Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1807-2302/3799 Дата решения 13.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди Судья Омонов Яшин Холилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Юлдошев Шерали шермаматович Ответчик / Подсудимый Алимова Дилором Ашуровна
Source ID 67207f8eee3ec578cdc68059 Claim ID 4838276 PDF Hash c0da323d0738a1d5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 4 746 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 13 куни фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг очиқ сайёр суд мажлиси Чироқчи туман маъданият маркази биносида бўлиб, Раислик этувчи шу суднинг раиси Я.Омонов, Судья ёрдамчиси Ғ.Хуррамовнинг котиблигида, даъвогар Юлдошев Шерали Шермаматовичнинг жавобгар Алимова Дилором Ашуровнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1807-2302/3799-сонли фуқаролик иши кўриб чиқилиб, қуйидагилар Даъвогар Юлдошев Шерали Шермаматович судга даъво ариза билан мурожаат этиб, унда ва дастлабки суд мажлисида жавобгар Ф.Эштемирова билан 2019 йил 15 февраль кунида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмушларидан ўрталарида беш нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлигин ва ҳозирги кунда бирга яшамаслигини, жавобгар оиладаги ҳар хил камчиликлардан бахона топиб жан-жал кўтаришлигини, жавобгар билан ўзаро келишмовчиликлар сабабли оиласи барбод бўлганлигини, ўрталаридаги оилани сақлаб қолиш учун бир неча бор қилган ҳаракатларининг фойдаси бўлмаганлигини билдириб, суддан жавобгар Ф.Эштемирова билан ўрталаридаги никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Суд даъқогар Юлдошев Шерали Шермаматович бир неча чақирувига асосан келмагани, сабабини маълум қилмагани боис, уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд жавобгар Алимова Дилором Ашуровна бир неча чақирувига асосан келмагани, сабабини маълум қилмагани боис, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220моддаси, 3-қисми тартибида иш юритишни лозим топди Суд даъвогарнинг дастлабки тушунтиришини эшитиб, иш ҳужжатларини атрофлича таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони рад этишни лозим топади. Фуқаролик иши ҳужжатларидан ҳамда судда аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 2019 йил 15 февралда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуриб, уларнинг ўрталарида беш нафар фарзандлари борлиги, тарафлар ўзаро оилавий туфайли ҳозирда бирга яшамаётганликлари, даъвогар оилавий муносабатларни давом эттиришни ҳохламаётганлиги аниқланди. Фуқаролик ишини судда кўриш жараёнида даъвогар оиласи барбод бўлганлигини, уни тиклашни имконияти йўқлигини билдирган бўлсада, оилани тиклаш имконияти йўқлигини тасдиқловчи ҳолатларни баён қилмаганлиги ва бу ҳолатлар ишни кўриш давомида ҳам аниқланмаганлиги, ажралишга асос сифатида қаралиши мумкин бўлган важларни тасдиқланмаганлиги, бундан ташқари тарафлар суд мажлисида иштирок этиб ўз фикрини билдирмаганлигини, мазкур ҳолат тарафларнинг келгусида бирга яшашлари ва ўрталаридаги оилани сақлаб қолишнинг имкони мавжуд эмас деган тўхтамга келиш учун асос бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76моддасида оила жамиятнинг асосий бўғини ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги мустаҳкамланган. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли Қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси). Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади деб белгиланган. Суд, тарафлар ўртасидаги келишмовчиликлар жиддий асосга эга бўлмай, вақтинчалик характерга эга эканлигини, юқоридаги Қонун талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорининг оилани сақлаб қолиш юзасидан раҳбарий кўрсатмаларини, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар мавжуд эмас эканлигини, ушбу ҳолатлар никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўлолмаслигини ҳамда тарафларни оиласини сақлаб қолиш иложи борлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини рад этишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Протсессуал кодексининг 249-253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Шерали Шермаматовичнинг жавобгар Алимова Дилором Ашуровнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад қилинсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига қарор эълон қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин. Раислик этувчи Я.Омонов