← Назад
Решение #1278476 Гражданские
Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 164 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 835 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
мажлисида,
Раислик қилувчи: судья С.Жўрабоев
А.Хурсановнинг
котиблигида,
адвокат
Ж.Рузиохунов,
Б.Дадажонов
иштирокида,
даъвогар
Алимов
Ботиржон
Талибжановичнинг жавобгар Алимова Дилдорахон Рустамовнага
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
юритилган 2-1701-2306/25181-сонли фуқаролик ишини кўриб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Алимов
Ботиржон
Талибжанович жавобгар
Алимова Дилдорахон Рустамовнага нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар даъво аризани қувватлаб, жавобгар
билан 06.09.2002 йилда қонуний никоҳдан ўтганлигини,
биргаликдаги турмушларидан 4 нафар фарзандлари борлигини,
жавобгар билан муросалари келишмай 2021 йилдан бери
яшамаслигини, шу вақтдан бошлаб эр-хотинлик муносабатлари
тугатилганлигини,
жавобгарга
нисбатан
ишончсизлик
бўлганлигини, жавобгар бу ҳолатни тан олганлигини, жавобгар
билан оиласини тиклашни имкони қолмаганлигини баён қилиб,
даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар Алимова Дилдорахон Рустамовна суд доимий
рўйхатда турган Андижон шаҳар Баҳор маҳалла фуқаролар йиғини
томонидан у мазкур МФЙда рўйхатда турганлиги, ҳозирда айнан
аниқ қайси манзилдалиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд
эмаслигини эътиборга олиб, суд фуқаролик ишини Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 164-моддаси
тартибида жавобгарни маълум бўлган охирги яшаш жойи бўйича
кўришни лозим топади.
Суд даъвогарнинг тушунтиришларини, адвокатларнинг
музокара сўзини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келади.
Аниқланишича, тарафлар Алимов Ботиржон Талибжанович
ва Алимова Дилдорахон Рустамовналар 06.09.2002 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар. Никоҳлари Андижон шаҳар
ФҲДЁ бўлими томонидан 1125-сон билан далолатнома ёзуви қайд
қилинган.
Биргаликдаги турмушларидан 4 нафар фарзандли бўлганлар.
Ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2021
йилдан буён бирга яшамайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ўша
вақтдан
тугатилган,
шу
вақтдан
бошлаб
бирга
рўзғор
юритмайдилар.
учун муҳлат белгилаган.
Бироқ, белгиланган муддат давомида тарафлар оилавий
муносабатларини тиклашга умуман ҳаракат қилмаганлар.
Олтинкўл туман Хасан Хусан МФЙдаги “Оилавий қадриятлар
мустаҳкамлаш” комиссиясининг хулосасига кўра, тарафларни
оиласини тиклаш ва сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмас.
Суд, аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериб, тарафлар
ўртасидаги никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила мавжуд
бўлмаган деган хулосага келади.
Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг ўртасида ўзаро
ишонч,
меҳр-оқибат қолмаганлиги, эр-хотинлик ва умумий рўзғор юритиш
асослари вужудга келмаганлиги, шу вақтга қадар оила қуриш
чоралари ижобий натижа бермаганлигини инобатга олади.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига
асосан,
суд
эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни
имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20
июлдаги
6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг
16-банди
1-қисмида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли
уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси)” деб тушунча
берилган.
Суд, кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан келиб чиқиб, оилани
сақлаб қолиш учун имкониятлар қолмаганлигини, суд томонидан
тарафларга ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам даъвогар ва
жавобгар томонидан бирор-бир ижобий ҳаракат ва натижа
бўлмаганлигини эътиборга олиб, тарафларни биргаликдаги
никоҳларидан ажратишни ҳамда давлат божи тўлашни даъвогар
зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга
асосан,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
процессуал
кодексининг
249-253-моддалари
талабларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогар Алимов Ботиржон Талибжанович нинг жавобгар
Алимова Дилдорахон Рустамовнага нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Тарафлар Алимов Ботиржон Талибжанович ва жавобгар
Алимова Дилдорахон Рустамовна ўртасида 06.09.2002 йилда
тузилиб Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 1125-сонли далолатнома
ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Даъвогар Алимов Ботиржон Талибжановичдан никоҳдан
ажратишни расмийлаштириш вақтида меҳнатга ҳақ тўлашнинг
базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Жавобгар Алимова Дилдорахон Рустамовнадан давлат божи
ундирилмасин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида ушбу суд
орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришлари мумкин.
Раислик қилувчи
С.Жўрабоев
(имзо)
Ҳал қилув қарори 14.06.2024 йилда қонуний кучга
кирган, судья