ва ХХХХларга нисбатан “меросхўр деб топиш ва мерос мулкини бўлиш ҳақида”ги 2-1406-2301/7569-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ, ХХХХлар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХ, ХХХХ ва ХХХХларга нисбатан мерос мулк ҳисобланган отаси марҳум ХХХХга тегишли Пайариқ туман “Дарвишиқ” МФЙ Дарвишиқ қишлоғи Олтин бошоқ 2 кўчаси, 661-уй жойга меросхўр деб топишни ва мерос мулкни бўлишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ХХХХ ва ХХХХлар даъво талабларини қувватлаб, отаси ХХХХ ва онаси ХХХХ билан 1965 йил 06 февралда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, отаонасидан саккиз нафар фарзандлар туғилганлигини, шу фарзандлардан укаси Юсупов Фазлиддин 2009 йилда вафот этганлигини, кейинчалик ота-онаси вафот этганлигини, отасидан Пайариқ туман “Дарвишиқ” МФЙ Дарвишиқ қишлоғида жойлашган уй-жой ота-онасига тегишли мерос мулк эканлигини, мазкур уй-жойга нисбатан отаси ХХХХнинг номига 2018 йил 03 октябрда Пайариқ туман ҳокимининг 2510-сонли қарорига асосан эгалик ҳуқуқи тикланганлигини, низоли уй-жойда кенжа укаси марҳум ХХХХ ва унинг турмуш ўртоғи ҳамда фарзандлари билан бирга яшаб келганлигини, жавобгар ХХХХ ота-онасидан мерос бўлиб қолган уй-жойларни ўзбошимчалик билан бузиб, янги уй-жойни қураётганлигини, жавобгарга уй-жойларини бузмаслигини айтганида уларга қаршилик қилаётганлигини, ушбу уй-жойдан ўзларига тегишли қисмини беришни талаб қилганлигини, барча меросхўрлар улушини натура шаклида бўлиш кераклигини, бироқ жавобгарлар томонидан қаршилик қилиб келаётганлигини, жавобгарлар билан муроса қилиш имконияти бўлмаганлигини, даъво талабидаги мерос мулки ҳисобланган уйжойга нисбатан меросхўр деб топишни ва меросни мулкини асл ҳолида бўлиш лозимлигини билдириб, суддан даъво талабларини қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида даъвогар ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ ва ХХХХларнинг дастлабки тушунтиришида, даъво талабларини қувватлаб, даъвогар ХХХХ, ХХХХларга ўхшаш тушунтириш бериб, низоли уй-жойга меросхўр деб топишни ва мерос мулкни асл ҳолида бўлишни сўраганлар. Суд мажлисида жавобгар ХХХХ даъвогарларнинг даъво талабларини тан олмасдан, ҳақиқатдан ҳам отаси ХХХХ ва онаси ХХХХалардан саккиз нафар фарзандлар туғилганлигини, отаси барча қизлари турмушга берганлигини, ўғил фарзандларини уй-жойли қилганлигини, отасидан қолган уй-жойда кенжа укаси ХХХХ оиласи билан қолганлигини, укаси ХХХХ вафот этганлигини, ҳозирги кунда низоли уй-жойда унинг фарзандлари яшаб келаётганлигини, мерос уй-жойдан улушини марҳум укасини фарзандига ўтказиб беришини, мерос мулкка нисбатан ўз улушидан нотариал тартибда воз кечишини, даъвогарларнинг барчасини уй-жойи борлигини, уларнинг даъво талаблари асоссизлигини билдириб, суддан даъвогарларнинг даъво талабини рад этишни сўраган. Суд мажлисида, жавобгар ХХХХ даъвогарларнинг даъво талабларини тан олмасдан, турмуш ўртоғи ХХХХ билан 1997 йил 30 сентябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, Пайариқ туман “Дарвишиқ” МФЙ Дарвишиқ қишлоғидаги уй-жойга келин бўлиб тушганлигини, қариб 27 йилдан буён шу уйда яшаб келаётганлигини, турмуш ўртоғи ХХХХ 2009 йилда вафот этганлигини, шундан кейин ҳам қайнота ва қайнонасига ҳам қараб келганлигини, даъвогарларнинг ҳаммасини ўзларига тегишли уй-жойлари борлигини, қайнота ва қайнонасига вафот этганидан сўнг фарзандлари ишлаб қайнотасидан қолган уй-жойларни бир қисмини бузиб, янги уй-жойларни қуриб бошлаганлигини, фарзандларини ёлғиз катта