← Назад
Решение #1278475 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 419 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди
2024 йил май ойининг 13 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
Раислик этувчи судья: Х.Ж.Каюмов,
Судья ёрдамчиси М.Тилеповнинг котиблигида, даъвогар Талипова
Мехриниса Тоир қизининг жавобгар Талипов Мухриддин Мирзатула ўғлига
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган
2-1102-2308/8867-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Талипова Мехриниса Тоир қизи жавобгар Талипов Мухриддин
Мирзатула ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан
судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 12.01.2021 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб, ўзаро турмушидан фарзанди йўқлигини, жавобгар билан эрхотинлик
муносабатлари
2023
йилнинг
феврал
ойидан
буен
тугатилганлигини, жавобгар оиласига нисбатан масъулиятни хис
қилмаганлигини, оиласини моддий жихатдан таъминламаганлигини, шу
туфайли у хомиладорлик даврида керакли муолажаларни олмаганлиги
сабабли хомила нобуд бўлганлигини, жавобгарнинг никох бекор қилинишига
қаршилиги йўқлигини, хозирда оилани сақлаб қолишни имкони йўқлигини,
оила барбод бўлганлигини баен қилиб, суддан жавобгар билан ўртасида
тузилган никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Талипова Мехриниса Тоир қизи даъвони тан
олиб, жавобгар билан 2023 йилнинг феврал ойидан буен бирга
яшамаетганлигини, ўзаро турмушидан фарзанди йўқлигини, хозирда оилани
сақлаб қолишни имкони йўқлигини, оила батамом барбод бўлганлигини
маълум қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни ҳамда унга никохгача
бўлган “Обидова” фамилиясини қайтаришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Талипов Мухриддин Мирзатула ўғли даъвони
тан олиб, ажрашишга рози эканлигини, ўзаро турмушидан фарзанди
йўқлигини, оилани сақлаб қолиш имкони йўқлигини маълум қилиб, суддан
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд томонларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 12.01.2021 йилда қонуний никоҳдан
ўтишган, ўзаро турмушидан фарзанди йўқ.
Даъвогарнинг кўрсатмаларидан кўринишича, улар 2023 йилнинг феврал
ойидан бирга яшамайдилар ва улар ўртасидаги муносабатлар ўша вақтда
тугатилган.
Суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган 6 (олти) ой муддат
давомида тарафлар суд томонидан берилган шароитдан фойдаланмаганлар ва
оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар.
Суд эр-хотиннинг бундан кейин бирга яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб ҳисоблайди ҳамда томонларнинг никоҳдан
ажратиш ҳақидаги талаби қатъий бўлганлиги сабабли суд улар ўртасидаги
никоҳни бекор қилишни лозим деб топади.
Суд, давлат божини томонлардан тенг миқдорда ундиришини ҳамда
даъвогарга никохгача бўлган “Обидова” фамилиясини қайтаришни лозим
топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Талипова Мехриниса Тоир қизининг жавобгар Талипов
Мухриддин Мирзатула ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси - қаноатлантирилсин.
Талипова Мехриниса Тоир қизи ва Талипов Мухриддин Мирзатула ўғли
12.01.2021 йилда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ФХДЁ бўлимида
2-1112-21-00024-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан
ажратилсин.
Даъвогар Талипова Мехриниса Тоир қизига никохгача бўлган “Обидова”
фамилияси қайтарилсин.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувохномани олишда томонлар Талипова
Мехриниса Тоир қизи ва Талипов Мухриддин Мирзатула ўғлилардан базавий
хисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин
(хар биридан 1,5 баравардан).
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор эълон қилинган кундан
бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибда Тошкент вилояти
судига шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик этувчи
Нусхаси аслига тўғри. Судья:
(имзо)
Х.Ж.Каюмов
Х.Ж.Каюмов