Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1904-2302/10307 Дата решения 13.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди Судья Тўраева Нилуфар Эсановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ибрагимов Бурхон Ғуломжон ўғли Ответчик / Подсудимый Очилова Малохат Чори қизи
Source ID 666d0a5db6bf6f28996e5a63 Claim ID 4914639 PDF Hash 909a838b8f5c2f48... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 1 625 символов
А Ж Р И М (даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида) 2024 йил май ойининг 13 кунида фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи: судья Н.Э.Тўраева, судья ёрдамчиси Б.Юнусовнинг котиблигида, даъвогар Ибрагимов Бурхон Ғуломжон ўғлининг жавобгар Очилова Малоҳат Чори қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги №2-1904-2302/10307-сонли фуқаролик ишини кўриб АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ибрагимов Бурхон Ғуломжон ўғлининг жавобгар Очилова Малоҳат Чори қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича судда фуқаролик иши қўзғатилган. Суд томонидан мазкур фуқаролик иши 2024 йил 22 апрель, 01 ва 13 май кунларига тайинланган бўлиб, тарафларга тегишли тартибда чақирув қоғозлари орқали чақиртирилганда, узрли сабабларсиз суд мажлисига келмаган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик процессуал кодексининг 122моддаси 5-қисмига кўра, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради. Бинобарин суд юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролик процессуал кодексининг 122, 271-272-моддаларини қўллаб АЖРИМ ҚИЛАДИ: Даъвогар Ибрагимов Бурхон Ғуломжон ўғлининг жавобгар Очилова Малоҳат Чори қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган фуқаролик иши кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози томонлар ажрим топширилган кундан эътиборан йигирма кун муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатига хусусий тартибда шикоят бериши мумкин. Раислик этувчи Н.Э.Тўраева