қилганлигини, бугунги кунда даъвогарлар келиб уй-жойини бўлиб олишга ҳаракат қилаётганлигини, ҳозирги кунда бир нафар қайнакаси ўз улушини фарзандига воз кечганлигини, даъвогарлар билан ўзаро келишолмаганлигини, низоли мерос мулкдан ҳам фарзандларини улуши борлигини, даъвогарлар билан ўзаро келишиб бўлмаслигини, ҳозирги кунда бошқа яшаш жойи йўқлигини, фарзандлари уйжойдан чиқиб кетмаслигини билдириб, суддан даъвогарларнинг даъво талабларини рад этишни сўради. Суд, тарафларнинг ва манфатдор шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб ҳамда мавжуд далилларга тегишлича ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарларни даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, Пайариқ туман ҳокимининг 2018 йил 03 октябрдаги №2510-сонли қарорига асосан Пайариқ туман “Дарвишиқ” маҳалласида яшовчи ХХХХнинг ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ва бино иншоатига бўлган мулк ҳуқуқлари тан олинган. Мазкур қарор асосида фуқаро ХХХХнинг мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастлари палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси Пайариқ туман филиали томонидан 2023 йил 04 сентябрда давлат рўйхатидан ўтказилган. Иш ҳужжатларида, фуқаро ХХХХ ва Кузиева Малохатлар ўртасидаги никоҳ Пайариқ туман 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 06.02.1965 йилдаги 7-сонли далолатнома ёзувига асосан қайд этилган. Шундан сўнг, Кузиева Малохат турмуш ўртоғи ХХХХни фамилияси Юсуповага фамилиясини олган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида 1960 йил 06 декабрда туғилган ХХХХ, 1963 йил 03 февралда туғилган ХХХХ, 1964 йил 25 декабрда туғилган ХХХХ, 1967 йил 15 майда туғилган ХХХХ, 1969 йил 01 августда туғилган ХХХХ, 1972 йил 28 апрелда туғилган ХХХХ, 1974 йил 08 ноябрда туғилган ХХХХ ва 1974 йил 08 ноябрда туғилган ХХХХ исмли фарзандлари туғилган. Пайариқ туман ФҲДЁ бўлими томонидан фуқаро ХХХХ ва Сафарова Гулхан Тошбоевналарнинг никоҳини 1997 йил 30 сентябрда 616-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Шундан сўнг Сафарова Гулхан Тошбоевна турмуш ўртоғининг фамилияси Юсупова фамилиясини олган. Уларнинг биргаликдаги турмушидан ўрталарида 1998 йил 09 мартда туғилган Мамасалиева Гулноза Фазлиддиновна, 2000 йил 15 январда туғилган ХХХХ ва 2004 йил 28 августда туғилган Мамасолиев Фарход Фазлиддин ўғли исмли фарзандлари бор. Пайариқ туман 1-сон ФҲДЁ бўлимининг 12.10.2009 йилдаги 135-сонли далолатнома ёзувига кўра, фуқаро Юсупов Фазлиддин 26.05.2009 йилда вафот этганлиги қайд этилган. Пайариқ туман 1-сон ФҲДЁ бўлимининг 06.08.2015 йилдаги 317-сонли далолатнома ёзувига кўра, фуқаро ХХХХ 28.07.2015 йилда вафот этганлиги қайд этилган. Шунингдек, Пайариқ туман 1-сон ФҲДЁ бўлимининг 15.09.2021 йилдаги 4-1415-21-00453-сонли далолатнома ёзувига кўра, фуқаро ХХХХ 06.09.2021 йилда вафот этганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1140-моддасида тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик қонун бўйича меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этган тақдирда, унга тегишли улуш унинг авлодларига ўтишини назарда тутади, бунда улуш тақдим қилинаётган қонун бўйича меросхўр билан бир хил даражада қариндош бўлган авлодлар ўртасида тенг тақсимланади. Мерос олувчи Юсупов Фазлиддин вафот этганидан сўнг унинг фарзандлари тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворис ҳисобланади. Тегишли тартибда нотариал идораси томонидан тасдиқланган аризаларига асосан жавобгар ХХХХ ҳамда марҳум ХХХХнинг фарзандлари