← Назад
Решение #1278474 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
5 778 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 13 куни Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик
ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида
бўлиб,
Раислик этувчи судья Ж.А.Кеунимжаев,
судья
ёрдамчиси
А.Камалбаевнинг
котиблигида,
тарафларнинг
иштирокида, даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги 2-2302-2301/12204-сонли фуқаролик иши билан танишиб чиқиб,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар ХХХ даъво аризасини тўлиқ қувватлаб, жавобгар
билан 2007 йил декабрда турмуш қуриб, қонуний никоҳдан ўтганлиги, ўртасида
бир нафар фарзанди борлигини, фарзанди жавобгарнинг тарбиясида
эканлигини, никоҳи даврида жавобгар билан келишиб яшай олмаганлигини, энг
асосийси жавобгар рухсат сўрамасдан Тошкент шаҳрига кетиб қолганлигини,
ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2023 йил май ойидан алоҳида
яшаётганлигини, шу вақтдан эр-хотинлик муносабатлар тугаганлигини, суд
томонидан яраштириш учун берилган муҳлат ичида ярашмаганлигини,
жавобгар билан бирга яшаш нияти йўқлигини билдириб, суддан жавобгар билан
никоҳдан ажратиб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ХХХ даъво аризани тан олиб, даъвогар билан
никоҳдан ажрашишга рози эканлигини, сабаби келишиб яшай олмаганлигини,
суд томонидан яраштириш учун берилган муҳлат ичида ярашмаганлигини,
келажакда бирга яшаш нияти йўқлигини билдириб, суддан даъво аризани рад
этишни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик иши
материалларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, тарафлар 2007 йил декабрда турмуш қуриб, 2014 йил 19
майда қонуний никоҳдан ўтган, бу ҳақда Элликқаъла тумани ФҲДЁ бўлими
томонидан 683-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган. Биргаликдаги
турмушларидан 17.08.2014 йилда туғилган Азимбаева Зуҳра Фархад қизи исмли
фарзанди бор. Фарзанди жавобгарнинг тарбиясида. Тарафлар ўзаро
муносабатлари тўғри келмай, 2023 йил май ойидан буён бирга яшамайдилар, эрхотинлик муносабатлари ҳам шу даврдан тугаган.
Элликқаъла тумани “Тошкент” МФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш
комиссиясининг 10.05.2024 йилги баённомасига ва Элликқалъа тумани оила ва
хотин қизлар бўлимининг 10.05.2024 йилги хулосасига кўра бу оилани
яраштириш имконияти йўқлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
«Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли қарори 16-бандига кўра, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳоллардагина қаноатлантирилиши
лозим.
Мазкур қарорнинг 15-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни
кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу
мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи
ҳолатлар (болаларнинг борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги
муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд хар иккала
тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли.
Суд томонидан тарафларга ярашишлари учун олти ойлик муҳлат
тайинланган, аммо тарафлар оилани тиклаш чорасини кўрмаган, оиласини
тиклашга қаршилигини билдирган. Фуқаролик ишида тарафларнинг оиласини
тиклаш имконияти йўқлиги ҳақида туман оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш
комиссияси ва оила ва хотин-қизлар бўлими хулосалари мавжуд. Бундай ҳолда
суд эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларнинг имкони қолмаган,
деган хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Суд иш ҳолатларини хар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида
эр-хотинлик муносабатлари 2023 йил май ойида тугаганлиги, улар бирга
яшамаётганлиги, бирга яшаш истаги йўқлигини, тарафлар ўртасидаги меҳр
оқибат, бир-бирларига бўлган ҳурмат ва ишонч каби хис-туйғулар
йўқолганлиги, бу ҳолат суд жараёнида яққол намоён бўлганлигини, суд
томонидан оилани сақлаб қолишга кўрилган чоралар ижобий натижа
бермаганлигини, оилавий муносабатлар барбод бўлганлиги инобатга олиб,
уларнинг оиласини сақлаб қолиш учун имконият йўқ, деган хулосага келади ва
даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим
топади.
Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини
муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги қонун иловасига
асосланиб, никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун тарафларнинг
ҳар биридан БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим
топади.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодексининг 249 – 253 моддаларини қуллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
ХХХ ва ХХХ ўрталаридаги 2014 йил 19 майда Қорақалпоғистон
Республикаси Элликқаъла тумани ФҲДЁ бўлимида тузилган 683-сон билан
далолатнома ёзуви қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун тарафларнинг ҳар
биридан БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят (протест) ёки ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилиши мумкин.
Раислик этувчи
Ж.А.Кеунимжаев