Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1705-2301/3844 Дата решения 13.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро суди Судья Мирзакаримова Нигорахон Ибрагимовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Гуломова Севарахон Иброхимовна Ответчик / Подсудимый Камалов Сарваржон Анваржонович
Source ID 666c1ba7922a655d3668ed70 Claim ID 4867808 PDF Hash 09231c573e6a0ef1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ОКнинг 41-моддаси збекистон Республикаси ОК 41 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 6 329 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 13 куни Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи судья: Н.И.Мирзакаримова, судья ёрдамчиси Р.Қутбидиновнинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар Гуломова Севарахон Иброхимовнанинг жавобгар Камалов Сарваржон Анваржонович га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган №2-1705-2301/3844-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Гуломова Севарахон Иброхимовна жавобгар Камалов Сарваржон Анваржонович га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво ариза билан судга мурожаат этган. Суд мажлисида сўралган даъвогар С.Гуломова даъво талабини қувватлаб, унда кўрсатилганларга ўхшаш тушунтиришлар бериб, жавобгар билан 2019 йил 28 мартда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан 2014 йил 21 октябрда туғилган Анваржонова Муҳлисахон Сарважон қизи ва 2018 йил 24 августда туғилган Анваржонов Саидафзал Сарваржон ўғли исмли икки нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан биргаликдаги турмушлари давомида жавобгар арзимас сабаблар билан жанжал чиқариб келганлигини, оиласини умуман моддий тарафдан таъминламаганлигини, у билан турмушлари давомида аслида 2-3 ойгина бирга яшашганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли жавобгар билан 2020 йил май ойидан бирга яшашмаслигини, шу пайтдан ҳозирга қадар икки нафар фарзандлари билан ота-онасининг уйида яшаб келаётганлигини, келгусида жавобгар билан оилани тиклашнинг имкони йўқлигини, оила бутунлай барбод бўлганлигини, суд томонидан уларга ярашиб олишлари учун берилган муҳлат давомида ҳам улар ярашмаганлигини, ярашишга ҳаракат ҳам қилишмаганлигини баён қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар С.Камалов даъво талабини тан олиб, ўзининг берган тушунтиришида, даъвогар билан 2019 йил 28 мартда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли даъвогар билан 2020 йил май ойидан бирга яшашмаслигини, келгусида даъвогар билан оилани тиклашнинг имкони йўқлигини, оила бутунлай барбод бўлганлигини, 2020 йил май ойида Мамирова Маликахон Авазбек қизи билан шаърий никоҳ асосида турмуш қурганлигини, шу сабабли суд томонидан уларга ярашиб олишлари учун берилган муҳлат давомида ҳам улар ярашмаганлигини, ярашишга ҳаракат ҳам қилишмаганлигини баён қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатлари билан танишиб, унда мавжуд бўлган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, Гуломова Севарахон Иброхимовна билан Камалов Сарваржон Анваржонович 2019 йил 28 мартда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Бу ҳақда Қўрғонтепа туман 1-сонли ФҲДЁ бўлимида 341-сонли далолатнома ёзуви қайд қилинган. Биргаликдаги турмушларидан 2014 йил 21 октябрда туғилган Анваржонова Муҳлисахон Сарважон қизи ва 2018 йил 24 августда туғилган Анваржонов Саидафзал Сарваржон ўғли исмли икки нафар фарзандлари бор. Ўзаро келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2020 йил май ойидан бирга яшашмайди, умумий рўзғор юритишмайди, эр-хотинлик муносабатлари шу вақтдан тугатилган. Даъвогар шу пайтдан ҳозирга қадар икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан ота-онасининг уйида яшаб келади. Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 2023 йил 7 ноябрдаги ажрими билан тарафларга ярашиб олишлари учун 6 (олти)ой муҳлат тайинланган. Бироқ тарафлар белгиланган муҳлат давомида ярашмаган. Қўрғонтепа туман “Деҳқонобод” МФЙ ва “Учқун” МФЙ ҳузуридаги Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг хулосаларига кўра, бу оилани тиклашнинг имкони бўлмаганлиги ва иш бўйича якуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилинганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги тушунтирилган. Суд юқорида қайд этилган қонун талаблари ҳамда Олий суд Пленуми тушунтиришлардан келиб чиққан ҳолда тарафларнинг бирга яшашларига имконият қолмаганлигини, оилавий муносабатлар узоқ вақтдан буён тикланмаганлигини, жавобгарнинг шаърий никоҳ асосида бошқа аёл билан турмуш қуриб бирга яшаб келаётганлигини ҳамда суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган муҳлат давомида ҳам тарафлар ярашмаганлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Суд шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига асосланиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгардан давлат фойдасига БҲМнинг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни, даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогар Гуломова Севарахон Иброхимовнанинг жавобгар Камалов Сарваржон Анваржоновичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Гуломова Севарахон Иброхимовна ва Камалов Сарваржон Анваржонович 2019 йил 28 мартда Қўрғонтепа туман 1-сонли ФҲДЁ бўлимида 341-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсинлар. Тарафларнинг 2014 йил 21 октябрда туғилган Анваржонова Муҳлисахон Сарважон қизи ва 2018 йил 24 августда туғилган Анваржонов Саидафзал Сарваржон ўғли исмли икки нафар вояга етмаган фарзандлари даъвогар Гуломова Севарахон Иброхимовнанинг тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгар Камалов Сарваржон Анваржоновичдан давлат фойдасига БҲМнинг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъвогар Гуломова Севарахон Иброхимовнадан давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи судья: Нусхаси аслига тўғри, судья (имзо)зо) Н.И.Мирзакаримова