Мамасалиева Гулноза Фазлиддиновна ва Мамасолиев Фарход Фазлиддин ўғллари меросдаги улушидан ХХХХнинг фойдасига воз кечган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1147-моддасига кўра, меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда меросдан воз кечишга ҳақли. Меросдан воз кечиш меросхўр томонидан мерос очилган жойдаги нотариусга ариза бериш орқали амалга оширилади. Агар ишончномада вакил орқали меросдан воз кечиш ваколати махсус назарда тутилган бўлса, меросдан шу тарзда воз кечилиши мумкин. Меросдан воз кечиш кейинчалик бекор қилиниши ёки қайтариб олиниши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1145-моддасида “меросхўр ўзига тегиши лозим бўлган меросни ёки унинг бир қисмини (улушини) олиш ҳуқуқига, агар у кейинчалик меросдан воз кечмаса, ворислик ҳуқуқидан маҳрум этилмаса ва уни меросхўр этиб тайинлаш тўғрисидаги васият фармойиши ҳақиқий эмас деб топилиши натижасида мерос олиш ҳуқуқини йўқотмаса, мерос очилган вақтдан эътиборан эга бўлиши”, 1134-моддасида “қонун бўйича меросхўрлар ворисликка ушбу Кодекснинг 1135-1141-моддаларида назарда тутилган навбат тартибида чақирилиши”, “қонун бўйича ворисликда фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари, бир тарафдан, фарзандликка олувчи шахс ва унинг қариндошлари, иккинчи тарафдан, туғишган қариндошларга тенглаштирилиши”, 1135-моддасида “мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўлиши” белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1150-моддасида “меросни қабул қилиб олган қонун бўйича меросхўрлардан исталган бири мероснинг тақсимланишини талаб қилишга ҳақли. Меросни белгилаш меросхўрларнинг келишувига кўра ўзларига тегишли улушларга мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суд тартибида амалга оширилади. Ушбу модданинг қоидалари барча мерос ёки унинг бир қисми меросхўрларга улушларда муайян мол-мулк кўрсатилмасдан васият қилинган ҳолларда меросни васиятнома бўйича меросхўрлар ўртасида белгилашга нисбатан қўлланилади” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1153-моддасида “мерос очилгунга қадар уч йил мобайнида мерос қолдирувчи билан биргаликда яшаган меросхўрлар мерос тақсимланишида мерос таркибидан уйжой, квартира ёки бошқа турар жойни, шунингдек уй-жой ашёлари ва рўзғор буюмларини олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлиши” белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 5-сон “Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида”ги қарорининг 20-бандида “фуқаролик кодекси 1150-моддасигамувофиқ, меросхўрлар ўртасида меросни белгилаш, ундан улуш ажратиш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда, тақсимот улардан исталган бирининг талаби бўйича суд тартибида амалга оширилади. Бундай низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, мерос очилгунга қадар уч йил мобайнида мерос қолдирувчи билан биргаликда яшаган меросхўрлар мерос таркибидан уй-жой, квартира ёки бошқа турар жойни, шунингдек уй-жой ашёлари ва рўзғор буюмларини олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар (ФК 1153-моддаси). Мерос қолдирувчи билан умумий мулк ҳуқуқига эга бўлган меросхўрлар ҳам мерос таркибидан мол-мулкни асл ҳолида (натура шаклида) олишда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланадилар” деб кўрсатилган. “INVEST EXPERT PRO” МЧЖ нодавлат суд экспертиза ташкилотининг 2024 йил 19 апрелдаги судга оид қурилиш-техникавий экспертизаси бўйича давлат экспертининг хулосасида, Пайариқ туман “Дарвишиқ” МФЙ Дарвишиқ қишлоғи Олтин