← Назад
Решение #1278473 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
6 263 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 13 куни Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик
ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида
бўлиб,
Раислик этувчи судья Ж.А.Кеунимжаев,
судья ёрдамчиси А.Камалбаевнинг котиблигида, тарафлар ва адвокатлар
ХХХ ва ХХХ нинг иштирокида, даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-2302-2301/11586-сонли фуқаролик иши
билан танишиб чиқиб,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар ХХХ даъво аризасини тўлиқ қувватлаб, ўз
тушунтиришида, жавобгар билан 2013 йил январда турмуш қуриб, қонуний
никоҳдан ўтганлиги, ўртасида икки нафар фарзанди борлигини, фарзандлари
жавобгарнинг тарбиясида эканлигини, никоҳининг сўнги вақтлари жавобгар
билан ўртасида ҳурмат иззат қолмаганлигини, ёлғон гапиришини, биринчи
турмушидан бўлган боласига азоб беришини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли
2023 йил июль ойидан алоҳида яшаётганлигини, шу вақтдан эр-хотинлик
муносабатлар тугаганлигини, суд томонидан яраштириш учун берилган муҳлат
ичида ярашмаганлигини, келажакда жавобгар билан бирга яшаш нияти
йўқлигини билдириб, суддан жавобгар билан никоҳдан ажратиб беришни
сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили адвокат ХХХ даъво аризани қувватлаб,
тарафлар суд томонидан яраштириш учун берилган муҳлат ичида
ярашмаганлигини, келажакда даъвогарнинг жавобгар билан бирга яшаш нияти
йўқлигини билдириб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ХХХ даъво аризани тан олиб, даъвогар билан
никоҳдан ажрашишга рози эканлигини, никоҳи даврида астойдил хизмат
қилганлигини, лекин даъвогар уйдан чиқариб юборганлигини, келажакда
даъвогар билан бирга яшаш нияти йўқлигини билдириб, суддан даъвогар билан
никоҳдан ажратиб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили адвокат ХХХ даъво аризани қисман тан
олиб, ўзининг ҳимоясидаги ХХХ никоҳдан ажрашишга рози эканлиги сабабли
суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик иши
материалларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, тарафлар 2013 йил январда турмуш қуриб, 2013 йил 10
майда қонуний никоҳдан ўтган, бу ҳақда Элликқаъла тумани ФҲДЁ бўлими
томонидан 601-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган. Биргаликдаги
турмушларидан 14.11.2013 йилда туғилган Какаев Бекзад Бахрам ўғли ва
26.06.2017 йилда туғилган Какаева Шакаржон Бахрам қизи исмли фарзандлари
бор. Фарзандлари жавобгарнинг тарбиясида. Тарафлар ўзаро муносабатлари
тўғри келмай, 2023 йил июль ойидан буён бирга яшамайдилар, эр-хотинлик
муносабатлари ҳам шу даврдан тугаган.
Элликқалъа тумани оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг
2024 йил 24 мартдаги баёномига кўра бу оиланинг оилавий
келишмовчиликларини бартараф қилиш имконияти бўлмаганлиги кўрсатилган.
Элликқалъа тумани оила ва хотин қизлар бўлимининг 2024 йил 4 майдаги
хулосасига кўра бу оилани яраштириш имконияти бўлмаганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
«Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли қарори 16-бандига кўра, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳоллардагина қаноатлантирилиши
лозим.
Мазкур қарорнинг 15-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни
кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу
мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи
ҳолатлар (болаларнинг борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги
муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд хар иккала
тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли.
Суд томонидан тарафларга ярашишлари учун олти ойлик муҳлат
тайинланган, аммо тарафлар оилани тиклаш чорасини кўрмаган, оиласини
тиклашга қаршилигини билдирган. Фуқаролик ишида тарафларнинг оиласини
тиклаш имконияти йўқлиги ҳақида туман оила ва хотин-қизлар бўлими
хулосаси мавжуд. Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларнинг имкони қолмаган, деган хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Суд иш ҳолатларини хар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида
эр-хотинлик муносабатлари 2023 йил июль ойида тугаганлиги, улар бирга
яшамаётганлиги, бирга яшаш истаги йўқлигини, суд томонидан оилани сақлаб
қолишга кўрилган чоралар ижобий натижа бермаганлигини, оилавий
муносабатлар барбод бўлганлиги инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб
қолиш учун имконият йўқ, деган хулосага келади ва даъво талабини
қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади.
Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини
муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги қонун иловасига
асосланиб, никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун тарафларнинг
ҳар биридан БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим
топади.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодексининг 249 – 253 моддаларини қуллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
ХХХ ва ХХХ ўрталаридаги 2013 йил 10 майда Қорақалпоғистон
Республикаси Элликқаъла тумани ФҲДЁ бўлимида тузилган 601-сон билан
далолатнома ёзуви қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун тарафларнинг ҳар
биридан БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят (протест) ёки ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилиши мумкин.
Раислик этувчи
Ж.А.Кеунимжаев