Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2302/25718 Дата решения 13.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Солиева Умидахон Хамидовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Эргашев Асилбек Азимжон угли Ответчик / Подсудимый Эргашева Гулмирахон Абдуллажон кизи
Source ID 65d3c89e6332580b30191e17 Claim ID 4813867 PDF Hash f8fc7b1f53c6a68a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ОК нинг 41-моддаси збекистон Республикаси ОК 41 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 4 452 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил январь ойининг 23 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, судья У.Х.Солиеванинг раислигида, Х.Адхамжоновнинг котиблигида, даъвогар Абдукаримова Ферузабону Восилжон қизининг жавобгари Абдукаримов Рустамбек Равшанбековичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1701-2306/25178–сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар Абдукаримова Ферузабону Восилжон қизи судга жавобгари Абдукаримов Рустамбек Равшанбековичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан мурожаат этган. Суд мажлисида даъвогар Абдукаримова Ферузабону Восилжон қизи даъвосини кувватлашлигини, 21.06.2014 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмуши давомида бир нафар фарзандли бўлганлигини, аввал яхши яшаганлигини, кейинчалик бир бирларини хурмат килмаслигини, турли келишмовчиликлар бўлганлигини, 2017 йилга қадар бирга яшаганлигини, берилган мухлат давомида ҳам жавобгар билан оиласи тикланмаганлигини, ўрталарида мулкий низо мавжуд эмаслигини, жавобгар хам оилани тиклашни истамаслигини, оила барбод бўлганлигини, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Абдукаримов Рустамбек Равшанбекович даъвогар даъвосини тан олишлигини, даъвогар билан 21.06.2014 йилда қонуний никохдан ўтганлигини, даъвогар билан оиласи барбод бўлганлигини, даъвогардан кўнгли қолганлигини ва яшаш нияти йўқлигини, у билан бир нафар фарзандли бўлганлигини, даъвогар даъвосини қонуний ҳал қилиб беришни сўради. Суд даъвогар ва жавобгар тушунтиришларини тинглаб, иш хужжатлари билан танишиб, қуйидаги тўхтамгав келди. Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар Абдукаримова Ферузабону Восилжон қизи ва жавобгар Абдукаримов Рустамбек Равшанбекович 21.06.2014 йилда қонуний никохдан ўтганлар. Вояга етмаган болалар даъвогар карамоғида. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманларо судининг 23.10.2023 йилдаги ажрими билан 3 ой мухлат берилган. Мухлат давомида оила тикланмаган Андижон шаҳар Муҳаммад Алибой МФЙнинг хулосасида оила тикланмаслиги кўрсатилган. Суд баён этилган ҳолатларни инобатга олиб, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Чунки, Ўзбекистон Республикаси ОК нинг 41-моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли қарорининг 16бандида тушунтирилишича ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларини ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд, тарафлар ўртасидаги оилавий турмушни тиклаб бўлмаслигини, оила батамом барбод бўлганини, тарафлар оилани тиклаб яшашни ҳохламаслигини эътиборга олиб, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблади. Шунингдек, суд давлат божи масаласини хал этиб даъвогар ва жавобгарлардан ҳар биридан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат божи ундиришни белгилашни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг, 249-253моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Абдукаримова Ферузабону Восилжон қизининг жавобгари Абдукаримов Рустамбек Равшанбековичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Абдукаримова Ферузабону Восилжон қизи ва жавобгар Абдукаримов Рустамбек Равшанбекович ўртасидаги Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 21.06.2014 йилда 1132-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар Абдукаримова Ферузабону Восилжон қизи ва жавобгар Абдукаримов Рустамбек Равшанбековичдан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида тарафларнинг ҳар биридан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъвогар Абдукаримова Ферузабону Восилжон қизига никоҳгача бўлган қизлик фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор эса апелляция тартибида протест келтиришга ҳақлидирлар. Раислик этувчи: У.Х.Солиева