бошоқ 2 кўчаси 661 уй-жойни шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига асосан 1/2 ва 1/8 улушларга тенг ҳолда ёки тенгликдан чекланган ҳолда бўлишнинг имконияти йўқлиги кўрсатилган. Мазкур уй-жойнинг экспертиза ўтказилган кунда ер майдони билан биргаликда бино-иншооларни, сарф-харажат ва таққослаш усулда экспертиза ўтказиш вақтидаги ҳисобий-бозор баҳоси 107.214.442 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган. Судда аниқланган ҳолатлар ва экспертиза хулосаси асосида уй-жойнинг меъморий бўлишнинг имконияти йўқ деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда низоли Пайариқ тумани “Дарвишиқ” МФЙ Дарвишиқ қишлоғи Олтин бошоқ 2 кўчаси, 661 уй-жойга марҳум ХХХХнинг мулк ҳуқуқи мавжуд бўлиб, унинг ўлимидан сўнг уй-жойга нисбатан мерос очилган. Суд, аниқланган ҳолатлар, юқоридаги Қонун ва раҳбарий кўрсатмалар талабларига биноан жавобгар ХХХХни қонун бўйича меросхўрлар таркибига кирмаслигини, жавобгар ХХХХни вафот этганлиги муносабати билан унга тегишли қисми алоҳида ажрим билан иш юритишдан тугатилганлигини ҳамда жавобгар ХХХХ мерос улушини манфаатдор шахс ХХХХнинг фойдасига нотариал тартибда воз кечганлигини инобатга олиб, марҳум ХХХХга тегишли бўлган Пайариқ тумани “Дарвишиқ” МФЙ Дарвишиқ қишлоғи Олтин бошоқ 2 кўчаси, 661 уй-жойга нисбатан даъвогар ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ, ва ХХХХларни ҳамда манфаатдор шахс ХХХХни меросхўр деб топишни ва уларнинг уй-жойдаги улушлари қўйидагича бўлади, даъвогар ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ ва ХХХХларнинг ҳар бирини улуши 1/8 қисм миқдорида ҳамда манфаатдор шахс ХХХХнинг улуши 2/8 қисм миқдорида белгилашни лозим топди. Суд даъвогарларнинг Пайариқ тумани “Дарвишиқ” МФЙ Дарвишиқ қишлоғи Олтин бошоқ 2 кўчаси, 661 уй-жойдан мерос улушини асл ҳолда бўлиш ҳақидаги даъво талабини экспертиза хулосаси асосида меъморий бўлишнинг имкони йўқлиги туфайли даъвогарларнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилганлиги муносабати билан тарафлардан ҳар биридан давлат фойдасига давлат божи ундиришни ва манфаатдор шахс ХХХХдан даъвогар ХХХХнинг фойдасига жами 5.534.000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253, 254-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ ва ХХХХларнинг жавобгар ХХХХ, ХХХХ ва ХХХХларга нисбатан “уй-жойга меросхўр деб топиш ва мерос мулкни бўлиш ҳақида”ги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Марҳум ХХХХга тегишли бўлган Пайариқ туман “Дарвишиқ” МФЙ Дарвишиқ қишлоғи Олтин бошоқ 2 кўчаси, 661 уй, мерос мулк ҳисобланган уй-жойларга нисбатан даъвогар ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ ва ХХХХлар ҳамда манфаатдор шахс ХХХХ меросхўр деб топилсин. Мазкур уй-жойда даъвогар ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ ва ХХХХларнинг ҳар бирининг улуши 1/8 қисм миқдорида ҳамда манфаатдор шахс ХХХХнинг улуши 2/8 қисм миқдорида белгилансин. Даъвогар ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ ва ХХХХларнинг жавобгар ХХХХ, ХХХХ ва ХХХХларга нисбатан мерос мулкни натура шаклида бўлиш ҳақидаги даъво талаби рад этилсин Манфаатдор шахс ХХХХдан даъвогар ХХХХнинг фойдасига 5.534.000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Даъвогар ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ, ХХХХ ва ХХХХларнинг ҳар биридан давлат фойдасига 536.072 сўмдан давлат божи ундирилсин. Манфаатдор шахс ХХХХдан давлат фойдасига 1.072.144 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Раислик этувчи Н.К.Хужакулов